Вазирлик фаолияти

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2020 йиллардаги фаолияти натижалари

Асосий вазифалар бўйича амалга оширилган ишлар

 

  1. Соҳани ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:

Республикамизда илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг сифати, самарадорлиги ва манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та фармони, 21 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 29 та қарори ва 6 та Фармойиши жами 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жорий қилинди. Хусусан,

- Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” (2019 йил 29 октябрь ЎРҚ-576-сон) ва “Инновацион фаолият тўғрисида” (2020 йил 24 июль ЎРҚ-630-сон) Қонунлари қабул қилинди.

- Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди. 2020 йилда Ўзбекистон ГИИ рейтингида 29 поғона кўтарилиб, 93 ўринда қайд этилди.

венчурга асосланган молиялаштиришни жорий этиш ва инновацион лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларининг молиявий маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрда ПФ-5583-сон Фармони қабул қилинди.

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси илм-фанини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди ва мамлакатимизда илм-фанни ва илмий фаолиятни комплекс ривожлантириш стратегияси белгилаб олинди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори билан Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илм-фанини ривожлантиришнинг янги тизими яратилди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарори билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш меҳанизмлари белгиланди ва илмий ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантириш тизими жорий этилди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
22 майдаги 313-сон қарори билан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини ташкил этиш белгиланди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон қарори билан Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

- Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш Концепцияси тасдиқланди. Ҳозирда ушбу Концепция Навоий, Нурафшон ва Мўйноқ шаҳарларига жорий қилинмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимиз учун долзарб ва истиқболли йўналиш бўлган стартап экотизимини шакллантириш учун асос бўладиган “Стартап тўғрисидаги” қонун ва сунъий интеллектни ривожлантириш мақсадида “2021–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси” лойиҳалари ишлаб чиқилди.

 

  1. Илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш борасида:

Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, илмий лойиҳаларнинг молиялаштирилишини ва натижадорлигини ошириш мақсадида давлат буюртмаси асосида тижоратлаштириш имконияти юқори, аниқ натижа ёки маҳсулотга йўналтирилган лойиҳаларнинг мунтазам танловлари жорий қилинди. Шунингдек, илмий лойиҳаларни Илмий-техник кенгашлар томонидан экспертиза қилиш жараёнлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Илмий-техник кенгашларни очиқ муҳокамаси” ташкил этилди.

Биринчидан, вазирлик қошида 18 та фан йўналиши бўйича 450 дан ортиқ академик, профессор ва фан докторларини жамлаган, таркиби даврий янгиланиб бориладиган янги илмий-техник кенгашлар ташкил қилиниб, илмий лойиҳалар танловлари ва илмий-техник экспертизанинг янги механизмлари жорий этилди.

Иккинчидан, илғор хорижий тажрибалар асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси механизми жорий этилди. Янги тартиб сифатида, якуний маҳсулот ва молиялаштириш ҳажми аниқ бўлган тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси мунтазам равишда эълон қилинмоқда.

2018-2020 йилларда янги механизм асосида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган 1-35 тур давомида 16 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 765,7 млрд сўм бўлган жами 498 та (шу жумладан 16,1 млрд сўмлик 20 та ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган  ва бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган) амалий ҳамда инновацион лойиҳалар мавзулари бўйича танловлар эълон қилинди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий, инновацион ва тажриба конструкторлик ишларини молиялаштиришга Давлат бюджетидан 2018 йилда 198,0 млрд. сўм, 2019 йилда 324,0 млрд. сўм, 2020 йилда эса 428,2 млрд. сўм ажратилди.

Натижада рақобат муҳити шаклланди, доимий грант маблағларини олиш имкони яратилди, бир лойиҳани молиялаштириш 3,5 баробарга ошди (ўртача 560 млн. сўмни) ҳамда маблағларнинг камида 40 фоизи зарур асбоб-ускуналар, реагент ва материаллар сотиб олишга йўналтирилди.

Учинчидан, илк бор стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш
ва молиялаштириш тизими шакиллантирилиб, умумий қиймати 33 млрд. сўмлик 35 та стартап лойиҳалар молиялаштирилди ва рақобатбардош янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошланди. Илмий стартаплар платформаси “CAT Science Accelerator” ташкил этилди. 2019 йилда 130 та ариза қабул қилиниб, акселерация жараёнларидан 20 тадан ортиқ лойиҳалар ўтказилди, шундан 3 та лойиҳа 2 млрд. сўм миқдорида молиялаштирилди.

2020 йил C.A.T. Science Accelerator 2.0 дастурига танловлар эълон қилинди. Республикамиз ҳудудлари ва хорижий давлатлардан жами 253 та ариза келиб тушди (232 – Ўзбекистон, 2 – Россия, 4- Қозоғистон, 7 – Қирғизистон, 8 - Тожикистон). 29 та жамоа танловдан ўтди, улардан 8 таси минтақавий лойиҳалар. Акселератор якунида 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Пандемия шароитида акселерация жараёнини масофадан олиб бориш мақсадида Accelerator.uz онлайн-платформаси ишга туширилди.

CAT Science акселераторининг халқаро ҳамжамиятига қўшилиш учун GIST Startup Network глобал тармоғига кирди, шунингдек I-Create, DVEX (Ҳиндистон) ва “Сколково” (Россия) хорижий акселераторлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. “Сколково” билан ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик 25 та стартап “Софтлендинг” дастурида иштирок этди.

Стартап экотизимини кенгайтириш мақсадид Туркиянинг илмий технологик тадқиқотлар кенгаши “TUBITAK” ташкилоти ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Tech Central Asia Tashkent” стартап лойиҳалар танловлари ташкил қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Стартап ташаббуслар” танлови ташкил этилди.

Тўртинчидан, Халқаро илмий ҳамкорлик доирасида Германия, Россия ва Беларусь Республикалари билан жами 17,4 млрд. сўмлик 44 та қўшма илмий лойиҳа молиялаштирилди. Шундан, “Ўзбекистон-Россия” (17 та лойиҳа – 3,4 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Беларусь” (15 та лойиҳа –
7,6 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Германия” (6 та лойиҳа – 0,6 млрд.сўм) ва “Ўзбекистон-Туркия” (6 та лойиҳа – 5,8 млрд сўм) бажарилмоқда.

Бундан ташқари, 2021-2022 йиллар давомида Хитой, Ҳиндистон ва ЕАПИ (Евроосиё давлатлари) билан ҳамкорлик доирасида 79,6 млрд. сўмлик 95 га яқин халқаро илмий лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилган. Хусусан, “Ўзбекистон - Хитой” (20 та лойиҳа – 16,7 млрд сўм), “Ўзбекистон - Ҳиндистон” (23 та лойиҳа – 20 млрд.сўм), “Ўзбекистон - ЕАПИ” (2 та лойиҳа – 1,9 млрд.сўм), “Ўзбекистон-Россия” (20 та лойиҳа – 17,0 млрд сўм), “Ўзбекистон-Туркманистон” (5 та лойиха – 4,0 млрд сўм), “Ўзбекистон-Беларусь” (15 та лойиҳа – 12,0 млрд сўм), “Ўзбекистон-Эрон” (10 та лойиҳа – 8,0 млрд сўм).

Бешинчидан, Республикадаги илмий ташкилотларни илмий фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарори билан илмий ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий қилинди. Қарор билан тасдиқланган мезонлар асосида 26 та вазирлик ва идоралар ҳузуридаги 107 та илмий ташкилотларнинг рейтингини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди.

Олтинчидан, вазирлик Жамғармаси томонидан 2018-2020 йиллар давомида 325,2 млрд. сўм маблағларни инновацион ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлашга, илмий лабораториялар ташкил этишга, халқаро электрон илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш мақолалар чоп этишга, ёш олимларни стажировкаларга юборишга, хорижий маслаҳатчиларни иш ҳақларига, ноёб асарларни харид қилишга, стартап лойиҳаларни молиялаштиришга, вазирлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ва тизим ташкилотларини молиялаштиришга, хорижий сафарларга ва бошқа ҳаражатларга йўналтирилди.

Еттинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш, стартап лойиҳаларни саралаш ва молиялаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди. Шунингдек, илм-фаннинг турли соҳаларидаги 1168 та олимдан иборат маҳаллий илмий экспертларнинг маълумотлар базаси шакллантирилди.

Саккизинчидан, 2017-2020 йилларда маҳаллий олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг натижадорлигини ўрганиш, тижорий жиҳатдан жозибадор илмий ишланмаларни аниқлаш ва баҳолаш юзасидан хўжалик шартномаси бажарилмоқда. Бугунги кунга қадар 249 та тугалланган ва 901 та тугалланмаган илмий-тадқиқот лойиҳалари таҳлил қилинди ва 134 та тижорий жозибадор лойиҳалар танлаб олинди.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2017-2019 йилларда бажарилган лойиҳалар мониторинги натижаларига кўра 1542 та лойиҳа рўйхатга олинган. Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган илмий лойиҳаларнинг йиллик ҳисоботларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш, 2017-2019 йиллар кесимидаги ҳисоботларни рақамлаштириш ишлари олиб борилди ва 1542 та лойиҳанинг 3915 та йиллик ҳисоботининг электрон шакллари йиғиб олинди ва ягона маълумотлар базасига жойлаштирилди.

Тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “UzVС” миллий венчур фонди фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2020 йил 3 ноябрдаги ВМҚ-684-сон қарори қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан мамлакатимизда дастлабки устав жамғармаси 15 млрд. сўм бўлган миллий венчур фонд ташкил этилди.

 

  1. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855 сон қарори билан “олим-тадбиркор-банк” учлиги иштирокида илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг янги тизими йўлга қўйилди. Қарорга мувофиқ тасдиқланган 43 та илмий ишланмадан 2018-2020 йилларда 19 та ишланма 22,3 млрд. сўм эвазига тижоратлаштирилди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан илмий ва инновацион ишланмаларни саралаш, уларни тижоратлаштириш учун инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида “буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” портали ишга туширилиб, 529 дан ортиқ ишланмалар ва 167 та муаммолар рўйхатга олинди. Портал маълумотлар базасига киритилган 10 та инновацион лойиҳа муаллифлари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида музокаралар ўтказилди. Ҳозирда 3 та ишланмани амалга ошириш ишлари бошланган.

