Вазирлик фаолияти

Глобал инновация индекси

Глобал инновация индекси - ҳар йил эълон қилинадиган инновациялар соҳасидаги рейтинг бўлиб (2020 йилда 131 та давлатни қамраб олган), иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида бўлган мамлакатларнинг инновацион ривожланишини баҳоловчи халқаро тадқиқот нашри.
Мазкур рейтинг 2007 йилдан буён Корнелл университети, INSEAD бизнес мактаби ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан ишлаб чиқилиб, маълумотлар ҳар йили www.globalinnovationindex.org сайтида нашр этиб келинмоқда.
ГИИ 7 та йўналиш ва 21 та гуруҳга бўлинган 80 та кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон рейтингда биринчи маротаба 2015 йилда эътироф этилган. 2020 йилда Ўзбекистон 5 йиллик танаффусдан сўнг 29 та поғона кўтарилиб 131 та давлатлар орасида 93-ўринни эгаллади.
Қуйидаги қўлланма орқали мазкур рейтинг бўйича батафсил маълумот олишингиз мумкин.