Иккинчидан, 2018-2020 йил 1 ноябрь ҳолати умумий тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмалар сони 132 тага етди, шундан 49 та инновацион ишланма тижоратлаштирилди, 92 та ишланма юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда умумий қиймати 73,4 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 59,4 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди. Илмий ишланмаларнинг 8 таси инновацион компания, 6 таси лицензия шартомалари ва 35 таси эса хўжалик шартномалари асосида тижоратлаштирилди.

Учинчидан, илмий-тадқиқот муассасаларини истеъмолчи ташкилотларга бириктириш натижасида 17 та илмий-тадқиқот муассасаларига бириктирилган 15 та вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари илмий тадқиқот муассасаси масъуллари билан учрашув ўтказилди, илмий-технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. “Йўл харита”сига асосан илмий ташкилотларга тармоқлар томонидан жами 143,9 млрд. сўм маблағлар ажратилиши бўйича келишувларга эришилди. Жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига 21,1 млрд. сўм маблағ тегишли илмий ташкилотларга ўтказилиши таъминланди.

Тўртинчидан, 2020 йилнинг 16-18 сентябрида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий ташкилотларнинг фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграциясини таъминлаш мақсадида тижоратлаштиришга таклиф этилаётган инновацион ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда жами 300 дан ортиқ ташриф буюрувчилар, 11 та ОТМ, 12 та Фанлар академияси ва 18 та тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий марказлар ихтирочилари томонидан 203 та инновацион ишланмаларнинг тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, тадбирда 17 та фермер хўжалиги ва 4 та тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича дастлабки 20 та келишув доирасида 1,7 млрд. сўмлик маҳсулотни сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди.

Бешинчидан, 2020 йилнинг 18-19 ноябрида илмий ташкилотларнинг фармацевтика ва тиббиёт соҳасида қўлланиладиган ва тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар инновацион кўргазмаси ўтказилди. Тадбирда 11 та ОТМ, 7 та Фанлар академияси ва 9 та тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий марказлар ихтирочилари томонидан 100 та инновацион ишланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Намойиш этилган илмий ишланмалар орасида ихтиро, фойдали модель ва саноат намунаси ҳисобланган 42 та дори воситаси, 17 та ускуна, 10 та фаол модда ва 22 та услуб-методика шаклидаги тижоратлаштиришга тайёр объектлар ҳамда 8 та дастурий маҳсулотлар тақдим этилди ва 8 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 11-13 ноябрь ва 18-19 ноябрь кунлари Вазирликда ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларининг “Электрон ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилган объектлар ҳамда охирги 2 йилда “Истиқболли ихтиролар ва фойдали моделлар” тўпламига киритилган 400 га яқин ишланмалар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Еттинчидан, “Инновацион ҳасса”, “электрон кўнғироқ” инновацион лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.

Саккизинчидан, Клиник биокимёвий таҳлил учун реактив тўпламларни ишлаб чиқарадиган «BioTesLab» корхонаси ташкил этилди. «Антиген Кардиолипин» тўплами ишлаб чиқарилиши бошланди, 3 тўплам - глюкоза, АЛТ, гемоглобин ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда.

Тўққизинчидан, 2020 йил 17-19 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Илмий инновацион ғоялар ва ишланмалар ярмаркаси” ўтказилди. Ярмака доирасида 80 дан ортиқ лойиҳалар намойиши ўтказилиб, шундан 55 та фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлаб олинди.

Ўнинчидан, Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилиш, илмий натижаларини тижоратлаштириш мақсадида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek” кўргазмаси ўтказиб келинмоқда. 2018 йили мазкур ҳафталикда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан олимлар, инвесторлар ва тадбиркорлар иштирок этган бўлса, 2019 йилда 34 та мамлакатнинг жами 96 та ташкилотларидан 257 нафар хорижлик вакиллари қатнашди.

Ҳафталик давомида Арманистон, Жанубий Корея, Исроил, Полша, Туркия, Россия, Хитой ва Ҳиндистон давлатлари компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари ва умумий қиймати 109,5 млн. долларга тенг инвестиция шартномалари имзоланди.

“InnoWeek.uz-2019” доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда биринчи марта “The Frist OIC Robotics Challenge” ҳалқаро робототехника мусобақаси ўтказилди. Унда 24 та давлатдан 160 нафар хорижий иштирокчилар қатнашди.

“InnoWeek.uz-2020” ҳафталигининг https://www.innoweek.uz/ онлайн платформасига 86 та мамлакатдан жами 22523 та кузатувчилар ташриф буюрган бўлиб, шулардан 5599 нафари бевосита кўргазмани томоша қилишди.

Жанубий Корея ва Туркия компаниялари умумий қиймати 236,6 млн. долларга тенг ҳамкорлик меморандумлари ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Патентлаш ва лицензиялаш масалалари бўйича

илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ҳорижда патентлашга танлаб олинган жами 15 та илмий ишланмадан устуворлик даври талаби бўйича 1 та ишланмани ҳорижий патент бўйича талабномаси янгидан Интеллектуал мулк агентлигига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари бўйича патентлар базасини шакллантириш йўлга қўйилди. 2018 йилдан 2020 йил 1 ноябрга қадар жами 344 та ихтиро ва 162 та фойдали модел ҳақида маълумотлар тўпланди.

 

  1. Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида инновацион технологияларни жадал жорий этиш бўйича:

1) 6 та йўналиш (Робототехника ва мехатроника, Учувчисиз парвоз этувчи қурилмалар, 3D прототиплаштириш, Аэрокосмик, Саноат соҳасидаги интернет буюмлари ва 5G янги авлод тармоқлари лабораториялари) бўйича илғор технологиялар билан жиҳозланган лабораториялар ташкил этилди.

Лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида марказ ходимлари қисқа муддатли малака оширишга “Natiaonal Instruments”нинг Россиядаги лабораториясига юборилди.

2) Исроилнинг “Maya International” компанияси билан ҳамкорликда уй-жой коммунал соҳасида технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди. Шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш юзасидан компания сунъий йўлдош ёрдамида, сув қувурларида ёриқларнинг ўрни аниқланди, уларни рақамлаштирилган харитаси яратилди. Натижада Тошкент шаҳрида 3760 та тешилиш ва сувнинг сирқиши нуқталари, аниқланди. Янги технологияни жорий этиш натижасида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 1108 та сув сирқиш нуқталари таъмирланган ва натижада 5,8 млн м3 сувни ва пул эквивалентида 4,8 млрд. сўмни тежашга эришилди.

3) Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “NOVOL ASIA” МЧЖ ҚК ўртасида инвестиция миқдори 1,5 млн. АҚШ доллари бўлган технологиялар трансфери амалга оширилди. Имзоланган Меморандум доирасида 2 та технология полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2020 йилнинг ўтган даврида 73 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди.

4) Словакиянинг «Chirana Stara Turu.» компанияси ва Россиянинг «Shimco group» холдинг компанияси билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 30 та иш ўрни яратиш, иккинчи босқичида эса 6 млн. АҚШ долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир марталик бактериал-вирусли фильтрлар беғараз топширилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда илк маротаба ишлаб чиқарилган биринчи ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ва наркоз-нафас олиш аппарати (НДА) “Made in Uzbekistan”  ёрлиғи остида ишлаб чиқарилди ва клиник-тадқиқод синовидан ўтказишга топширилди.

5) Илғор технологиялар Марказида мавжуд инфратузилма, хоналар, лаборатория ва асбоб-ускуналар билан таъминлаган ҳолда юқори технологияли, кичик компаниялар учун стартап-акселератор ва стартап-инкубатор яратилди. Ҳозирги пайтда 11 та компания инновацион инкубаторнинг резиденти мақомига эга бўлди.

6) 2018-2020 йиллар мобайнида “Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари сони 35 тага етказилди ва 337 та янги иш ўринлари яратилди, резидентлар томонидан 147,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 1.1 млн. АҚШ доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. 2020 йил
1 октябрь ҳолатига “Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари томонидан 4,6 млн АҚШ доллари миқдорида инвестия киритилди.

7) “Smart Chain” компанияси билан ҳамкорликда туризм соҳасида VR технологияси ассосида ишловчи туристик “Smart-карточкалар”, Самарканд шаҳрининг “Smart-картаси” инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилди. Шунингдек Самарканд ва Хива шаҳарларининг тарихий обидалари ва музейларида VR технологияси асосида “Smart-музейлар” жорий этилиб юртимизга келаётган сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратилди.

8) Япониянинг OYO корпорацияси билан ҳамкорликда чўл ўсимликларини экиш бўйича мутлақо янги, ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси трансфер қилинди.

9) Вазирликнинг кўмагида “Medical Manufacture Center” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда биринчи бўлиб инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

10) Илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан тенг шерикликда молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилди:

- Бухоро пахтачилик-тўқимачилик кластери томонидан умумий қиймати 15 млрд. сўм маблағ ажратилди ва давлат буюртмаси доирасида корхона муаммоларини ечимига қаратилган тематик лойиҳалар танловлари ташкил қилиниб, танлов натижаларига кўра тенг шерикликда молиялаштирилмоқда.

- Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг жами 15,4 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни тенг шерикликда молиялаштириш юзасидан танловлар эълон қилинди.

илмий тадқиқотларга хусусий сектор маблағларини жалб қилиш мақсадида “Company Petromaruz Limited” компанияси томонидан илмий тадқиқотлар учун 15 млрд. сўм  маблағ ажратишилига эришилди.

 

  1. Ёш авлодларда инновацион таффаккурни ривожлантириш ва ёш олимлар малакасини ошириш борасида:

1) Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

Вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси аъзолари сони 1800 нафарга етди. Республикамиз вилоятларида 15 нафар лидерлар танлаб олинди,
40 та тадбирлар ўтказилди, Жамғармага 3,8 млрд. сўм маблағлар шакллантирилди, 83 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2020-2023 йилларда Республикамизнинг 13 та ҳудудида босқичма-босқич “Ёшлар технопарки”ни ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, Навоий ва Бухоро, Самарқанд вилоятларида фаол ёшлар иштирокида Ёшлар академиясининг учрашувлари ўтказилди.

2) Ёшларда инновация ва технологик билимларга бўлган интилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда робототехника мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Хусусан “International Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақаси ҳамда “RoboCUP” телевизион мусобақаси ташкил этилди. Мусабақа ғолибларига Хитойда ўтказиладиган “Asian Science Camp” тадбирида қатнашиш ҳамда Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга кириш ҳуқуқи берилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги илк халқаро робототехника мусобақаси ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Ғолибларга 21 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари ва совғалар топширилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган “International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этиб, умумий ҳисобда 7 та медални (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медал) қўлга киритишди.

3) Коронавирус пандемияси шароитида ёшларни билим олиш кўникмаларини ривожлантириш, ёшларни робототехникага қизиқтириш мақсадида вазирлик ва “Transformers education” ўқув маркази ҳамкорлигида Онлайн бепул робототехника курслари ташкил этилди. Ҳозирда онлайн курсларнинг телеграм гуруҳида республикамизнинг 523 нафарга яқин ўқувчи ёшлари электрон дарсларга аъзо бўлишди.

Шу билан бирга, робототехника соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар учун “Techday” семинар-тренинг ўтказилди ва унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 200 нафар ёш иштирокчилар қатнашди.

4) Вазирлик томонидан ёш олимларни танлов орқали етакчи хорижий илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировкаларга жўнатиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, мазкур илмий стажировкаларнинг асосий мақсадларидан бири республикамиздаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳисобланади.

2018-2020 йилларда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидан 232 нафар ёш олимлар етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилган. Мазкур мақсадлар учун
7,9 млрд. сўм маблағ йўналтирилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 118 нафар ёш олимлар саралаб олинган. Бунда, пандемия шароитида давлатлараро транспорт (авиа) қатновлари очилиши билан ушбу ёш олимларнинг стажировкага юборилиши йўлга қўйилади.

5) Илғор технологиялар Маркази базасида 4 та ёш олимлар илмий лойиҳалари амалга оширилди. Бундан ташқари, ИТМ базасида 1-3 курс талабалари учун ёзги мактаблар ўтказиш, ёзги ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этиш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларнинг тажриба қисмини бажаришга кўмаклашиш амалиёти жорий этилди.

Curiosity Maker Space&Maker Space Almaty томонидан интерфаол воркшоплар (мастер-класслар) сессияси ўтказилди, шу жумладан Arduino асослари, электроника ва платалар билан ишлари бўйича жами 42 та, шу жумладан, 10 ёшдан 20 нафар мактаб ўқувчилари, 14 ёшдан катта ва
15-18 ёшдаги 15 та мактаб ўқувчилари иштирок этди.

6) Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018-2020 йиллар оралиғида умумий 7 та танловлар ташкил этилган бўлиб, умумий қиймати 32 млрд сўм бўлган 81 та инновацион ва стартап лойиҳалари амлага оширилди. Шунингдек, Ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятни ривожлантириш мақсадида 2020 йил сентябрь ойида “Technoways” инновацион марафони ташкил этилди. Ушбу марафонда жами 11 та жамода 50 нафар ўз лойиҳаларига эга бўлган иштирокчилар қатнашди ҳамда якунда “Бизнес фаришталари” томонидан 4 та лойиҳа молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 2020 йилнинг апрель-май ойларида уч босқичли “Covid-19 Challenge 2020” инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танлови ташкил этилди. Ушбу танлов 6 та йўналишда ташкил этилиб, унга 600 дан ортиқ лойиҳалар қабул қилинди. Танловнинг якуний босқичида 6 та энг истиқболли лойиҳалар танлаб олиниб, ҳар бирига 100 млн сўм грант маблағлари ажратилди.

7) Ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар академияси томонидан 30,2 млрд. сўмлик амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. 2018 йилда ёш олимларнинг илмий лойиҳаларини молиялаштиришга жами 5,4 млрд. сўм, 2019 йилда 9,1 млрд. сўм маблағ ажратилган.

8) Республикамизнинг чекка ҳудудларида мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга ушбу йўналишлар бўйича таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасининг концепцияси, жиҳозлар рўйхати ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда 30 июнь – Ёшлар кунида старт берилди. Ҳозирги кунга қадар “TexnoBus” платформаси Оҳангарон шаҳри, Олмазор, Қибрай ва Сардоба туманига ташриф буюриб, ушбу ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

9) Иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёшларни креатив фикрлашга ўргатиш ҳамда иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Инновация вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда умумий мукофот жамғармаси
210 млн.сўм бўлган “Ёшлар илм-фан учун!” креатив видеороликлар танлови ташкил этилди. Танлов доирасида қабул қилинган 1,400 та видеороликлардан “Буюк аждодлар мероси” номинацияси бўйича 109 та, “Энг яхши анимацион ролик” номинацияси бўйича 51 та, “Замонавий технологиялар” номинацияси бўйича 47 та видеоролик саралаб олинди. Ҳар бир йўналиш бўйича 5 нафардан ғолиб танлаб олинди ва эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди.

10) Инновацион фикрлайдиган янги авлод ёшларини тарбиялаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди. 2019-2020 ўқув йилида ушбу мактабларда 500 нафар ўқувчи таҳсил олади.

11) Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синф ўқувчиларига мўлжалланган “География” дарслиги 506 минг нусхада чоп этилди ва унинг интернетда веб-сайти яратилди. Таълим муассасаларида мавжуд ҳамда электрон шаклга ўтказилган китобларнинг фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун “QR-book” платформаси яратилди.

12) Тараққиёт стратегияси маркази, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, БМТ Тарақиёт Дастури билан ҳамкорликда биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови ўтказилди. Ушбу танлов якунлари бўйича 168 та номзод Стратегиянинг 5 та йўналишида иштирок этишди ва Инновацион хафталик «Innoweek» доирасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибга 8 та 2 млн., 3 та 10 млн. ва 4 та 20 млн. сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди.

13) 2020 йилда илм-фаннинг устувор йўналишлари бўлган математика, геология, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро даражада энг фаол ёш олимларни рағбатлантириш мақсадида йил якунига қадар “Scopus” халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори хирш индексига эга ёш олимларга Ёшлар академияси томонидан 100,0 млн. сўм миқдорида мукофот пуллари берилади.

Шу муносабат билан, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни “Elsevier” компаниясининг Илмий-тадқиқотлар йўналиши раҳбари Дмитрий Султанов билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш олимлар учун халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос жиҳатларини батафсил тушунтириш, юқори рейтингли нуфузли журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ва тавсиялар бериш мақсадида “Elsevier Academy” томонидан семинар-тренинг ва вебинарлар ташкил этилади ва нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилади.

14) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарори билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Жорий йил республика миққиёсида 428 та лойиҳалар кўриб чиқилган бўлиб, якунида Республика Комиссияси аъзолари томонидан ҳар бир ҳудуддан энг муносиб 14 нафар номзодлар «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ғолиби деб топилди.

15) Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил Инновик-2019 доирасида 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар онгида илм-фан ва инновациялар маданиятини сингдириш, инновацион қобилиятни ошириш ҳамда математика-мнемотехника, кимё-биология, физика ва геология фанлари бўйича кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Science for kids” платформаси ташкил этилди. Вазирлик кўмагида хозирги кунга қадар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 та тадбир ўтказилиб, 8 000 га яқин болаларни қамраб олинди. Шу жумладан, математика-мнемотехника йўналишида республика миқёсида 4 маротаба онлайн тарзда ўтказилган ва 10 000 дан ортиқ ёшлар иштирок этган.

 

  1. Ижтимоий соҳа, шу жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига инновацион технологияларни кенг жалб қилиш бўйича:

БиринчиданДавлат бошқарув органларида раҳбар кадрларни тайёрлаш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Тараққиёт” республика танлови ўтказилди. Танлови доирасида 8335 нафар иштирокчи орасидан 150 нафар истиқболли бошқарув кадрлари танлаб олиниб, уларнинг 41 нафари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланди. 22 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларида инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъул раҳбар ўринбосари тайинланди.

Иккинчидан, 2018 йил октябрида Халқаро Вестминистр университетида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган университетлар инновациялар бўйича проректорлари, Фанлар Академияси таркибидаги илмий тадқиқот Институтлари инновациялар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг ўтказилди. 2018 йил ноябрида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Буюкбритания элчихонаси билан ҳамкорликда Тошкент ш. инновациялар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва ОТМлар проректорлари иштирокида “инновацион менеджмент” курси ва 16 ноябрда халқаро “давра суҳбати” ўтказилди.

Сурхондарё вилояти давлат ташкилотлари, тадбиркорлар ва ОТМлар учун “Инновацион менежмент” семинар-тренингининг ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ўқув дастури Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан келишилди. 2020 йилнинг октябрида Давлат бошқаруви академияси, Сурхондарё вилояти хокимлиги билан ҳамкорликда “инновацион менежмент” ўқув курслари ўтказилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоятидаги 400 га яқин Олий таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этишди.

Учинчидан, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида вазирлик янги биносида “Инновациялар ва бошқарувда ечимлар Лабораторияси” хонаси ташкил этилди. Инновация вазирлиги янги биносида мазкур Лаборатория хонасини ташкил этишга БМТ Тараққиёт Дастури томонидан
70 минг АҚШ долларга
яқин маблағ йўналтирилди.

2019 йил Лабораторияда 10 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилди, унда 500 га яқин вазирлик ва идоралардан иштирокчилар қатнашишди, 3 та муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб борилди. БМТ ТД билан ҳамкорликда 2 маротаба “Инновациялар куни” ўтказилди. Унда 10 та халқаро экспертлар вазирлик ва идораларнинг 200 дан ортиқ давлат хизматчилари тренингларда иштирок этишди.

Тўртинчидан, Хитой Фанлар академиясидан 2020 йил апрелида махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусига чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун 20 минг қадоқ “ФенЛе” дори воситаси ва 30 минг қадоқ ўткир респиратор касалликларга қарши дори воситалари беморларни даволаш учун етказиб берилди.

Бешинчидан, халқаро стандартларга мувофиқ янги турдаги оксигенация ниқоби ва унга мослаштирилган “Вентури” клапанининг маҳаллийлаштирилган прототиплари яратилди. Ушбу ниқоб ва клапан шу кунга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, жаҳон бозорларида ҳам унга бўлган талаб айниқса ҳозир жуда юқоридир.

Олтинчидан, маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган “Рутан” дори воситаси Хитой илмий текшириш институтларининг лабораторияларидан ўтказилди ва грипп вирусини 78,3 фоизга пасайтиришини кўрсатди. 2020 йил 9 июнда 19 500 дона «Рутан» дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этилди.

Еттинчидан, маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган вирусга қарши фаолликка эга 30 та янги биологик фаол бирикмалар Хитойда COVID-19 вирусига таъсири синовдан ўтказиб келинди. Бу эса тез мутацияга учровчи коронавирусга қарши самарали дори воситаларини яратиш учун “препаратлар арсенали”ни шакллантиришга хизмат қилади.

Саккизинчидан, Хитойнинг Халқаро илм-фан бирлашмаси ҳамкорлигида “Real-time PCR system” коронавирус инфекциясини аниқлаш мобил ускунаси ва унга 1400 та тест тизими беғараз ёрдам сифатида келтирилди.

Тўққизинчидан, Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясига чалинганликни аниқлаш бўйича тест ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўзлаштирилди. Бунинг учун Марказда SARS-Cov-2 вирусини аниқлаш бўйича махсус лаборатория ташкил этилди. Марказ тадқиқотчилари биринчи марта Ўзбекистонда кенг тарқалган коронавирус геномининг генетик кетма-кетлигини ўрганиб, халқаро маълумотлар базасига киритдилар. Коронавирусни аниқлаш учун 2830 та тест ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вақтинча фармакопея мақоласи учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Тест тизими Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида расмий равишда рўйхатдан ўтказилди (2020 йил 7 майдаги № TB/IVI 00395/05/2CЮ рўйхатга олиш гувоҳномаси). Тўпламларнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилди (500 тўплам). Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ рўйхатга олиш давом этмоқда.

Марказ томонидан коронавирусга қарши генетик жиҳатдан яратилган вакцинани яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Киндик қон ҳужайраларини криоконсервлаш технологияси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган бўлиб, уни трансплантология ва регенератив тиббиётда қўллаш имконияти мавжуд, ўзак ҳужайралари банки яратилмоқда. Инсон терисидаги турли нуқсонларни даволаш ва тиклаш учун тўқима-муҳандислик иншоотларини олиш технологияси ишлаб чиқилмоқда.

COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун жорий йил май ойига қадар 200 минг АҚШ доллар қийматида ўпкани сунъий нафас олдириш ускунаси, мобил биокамера, биобокс ва бошқа тиббий ускуна ҳамда препаратлар беғараз фойдаланиш учун топширилади. Бунинг учун “The Coca Cola Foundation” компанияси билан донорлик маблағлари ажратиш ва БМТ Тараққиёт Дастури орқали зарур ускуналар етказилди.

Ўнинчидан, “DMC клиникаси”нинг Тошкент шаҳрида фаолиятини ташкил этиш учун 5 млн АҚШ доллари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги филиалини ҳам ташкил этиш учун
200 минг АҚШ доллари инвестиция қилинди. Клиникада 5000 нафар бемор даволаниши, 800 нафар беморда жарроҳлик амалиётини амалга ошириш ва 18 нафар мутахассисларни иш билан таъминлаш имконияти яратилди.

Ўн биринчидан, юртимизда биринчи марта Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида телемедицинага асосланган “Muynoq telemedicine clinic” замонавий инновацион клиникаси ташкил этилди. Инновацион телемедицина клиникаси барпо этишга 2,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Клиника АҚШнинг илғор компаниялари асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Натижада тумандаги 35 000 аҳоли ва қўшни туманлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда телемедицинага асосланган илк инновацион клиникада беморларни масофадан туриб даволаш ва ташхис қўйиш имконияти яратилди.

Ўн иккинчидан, Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил қилинди. Халқаро молекуляр аллергология марказида 282 дан ортиқ аллергенларни ДНК-чип технологияси ёрдамида таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилди. Аллергенларни аэробиологик мониторинг тизими технологиясининг трансфери амалга оширилди. Ушбу гул чанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари сайти – www.polleninfo.org орқали мунтазам кузатиб борилмоқда. Марказ томонидан Италиянинг “Lanzoni s.r.l.” компанияси томонидан 8 та гул чанги қопқонлари олиб келинди ва республикамизнинг 4 та ҳудудида ўрнатилди, қўшимча 6 та чанг қопқонлари республикамиз вилоятларида ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳисобот даврида ALEX BOX (Aвстрия) чиплари ёрдамида қон зардобидаги аллерген миқдорини аниқлаш учун 949 нафар бемор Наманган, Андижон, Фарғона ва Бухоро вилоятида кўрикдан ўтказилди.

Ўн учинчидан, “Анатомик атамалар электрон луғати” мобил иловаси яратилиб, 10 дан ортиқ олий тиббий таълим муассасаларининг 20 мингдан ортиқ талабаларига қўлланма сифатида фойдаланиш имконияти яратилди.

2020 йил 18 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ва “Dentals Pharma” ҳамкорлигида 100 млн. сўм миқдоридаги стоматологик маҳсулотлар беғараз тақдим этилди. Беғараз ёрдам миқдори 2020 йил якунига кўра
500 млн сўмгача оширилади.

Ўн тўртинчидан, “Medical Manufacture Center” МЧЖ ҚК ташкил этилди. Корхона Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда 10 турдаги инновацион тиббий буюмлар ва имплантларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхонага 5,5 млрд. сўмлик инвестиция киритилди.

Ўн бешинчидан, Вазирлик томонидан COVID-19га чалинган бемор билан охирги 14 кун ичида алоқада бўлган шахсларни тезкор аниқлаш ва карантинга олишни самарали ташкил этиш учун “Birga Yengamiz” мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Инновация вазирлиги “NazzAR” қўшимча реаллик дастурининг онлайн намойиши ўтказилди. АКТ вазирлиги, “Ўзипаксаноат” уюшмаси ва ҳусусий сектор билан келишган ҳолда гиламчилик тарихи ва тўқиш жараёнларини ўз ичига олган маълумотлар ушбу дастурга жойлаштирилди.

Ўн олтинчидан, Тиббиёт таълимида замонавий инновацион технологияларини жорий этиш, масофавий таълимни ривожлантириш, амалиёт дарсларини кўпайтириш орқали талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган мотивациясини ривожлантириш ҳамда уларни самарадорлигини ошириш мақсадида Португалиянинг “Take The Wind” компанияси томонидан яратилган “Body Interact” платформаси республиканинг олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабаларига 3 ойга бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

Ўн еттинчидан, “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №4242-сон Қарори қабул қилинди. Унга асосан эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар томонидан тез ёрдам хизматларини чақириши учун Ягона диспетчерлик хизмати фаолияти 2019 йилнинг 1 июлдан йўлга қўйилди.

Ўн саккизинчидан, “Жўшқин Гужарат – 2019“ Халқаро инвестицион саммити доирасида Инновация вазирлиги ва Bharat Biotech компанияси ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикасига ушбу вакцинанинг 1 дозасини 0,85 АҚШ долл. нархида етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Ўтган давр мобайнида ротавирусга қарши вакциналарнинг 30 фоизи UNICEF вакцинация дастурининг ҳамкори Глобал вакцинация ва иммунизация альянси (GAVI) томонидан молиялаштирилиши ҳисобига вакцинанинг 1 дозаси 2,29 АҚШ долл. нархда харид қилинган.

 

Таълим тизимини ривожлантириш соҳасида:

  1. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ва талабалар ўртасида “Билимдонлар” онлайн интеллектуал ўйинини ташкил этилди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш мақсадида вазирлик томонидан “Болаларни инновацион иншо ва видеолар” танлови ташкил этилди. Танлов
    2 йўналишда ўтказилди, унга 4-14 ёшгача бўлган болалар қатнашдилар ва жами 41 та иш келиб тушди. Танлов ғолиблари Ёшлар академиясининг ғоялар генератори платформаси аъзолигига қабул қилинди ҳамда “JuniorCode” (болалар учун дастурлаш) курсида бепул ўқиш имконияти берилди.
  3. 2020 йилнинг 1 февралидан 20 мартига қадар Россия Сколково инновация марказининг «ЯКласс» дастури Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Юнусобод туманидаги 9-сонли мактабда пилот лойиҳаси сифатида ишга тушурилди. Дастурда жами 322 нафар ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. «ЯКласс» компанияси лойиҳаси қиймати 5 474 АҚШ долларни ташкил этади.
  4. 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Wiley ахборот ресурсларига синов муддатли уланишни таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди. “Clarivate Analytics” вакиллари билан вазирликка Web of Science платформасига киришни таъминлаш бўйича дастлабки музокаралар ўтказилди. Springer Nature нашриётининиг тўлиқ матнли илмий манбаларига боғланиш бўйича Тошкент шаҳридаги бир қанча ташкилотлар ва Самарқанд шаҳридаги ОТМлар учун семинар ҳамда вебинарлар ўтказилди.
  5. Фарғона шаҳрининг 10 та мактабида “Ақлли мактаб” дастурий таъминоти муваффақиятли жорий этилди. Ҳозирда ушбу янгиликни бошқа мактабларга жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

 

       7. Аграр соҳага инновацияларни жорий этиш ва “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича:

Биринчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самародорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “FOSSTIM, RIZOKOM” биоўғит ишланмасини “Green Bio Tech” ҚК инновацион компания тузиш орқали тижоратлаштирилиб ишлаб чиқариш йўлга қўйилди хамда 4,403,4 млрд. сўмлик 27 824,68 минг  литр “FOSSTIM, RIZOKOM” ва “Серхосил” биоўғити ишлаб чиқарилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилди;

“Биосолвент” препарати лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Innovatsion Bio Texnologiyalar” МЧЖ ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш тўлақонли йўлга қўйилди ва 430,0 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилди;

Сирдарё вилояти Боёвут туманида 120 гектар майдонда Биоорганик кимё институтининг “ДАГ-1” препарати синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди ҳамда 100 млн. сўм биоўғит сотилди;

Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти “Агрорудалар асосида ўғитларнинг янги турлари” ишланмаси натижаларига асосан “ASR YAXSHINIYAT“ МЧЖга йилига 1 млрд сўмлик  ва “OYXON SADULLAYEVA” фермер хўжалигига 20 млн. сўмлик маҳсулот етказиб бермоқда.

Иккинчидан, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” уруғчилик корхонаси (лойиҳа умумий қиймати 4,5 млрд сўм) ташкил этилиб, вазирликнинг 2,38 млрд. сўмлик грант маблағлари эвазига замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Учинчидан, Сирдарё вилоятида хорижий инвесторни жалб этган ҳолда “Пенг-шенг кластери” ва “Бек-кластер” негизида уруғчиликка ихтисослашган кластер, Наманган вилоятида “Момиқ сочиқлар уруғчилик кластери” фаолиятини йўлга қўйиш асосида қишлоқ хўжалигига хусусий инвестициялар жалб этилди.

Тўртинчидан, вазирлик ташаббуси билан йилига камида 1000 дона вирусдан ҳоли кўчатларни етказиб бериш орқали токзорларни тизимли равишда янгилаб бориш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази томонидан “Оқ дум” ва “Қизил дум” узум нави кўчатлари “In vitro” усулида етиштирилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилмоқда.

Бешинчидан, Фарғона вилоятида “Синдбод” хусусий корхонасининг “Қўқон-2” пахта тозалаш корхонаси негизида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлашга ихтисослаштирилган “Қўқон уруғчилик кластери” МЧЖ ташкил этилди.

Еттинчидан, Мўйноқ участкасига Мўйноқ тумани ҳудудидан ажратилган 20,3 га тажриба ер майдонида уруғчилик ва кўчат етиштириш ишлари йўлга қўйилди. 2,76 га майдонга 13 турдаги манзарали ўсимликларнинг ва 0,7 га майдонга 10 турдаги манзарали ўсимликларнинг кўчатхонаси барпо этилди.

Саккизинчидан, «Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияга киритилди ва белгиланган вазифалар доирасида ишлар олиб борилмоқда. Мазкур технологияларни “Бухоро” ва “Бек” агрокластерларида кенг жорий қилинмоқда.

Тўртинчидан, Вазирлик ташаббуси билан Оролбўйи инновация марказининг Мўйноқ илмий-ишлаб чиқариш участкасида жами 16 турдаги  чўл ўсимликлари ва 23 турдаги манзарали ўсимликлар экилди.

Қорақалпоғистон илмий тадқиқот институти билан биргаликда кунжут, кунгабоқар ва жўхорининг “шоколад” нави, Қорақалпоқ давлат университети
ва Нукус давлат педогогика институти билан биргаликда киноа, амаранта
ва расторопша донли ва доривор ўсимликларни етиштириш йўлга қўйилди.

Бешинчидан, Япониянинг OYO корпорацияси билан ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси синовлари ижобий натижалар бермоқда. Киото университети (Япония) томонидан автоном мини метеостанция ўрнатилиб, об-ҳаво, тупроқ, ер ости сувлари ўзгаришини кузатиш ташкил этилди.

Олтинчидан, Кореянинг “Kcoopsagro” қишда иситиш тизимисиз қовун етиштириш теҳнологияси ўзлаштирилди. Ушбу технология кўмагида йилнинг хоҳлаган вақтида ҳосил олиш имконияти яратилади.

Корея компанияси ва Хоразм қовунчилик маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Шунга кўра, Тахиатош туманида 5 га майдонга шу технология асосида иссиқхона хўжалиги ташкил этилди.

Еттинчидан, ҳудудда полизчилик, боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Мўйноқ” ва “Саманбай” илмий участкаларида 67 турдаги ноёб қовун навлари, 20 турдаги доривор ўсимликлар, шунингдек мевали ва манзарали дарахтларни иқлимлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лизиметрик тадқиқот майдончаси ишга туширилди ва ёмғир чувалчанги ёрдамида вермикомпост тайёрлаш йўлга қўйилди.

Саккизинчидан, Кореянинг “KJ-Tec Cо., Ltd” компанияси томонидан Самарқанд вилоятида “KJ Welmut” ҚК ташкил этилди. Умумий қиймати 2 млн. доллар бўлган “Ярим пакана ёнғоқни инновацион технологиялар асосида етиштириш” лойиҳаси доирасида Кореядан 100 минг долл. пакана ва ярим пакана ёнғоқ уруғлари келтирилиб, 14 га майдонга (1,0 гектар иссиқхонада) экилди. Етиштирилган кўчатлар Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари хўжаликларига етказиб берилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида 2,0 минг гектар майдонда бу каби ёнғоқ етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек,

  1. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари ассоциацияси ва “Кеш Агро Қуён” МЧЖ билан биргаликда қиймати 39,0 млн. евро бўлган “Қуёнчилик кластери ташкил қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. АТ “Микрокредитбанк” томонидан ажратилган 700,0 млн. сўм кредит маблағлари эвазига Европадан зотли қуёнлар келтирилди ва махсус катаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қуёнлар кўпайтирилиб, касаначилик асосида иш ўринлари ташкил этиш учун Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Китоб туманлари аҳолисига тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.
  2. “Agrofeed” (Венгрия) компанияси билан ҳамкорликда қуёнлар учун маҳаллий хом ашёдан тўйимли озуқа тайёрлаш рецептлари ишлаб чиқилди. Бу рецептлар асосида Чиноз туманидаги қайта ишлаш корхонасида озуқа ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Пискент туманида «Строй Карат» МЧЖ корхонаси билан қиймати
    2,5 млрд сўмлик “Ангрен Иссиқлик электр станциясининг ишланган кўмир кукуни чиқиндиларидан янги инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Замонавий ускуналар хариди ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишга жорий йилда 400 минг доллар инвестиция киритилди.
  4. “Geo Beton Invest” МЧЖ ва “Geo Beton Trust” МЧЖ (Тошкент вилояти) билан ҳамкорликда умумий қиймати 35 млн евро бўлган “Ирригация ва мелиорация объектларини қкриш ва реконструкция қилиш учун темир-бетон материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Испаниянинг инновацион технологияларга асосланган ишлаб чиқаиш ускуна ва жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш ишларига “Geo Beton Trust” МЧЖ 2020 йилда 3,0 млн. АҚШ доллар инвестиция жалб қилди ва 10 га яқин номдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

  1. Хоразм вилоятида “KIVA SESAME” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси негизида мойли экинлар (кунжут, седана, ер ёнғоқ ва зиғир) нинг экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Урганч туманида 280 гектар майдонда етиштирилган кунжутни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Тайёр маҳсулотлар Ироқ, Туркия ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.
  2. Муйноқ туманида “JASMINE GOLD GROUP” МЧЖ ва “BINZHOU CITY SHENGYING AQUATIC PRODUCTS CO., LTD” (Хитой) компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган «Аральская артемия» қўшма корхонаси билан биргаликда умумий қиймати 2,0 млн. АҚШ доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага
    1,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди.

«Аральская артемия» қўшма корхонаси табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш бўйича илмий-амалий тадбирларни ўтказмоқда.

 

  1. Халқаро ҳамкорлик фаолиятини тизимли йўлга қўйиш:

2018-2020 йилларда вазирлик ва Ҳиндистон, Хитой, Россия, Белорусия, Туркия, Корея, Германия ва бошқа ҳамкор давлатлар билан 80 дан ортиқ меморандуми ва ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Тадқиқотларни жаҳон даражасида ўтказиш, халқаро алоқаларни ривожлантириш ишлари тизимли йўлга қўйилди. Хусусан, вазирлик фаолияти самарадорлигини ошириш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида Германия, АҚШ, Қозоғистон, Австриядан юқори малакали хорижий мутахассислар маслаҳатчи сифатида вазирликка жалб қилинди.

- Илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш мақсадида, Халқаро технопарклар уюшмаси (IASP)га аъзо бўлиш юзасидан келишувга эришилди ва ариза топширилди. Мазкур ташкилотга аъзо бўлиш халқаро инновациялар ва технопарклар платформасига интеграциялашувни таъминлайди.

- Илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш учун “Буюк Ипак йўли" янги ва юқори технологиялар зоналари уюшмаси (SRSPA) билан музокаралар олиб борилди ва аъзо бўлиш юзасидан ариза топширилди.

- Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш ва туристлар сонини оширишга қаратилган “Оролдаги боғим” стартап лойиҳаси 310 млн. сўмга молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишларида аҳолининг иштирок этиши мақсадида янги краудфандинг платформаси (аҳоли молиялаштируви механизми) яратилди ва www.aralforest.org веб-сайти ишга туширилди.

Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси лойиҳасини амалга ошириш юзасидан БМТ Тараққиёт Дастури, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик Келишув имзоланди ва ишлар йўлга қўйилди.

  • 2020 йил июнь ойида “Орол денгизи минтақасининг шўрланган ерларида инновацион стартап танлови” эълон қилинди. Танловни молиялаштириш учун вазирликнинг 50 минг АҚШ доллари ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) 50 минг АҚШ доллари маблағлари ажратилди.
  • Вазирлик ҳамда Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) ва Европа Иттифоқи (Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Руминия, Словения, Италия) мамлакатларидан жалб қилинган шериклар билан ҳамкорликда Европанинг "Горизонт-2020" илмий тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича саккизинчи доиравий дастури томонидан эълон қилинган "Марказий Осиёда ўрганилмаган кичик гидроенергетика потенциалига йўналтирилган инновацион ва барқарор гидроэнергетика ечимларини намойиш этиш" (ID: LC-SC3-RES-34-2020 ) танловига лойиҳа аризаси топширилди. Линчёпинг университети (Швеция) қўшма консорциумнинг координатори этиб тайинланди. Aйни пайтда Европа Комиссиясидан жавоб кутилмоқда.

2018-2020 йилларда Инновация вазирлиги томонидан жами 50 га яқин халқаро тадбирлар амалга оширилди. Хусусан,

2019 ва 2020 йилларда «The Global Education and Leadership Foundation» жамғармаси (Ҳиндистон) билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати” (Entrepreneurship World Cup)нинг миллий саралаш босқичи ўтказилди. 2019 йилги натижага кўра “Agroport Jizzakh” корхонаси ғолибликни қўлга киритди. Саудия Арабистонининг Эр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг халқаро супер-финалида саралаш босқичларида 187 мамлакатдан 102,938 нафар стартапчилар жамоасидан 10 талик жамоа қаторига кирди. 2020 йилда 2 та Imron ва Proteus лойиҳалари миллий босқичда ғолиб деб топилиб, кейинги босқичга йўл олди.

2019 йилда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Government innovation”, “Future Foresight” семинар-тренинглари ташкил этилди. Унда 80 дан ортиқ давлат ташкилотлари, жами 400 га яқин давлат ҳизматчилари иштирок этишди.

2020 йил 4 январда “Янгиланаётган Ўзбекистонга авлод кадрлари” собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларнинг биринчи Халқаро конференцияси ташкил этилди. Вазирлик томонидан “Мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва устуворликлари” мавзусида 4-секция иши ташкил этилди.

2020 йил 7-9 январда Жаҳон банкининг “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини Фарғона водийсининг 3 та вилоятида халқаро банк мутахассислари ва лойиҳа аъзолари иштирокида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

2020 йил 7 февраль куни Амити университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Жаҳон банки эксперт гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида «Рақамли шаҳарни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан «ақлли шаҳри» лойиҳасининг бош стратеги Жон-Сун Хван ва турли идора вакиллари иштирок этди.

2020 йил 18 февралда Инновация вазирлиги, ЮНЕСКО ва Ислом Тараққиёт Банки ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги миллий семинар ўтказилди, унда 40 яқин вазирлик, идоралар ва 10 яқин халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

2020 йил 27 февралда “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Илғор технологиялар марказида Ўзбекистонлик ёшлар учун стартап лойиҳалар билан ишлашда Финляндия тажрибаси бўйича мастер класс ўтказилди, унда 70 нафарга яқин ёшлар, стартапчилар иштирок этишди.

2020 йил 21 майида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Инновацион стартап ва акселерация лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича видеоконференция ташкил этилди.

2020 йил 11 апрель ва 6 май The Volkswagen Foundation фонди томонидан эълон қилинган "Between Europe and the Orient – A Focus on Research and Higher Education in/on Central Asia and the Caucasus" грант дастури учун грант сўровномасини тайёрлаш бўйича чет эллик эксперт С.Макаров иштирокида икки босқичли онлайн мастер-класс ташкил этилди.

2020 йил 8 ва 15 июнь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг  Оролбўйи бўйича Резолюциясини қабул қилиш юзасидан “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Концепцияси лойиҳаси БМТ Тараққиёт Дастури Бош офиси ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қайта ишланди ҳамда концепция вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида онлайн-конференцияда муҳокама қилинди.

Инновация вазирлиги Франциянинг “SAINT-GOBAIN” компанияси билан ҳамкорликда республикамизнинг архитектура ва дизайн соҳаларида таҳсил олаётган бакалавр/магистр талабалари учун “МУЛЬТИКОМФОРТ 2020” танлови ташкил этилди.

2020 йил 10 июлида Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида ўзбекистонлик ҳамда исроиллик мутахассислари иштирокида COVID-19 пандемияси шароитида илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинди.

2020 йил 3 ва 22 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексга киритилгани муносабати билан Халқаро интелектуал мулк ташкилоти вакиллари иштирокида халқаро конференция ташкил этилди.

2020 йилнинг 15-16 сентябрда Инновация вазирлиги ташаббуси билан энергетика, хусусан қайта тикланувчи энергия йўналишида илғор хорижий тажрибани ўрганиш йўналишида онлайн-семинар ўтказилди.

Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан Western Digital, UzAuto Motors PowerTrain, Yaran Consalting, Profi Training, Pak-Vartanyan & Partners, Siymo, VRonica ва бошқа кўплаб маҳаллий ва халқаро компаниялар мутахассислари иштирокида 40 та веб-семинарлар ўтказилди.

 

  1. Юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган ва инновацияларга асосланган инвестиция лойиҳаларини бажариш:

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2019-2020 йиллар давомида жами 216,3 млн. АҚШ доллари миқдорида 47 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Шундан, 2019 йилда 15,1 млн. АҚШ доллари, 2020 йилда 12,5 млн. АҚШ доллари жалб этилган.

Инновация вазирлигига 2020 йил учун Инвестиция дастурининг "Манзилли рўйхати"га 2 та инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, ушбу лойиҳалар бўйича 2020 йил давомида 17,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб этилиши белгиланган. Бугунга кунда ушбу сумманинг
12,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қисми жалб этилди.

Қуйидаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда:

1) Жаҳон банки ва Инновация вазирлигининг “Илм-фанни тижоратлаштириш” лойиҳаси;

2) "Доривор воситаларни синтез қилиш бўйича Ўзбек-Хитой тиббий технологик паркни ташкил қилиш" лойиҳаси;

3) Maya International Infrastructure” Компаниясининг “Шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш ишлари бўйича инновацион технологиясини трансфер қилиш” лойиҳаси;

4) «Chirana Asia» МЧЖнинг “Юқори технологик тиббий ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси;

5) "NOVOL ASIA" Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда шпатлевка ва полиэфир смолани ишлаб чиқариш лойиҳаси;

6) "Beruniy innovation Dmclinic" ташкил этиш.

Қўшимча равишда амалга оширилаётган 48 та лойиҳалар бўйича
22,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этилган.

COVID-19 коронавируси пандемияси шароитида вазирлик томонидан хорижий ҳамкорлар билан 60 дан ортиқ телемулоқотлар ўтказилди ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.

Халқаро молия ташкилотлари грант ва заемлари, инвестицияларини жалб қилиш бўйича умумий миқдори 58 млн долл. тенг бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Хусусан,

Жаҳон банкининг “Илм-фанни модернизация қилиш” лойиҳасига
50 млн. АҚШ долл. ва "Фарғона водийсида тадбиркорликни ривожлантириш" лойиҳасига 8 млн. АҚШ долл. маблағлари жалб қилинди.

2020 йилда Халқаро донорларнинг ташқи беғараз ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Унда, умумий қиймати 219,0 млн. долл. бўлган 21 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги вақтда лойиҳаларни ижроси доирасида 791,5 минг АҚШ долл. маблағлар ўзлаштирилди. Хусусан,

Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (CFLI) “Қорақалпоғистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ёрдамида аҳолининг иқлим ўзгаришлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш лойиҳаси” доирасида Оролбўйи халқаро инновация марказига 22,45 минг АҚШ доллари ўтказилди ва маблағ тўлиқ ўзлаштирилди.

ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Mapping Research and Innovation in the Republic of Uzbekistan” таҳлилий обзори ишлаб чиқилди. Мазкур босқичдаги ишларга ЮНЕСКО томонидан 100 минг АҚШ доллар маблағлар йўналтирилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичи “STI Policy in Uzbekistan” амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур босқичдаги лойиҳаларга 250 минг АҚШ долл. сарфланиши режалаштирилган.

Ислом тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистон иқтисодиётининг биотехнология соҳасидаги илм-фан, таълим ва бизнес интеграциясини такомиллаштириш лойиҳаси” бўйича 30,0 минг АҚШ долл. миқдорида маблағ жалб этилди.

“Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олишда касалланган фуқароларни даволаш учун хайрия кўмаги”ни жалб қилиш лойиҳаси бўйича “Coca Cola Foundation” жамғармасидан 200 минг АҚШ долл. маблағлар ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг “Korea Land and Housing Corporation” компанияси иштирокида 10000 дона санитар дезинфекциялаш воситаларидан иборат гуманитар кўмак лойиҳаси амалга оширилди.

“Сардоба сув омбори тўғони бузилиши натижасида тошқин оқибатида уйсиз қолиб, қийин вазиятга тушиб қолган оилаларга янги уйлар қуришга кўмаклашиш мақсадида Корея Республикасининг “Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd.” ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан
98 минг АҚШ долл. қийматидаги қурилиш материаллари етказиб берилди.

2019 йил январда Илғор технологиялар Маркази GIST-ни стартапларни ривожлантириш учун ҳалқаро инновацион хаблар тармоғига шерик сифатида қўшилди. 2019-2020 йиллар акселерацион дастурларни бажариш учун VentureWel томонидан 10 минг АҚШ долл. грант маблағлари ажратилди.

Марказий Осиёда биринчи марта Япониянинг SATREPS-2020 экология соҳасидаги грант лойиҳалар дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази Киотo университети ҳамда Япониянинг етакчи 8 та университети олимлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаси билан иштирок этилди. Япония фан ва технологиялар агентлиги (JST) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Оролбўйи халқаро инновация марказининг ушбу лойиҳаси 10 та халқаро лойиҳалар ичида энг яхши деб топилди.

Ислом тараққиёт банки Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 275 минг АҚШ долл. ажратиши режалаштирилган ва 2020 йил 1 май куни “KPMG Audit” МЧЖ аудиторлик компанияси билан Инновация вазирлиги ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди.

Кейинги босқичларда қуйидаги техник кўмак лойиҳалари амалга оширилади.

- Ислом тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистон биотехнологик секторида фан ва ишлаб чиқариш таълими интеграциясини кучайтириш” халқаро лойиҳаси учун 150 минг АҚШ долл. миқдорида грант маблағлари;

- Буюк Британиянинг Borrow фонди иштирокида амалга ошириладиган
51 минг АҚШ доллари қийматидаги 3 та лойиҳа;

- Германиянинг инновация марказларини бошқариш тажрибасини ўрганиш бўйича «Modern Uzbek Innovation Centers – target: 2022» Концепцияси ишлаб чиқилди ва Германиянинг GIZ ташкилотига лойиҳани молиялаштириш юзасидан сўровнома юборилди, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлади. Мазкур лойиҳага GIZ ташкилотининг 250 минг евро маблағи жалб қилинади.

- ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Миллий комиссияси томонидан инновацион лойиҳалар танловига 2 та лойиҳа бўйича Илмий техник ахборот Маркази ва Илғор технологиялар Маркази аризалари топширилди (грант миқдори ҳар бир лойиҳа учун 28 минг долл.).

 

10. Ҳудудлар фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш:

Ҳудудларда янги инновацион инфратузилма объектлари (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон, Фарғона Тошкент вилоятлари) ташкил қилинди. Хусусан,

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 884-сон қарорига асосан Андижон тажриба-кўргазма майдони ташкил этилмоқда. Марказ қурилиш-таъмирлаш ишларига 8,9 млрд. сўм маблағ ажратилди. 8 гектар тажриба участкасига 10 хил турдаги доривор ўсимликлар (амарант, киноа, стевия, павлония, растропша, хельба ва ҳ.к.) экиш ишлари амалга оширилди.

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 545-сон қарори асосида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази ташкил этилмоқда. Бизнес-акселератор бино ва иншоотларини қурилиш-таъмирлаш ишларига жами 7,4 млрд. сўм ажратилди.

3) “Яшнобод” инновацион технопарки дирекцияси” ДУКга маъмурий биносининг қурилиш-таъмирлаш ишларига 5,4 млрд. сўм ажратилди;

4) Халқаро молекуляр аллергология марказига Мўйноқ туманида телемедицинага асосланган инновацион клиника ташкил қилиш ва уни замонавий инновацион технологиялар билан таъминлаш харажатларига 673,9 млн. сўм йўналтирилди;

5) Оҳангарон шаҳридаги “Болалар технопарки”ни лаборатория жиҳозлари ва зарур техник асбоб ускуналар (жиҳозлар) билан таъминлаш харажатларига 553,1 млн. сўм;

6) Сирдарё туманида Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 1,4 млрд. сўм;

7) “Ақлли мактаб” дастурий таъминотини Фарғона шаҳридаги 10 та мактабда жорий этиш харажатларига 411,9 млн. сўм;

8) Фарғона шаҳрида Ёшлар инновация маркази фаолияти йўлга қўйилди;

9) Нукус шаҳрида Давлат-хусусий шерикчилик асосида Нукус стартап-инновация маркази ташкил этилди ва уни барпо этишга “Startap innovation Company” МЧЖ томонидан 1,18 млрд. сўм инвестиция киритилди.

Ҳудудларни илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қуйидаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бухорода ҳаводан сув ишлаб чиқариш бўйича “Watergen” технологияси, умумтаълим мактаблари учун “Q-scan” ва “Электрон қўнғироқ”, Сурхондарё вилоятида “Ўсимликлар клиникаси”, “Ақлли бекат”, офлайн ресурслардан фойдаланиш учун “Q-box”, Фарғонада “Ақлли мактаб” лойиҳалари амалиётга жорий этилди.

Ҳудудларни илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича умумий қиймати 16,1 млрд. сўмлик 20 та мавзу бўйича танлов эълон қилинди. Танловга келиб тушган 226 та лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва Илмий-техник кенгашларда кўриб чиқилиши таъминланди. Натижада, 9 та лойиҳа 7,2 млрд сўмга молиялаштирилган.

 

11. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар:

Биринчидан, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2018-2020 йилларда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини 95 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 52,3 млрд. сўм йўналтирилди. Шу жумладан, Фанлар академияси тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига 44 турдаги асбоб-ускуналар хариди учун
44,4 млрд. сўм йўналтирилган.

Шунингдек, 2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 99 турдаги 61,3 млрд. сўмлик асбоб-ускуналар харид қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика паталогик анатомия марказига тиббиёт йўналишидаги тадқиқотларни амалга ошириш учун “JЕОL” компанияси (Япония) томонидан ишлаб чиқарилган бир дона “JЕМ-2100Рlus” русумидаги 800,0 минг АҚШ долларлик замонавий электрон микроскоп харид қилиш учун тузилган шартномага асосан маблағлар молиялаштирилди.

Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондига 596 турдаги жами 1,4 млрд. сўмлик ноёб қўлёзма ва тарихий манбалар харид қилинди.

Маҳаллий олимларни илмий-техник маълумотларнинг халқаро базаларидан фойдаланишларини йўлга қўйилди;

“Springer Nature” нашриёти билан яна бир шартнома имзоланиб, ўқув семинарида фаол иштирок этган ёш олимлар орасидан 100 нафари танлаб олиниб, илмий мақолалар ёзиш бўйича 15 та модулдан иборат онлайн ўқув курси ташкил этилди.

“ProofReading Services” порталига жами 850 та мақола келиб тушди. Ушбу мақолалардан порталда келтирилган техник талабларга мос келувчи 97 та мақола саралаб олинди. Саралаб олинган мақолалар Springer Nature компанияси мутахассислари томонидан қабул қилиниб, тегишли журнал талабларига мувофиқ таҳрир қилинди. Таҳрирланган мақолалар ва тегишли сертификат мақола муаллифларига юборилди. Ҳозирги кунда 16 та мақола ҳорижий журналларда чоп этилди.

2020 йилда замонавий Миллий Лабораторияларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ 2020 йилнинг 19 февраль куни таркибий ва функционал композицион материаллар халқаро илмий-тадқиқот лабораториясини яратиш бўйича хорижий лойиҳа масъуллари билан учрашуви ташкил этилди.

Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари томонидан ишлаб чиқилган чигитни бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш усулини тижоратлаштириш йўлга қўйилди. Илмий ишланмани тижоратлаштириш, қишлоқ хўжалигига жорий этиш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида, “Азкамар” МЧЖ билан лицензия шартномаси имзоланди.

Жорий йилнинг 24 апрелида “BIG Data Analytical Technologies” Халқаро Тадқиқот Лабораториясини ташкил этиш лойиҳаси (Даниянинг Копенгаген университети) тақдимоти эшитилди. Олинган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номига Миллий лабораторияларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

Махаллий олимлар халқаро илмий-техник маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга;

Илмий ташкилотлар ходимлари учун хорижий грант дастурларига талабномаларни тайёрлаш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилди.
Биринчи семинар
чет эллик эксперт С.Макаров жалб этилган ҳолда ўтказилиб, унда 100 дан ортиқ илмий ташкилотлар ходимлари иштирок этди. Мазкур семинар натижасида бугунга қадар 70 та хорижий грант дастурлари топилди, уларга кўра 65 та илмий ташкилотлар томонидан 140 га яқин талабномалар тайёрланди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторида маҳаллий олимларнинг инновацион "яшил" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий дастурни молиялаштириш учун концептуал буюртмани ишлаб чиқиш ва БМТнинг Яшил иқлим жамғармасига (GCF) тақдим этиш мақсадида саноат-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди. Умумий қиймати 107,6 млн. АҚШ долларига тенг 10 та лойиҳа буюртмаси олинди.

3 минг нафар маҳаллий олимлар учун Springer Nature илмий ахборотлар ресурс базасига уланган 100 та маҳаллий ташкилот ҳамда Elsevier компаниясининг Clinical Key электрон порталидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

Springer Nature компаниясининг 300 минг АҚШ долларига тенг электрон ресурсларидан 1 йил бепул фойдаланиш имконияти 100 та олий таълим ва илмий ташкилот институтларига тақдим этилди. Жорий йил
16 январь куни компания вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди. Ҳозирда доимий равишда онлайн вебинарлар ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилоятида узумчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳаларни танловлар асосида молиялаштириш мақсадида қиймати 3,0 млрд.сўм бўлган илмий лойиҳалар танлови эълон қилинди.

 

12. Олий таълим тизимида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар:

66 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 28 та филиалларида жами 94 нафар илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар (филиал директори ўринбосари) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланди.

Олий таълим муассасаларида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ташкил этилиб, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари ҳисобига 2018-2020 йилларда 44 млрд сўм шакллантирилди.

Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларнинг ҳисоботларини қабул қилиш тартиби, фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштиришга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар фаолиятини натижадорлигини баҳолаб боришнинг автоматик тизими prorektor.mininnovation.uz ишлаб чиқилди ҳамда жорий йил 1 октябридан тест режимида ишлай бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 февралдаги 56-ф-сонли фармойишига асосан илк маротаба республиканинг ҳар бир ҳудудида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган республика миқёсидаги анжуманларни ташкил этиш амалиёти жорий этилди ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида илмий-анжуманлар ташкил этилди.

Илғор технологиялар маркази лабораториясида ОТМ талабаларининг битирув малакавий ишлари (30 талаба) ва магистрлик диссертациялари (23) бажарилди. Докторантларнинг илмий изланишлари бепул ўтказиш учун шароитлар яратилди.

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тизимини самарали мувофиқлаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда давлат бюджетидан харажатларни молиялаштириш учун буюртманомани тўғри ва тезкор шакллантирилишини таъминлаш мақсадида ustama.mininnovation.uz махсус электрон платформа ишлаб чиқилди ҳамда жорий йил 1 октябрь санасидан тест режимида фаолиятини бошлади.

Вазирлик томонидан илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотлари раҳбарлари учун бугунги кунга қадар 14 та семинар-тренинглар ташкил этилди.

 

13.  Илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича ишлар:

Олий таълимдан кейинги таълим ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 ноябрдаги ВМҚ-696-сон қарори қабул қилинди.

Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари сони
10 фоизга оширилди. Натижада 2019 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1093 нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 1546 нафарга (шундан 1433 таси таянч докторантура, 113 таси докторантура) етказилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан қарийб 1,4 баробар (423 тага) кўпдир. 2021 йил учун республика бўйича жами 1 800 нафар докторантурага қабул квоталари учун ўрин ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўп. Шундан, таянч докторантурага 1 555 нафар, докторантурага 141 нафар ўрин ажратилди.

Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидаги илмий ва илмий педагогик кадрлар етишмовчилигини олдини олиш мақсадида биринчи маротаба мақсадли докторантурага қабул йўлга қўйилди.

Жорий йилда биринчи марта 2021 йил учун мақсадли докторантурага 104 нафар изланувчига қабул квотаси бўйича жой ажратилди. Шундан, мақсадли таянч докторантурага 102 нафар, мақсадли докторантурага
2 нафар ўрин ажратилди.

Бундан ташқари, http://phd.mininnovation.uz cайти ишга туширилган бўлиб, унга 36 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд 163 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирди. Айни пайтда ушбу сайтда
113 нафар докторантурада, 1433 нафар таянч докторантурада таҳсил олаётган ва 2162 нафар мустақил изланувчилик институтида ўқиётган изланувчилар бўйича маълумотлар базаси жамланди.

Дастурда ишлашни ўргатиш мақсадида вазирлик ходимлари томонидан
3 маротаба семинар-тренинг ўтказилди, 2 та йўриқнома ишлаб чиқилди,
2 та видео йўриқнома яратилди ва вазирликлар, идоралар, ОТМ ва илмий ташкилотларга тақдим қилинди.

Изланувчиларда мавжуд муаммо ва қийинчиликларини ҳал этиш мақсадида:

- вазирлик, идоралар ва ОТМ, илмий ташкилотларнинг масъул ходимлари орасида тезкор ахборот алмашиш ва маслаҳат бериб бориш мақсадида телеграм гуруҳ (Doktorantura online) ташкил қилинди ва доимий маслаҳатлар бериб бориш йўлга қўйилди;

- Олий таълимдан кейинги таълим институтига кириш истагида бўлганлар учун t.me/doktoranturatalabgor телеграм гуруҳи ҳам ташкил қилинди ва докторантларнинг саволларига фаол равишда жавоблар бериб борилмоқда.

Шу билан бирга, докторлик диссертациялари устида фаолият олиб бораётганлар тўғрисида электрон база шакллантирилди. Унга кўра ҳозирда республика бўйича докторлик диссертациялари устида фаолият олиб бораётганлар сони 8452 нафарни ташкил этади, шундан, таянч докторантурада 3330 нафар, докторантурада 266 нафар ҳамда мустақил изланувчиликда 4856 нафар.

Илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизими мавжуд олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва уларда таҳсил олаётган докторантлар тўғрисида 14 та ҳудудлар кесимида маълумотлар базаси шакллантирилди.

 

14. Илм-фан ва инновациялар соҳасига ажратилган молиявий маблағлар таҳлили:

Инновацион ривожланиш вазирлигига 2018-2020 йилларда Давлат бюджетининг “Фан” соҳаси учун жами 1 423,2 млрд. сўм ажратилган, шундан 2020 йил учун жами молиялаштириш 604,5 млрд. сўмни ташкил этади.

Ажратилган молиялаштиришнинг асосий қисми (67%)ни илмий фаолиятга оид давлат дастурларига йўналтирилган. Шундан 2018 йилда
198 млрд. сўм, 2019 йил 324 млрд. сўм ва 2020 йилда 428,2 млрд. сўм илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратилган.

Вазирликнинг янги биносини қуриш учун жами 188,94 млрд. сўм, шундан 115 млрд. сўм Давлат бюджети маблағларидан сарфланган.

Илмий даражали кадрларни тайёрлаш учун Давлат бюджетидан
2019 йилда 13,1 млрд. сўм, 2019 йилда 33,5 млрд. сўм ва 2020 йилда
62,2 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан 2018-2020 йилларда жами 185 млрд. сўм маблағ ўтказилган.

2020 йилдан илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг иш ҳақига устама белгилаш тартиби жорий этилган ва бу мақсадга Давлат бюджетидан 33 млрд. сўм маблағ ажратилган.

 

15. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган илмий лойиҳалар ва уларнинг натижадорлиги:

Ўзбекистоннинг илм-фан сектори 100 дан ортиқ академик ва тармоқ илмий муассасаларидан иборат, шу жумладан 65 та илмий-тадқиқот институтлари, 31 та илмий марказлар (шундан 14 та ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар) ва 8 та бошқа турдаги илмий ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ҳам илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Республикамизда 31 185 нафар ходим илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан банд бўлиб, уларнинг 10 726 нафари ёки 28,8 фоизи илмий даражага эга, шундан 2 553 нафар фан доктори, 7 472 нафар фан номзодлари (PhD) турли илмий-тадқиқот муассасалари ва илмий марказларда фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида жами 424,5 млрд сўмлик 1322 та илмий лойиҳа бажарилмоқда, шундан 125,2 млрд сўмлик 236 та илмий лойиҳалар 2019 йилдан бошлаб янги механизм асосида молиялаштирилган.

Янги механизм асосида молиялаштирилган жами 236 та илмий лойиҳаларнинг 139 таси амалий (69,3 млрд сўмлик), 60 таси (35,9 млрд сўмлик) инновацион, 37 таси (19,9 млрд сўмлик) мақсадли, тажриба-конструкторлик ва хорижий (қўшма) лойиҳалар ташкил этади.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2019 йилда бажарилган лойиҳалар ижрочилари томонидан жами 17 233 та нашр ишлари чоп этилган, шундан, WoS, Scopus ва бошқа халқаро индексацияланган журналларда 625 та, илмий мақолалар 6 489 та, илмий монографиялар 313 та, тезислар 9806 та.

Бундан ташқари, олинган патентлар сони 191 та, патентга берилган буюртмалар сони 254 та ва 155 та дастурий махсулотларга гувоҳнома олинган.

 

Эълон қилинган тематик мавзулар:

2018 - 2020 йиллар мобайнида (жорий йил 1 ноябр ҳолатига) илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган амалий ҳамда иннновацион лойиҳалар танлови учун вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан жами 2657 та тематик мавзулар бўйича таклифлар келиб тушди.

Бугунги кунга қадар илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган 35 та тур давомида 16 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 765,7 млрд сўм бўлган жами 498 та, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича эса умумий қиймати 16,1 млрд сўм бўлган 20 та амалий ҳамда инновацион лойиҳалар мавзулари эълон қилинди.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловининг 33, 35- ва 20-турларнинг эълони (қайта эълони)да умумий қиймати 126,7 млрд сўмлик 50 та тематик мавзулар шундан 12 та инновацион ва 38 та амалий лойиҳа мавзулари бўйича танлов давом этмоқда.

 

16. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолати:

2018-2020 йиллар давомида юқори ташкилотлар томонидан вазирликка жами 5 мингдан ортиқ топшириқ ҳужжатлари келиб тушди. Жумладан, Президент Администрациясидан 1 216 та, Вазирлар Маҳкамасидан 3 542 та, Олий Мажлис палаталаридан 274  та ҳужжат асосида топшириқлар қабул қилинди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралардан келган 26 000 дан ортиқ таклиф ва мурожаат хатлари рўйхатдан ўтказилди.

Ҳужжатларда белгиланган тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш, хатларга ва жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб қайтариш мақсадида вазирлик томонидан жами 18 000 га яқин хатлар чиқарилди.

Республика ҳудудларида илм-фан намоёндалари, олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар билан 26 маротаба сайёр учрашувлар ўтказилиб, уларда кўтарилган 50 га яқин масала ижобий ҳал этилди.

Жисмоний ва юридик шахслардан 3 000 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 800 га яқини Президент Виртуал қабулхонаси орқали, 2000 дан ортиғи тўғридан тўғри вазирликка келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатдан 2619 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг 2 619 таси қаноатлантирилиб, 236 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди.

 

17. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши:

Ҳисобот даврида вазирлик фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган 25 та тадбир (матбуот анжумани, брифинг, конференция, пресс-турлар ва бошқалар) ўтказилди.

Телевидение, радио, газета, журнал, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 100 дан ортиқ материаллар жойлаштирилди, эфирга узатилди.

Вазир, вазир ўринбосарлари, ахборот хизмати раҳбари ҳамда бошқа масъул ходимларнинг 31 маротаба расмий баёнот ва интервьюлари босма ва электрон нашрларда эълон қилинди.

Соҳавий фаолият бўйича тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда маҳаллий ва хорижий ОАВ орқали тарқатиш учун 500 тадан ортиқ хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланди ва ушбу материаллар 30 дан зиёд ОАВларда эълон қилинди.

Вазирликнинг ижобий имиджини шакллантириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 4 та ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Вазирлик расмий веб-сайти, «Телеграм» (610 та пост) ҳамда «Фейсбук» (470 та пост) ижтимоий тармоқларидаги @mininnovation расмий канали ва fb.com/mininnovation.uz расмий cаҳифаси кунлик маълумотлар билан янгиланиб, январь-сентябрь ойларида www.mininnovation.uz расмий веб-сайтида 603 та янгилик жойлаштирилди, 40 та танловлар эълони берилди.

Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги илғор ютуқларни кенг ёритиб бориш мақсадида “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “XXI asr texnologiyalari” журнали, ҳамда кенг оммага мўжалланган “QVANT”  оммабоп таҳлилий журналлари нашри йўлга қўйилди. Вазирлик томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар 150 дан ортиқ интервьюлар, кўрсатувлар ва махсус эшиттиришлар ҳамда 1250 дан зиёд мақолалар орқали кенг жамоатчиликка ҳавола этилди.

“Илм-фан ва инновацион ривожланиш” ҳамда “ХXI аср технологиялари” журналларининг бўйича жорий йилда “Инновация нашриёти” деб номланган телеграм канали ташкил этилди. Шу кунга қадар унда 800 та соҳага оид мақола ва янгиликлар мазкур телеграм каналга жойлаштирилди.

"Илм-фан ва инновацион ривожланиш" илмий журналининг ҳар бири 500 нусхадан нашрдан чиқди. 2018 йилдан 2020 йилнинг ноябр ойига қадар,
225 та илмий мақолалар чоп этилди. Ҳозирда 6-сони нашрга тайёрланмоқда. Унда 15 та мақолалар чоп этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “ХXI аср технологиялари” журнали электрон шаклга ўтказилиб, унинг телеграм канали яратилди. Унда бугунги кунгача 1000 та юртимиз ва жаҳонда яратилаётган инновациялар, Нобель мукофоти совриндорлари, дунёга машҳур брэндларнинг яратилиши ҳақида мақолалар берилди.

Бундан ташқари, фейсбук, инстаграм тармоқларида ҳам нашриёт ҳамда журналларнинг фаолияти “Indep uz” ва “Innovatsiya nashriyoti” саҳифалари орқали кенг ёритилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, журналларнинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” ҳамда “ХXI аср технологиялари” нашрларининг телеграм каналларини кенг миқёсда тарғиб қилиш мақсадида илмий марказлар ҳамда 30 та олий ўқув юртларининг телеграм каналлари билан боғланиб, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

“Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” корхонаси томонидан ўтган уч йил давомида бўйича 200 ортиқ илмий адабиётлар жумладан, дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар нашр қилинди. 1,5 млрд. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Шу жумладан “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали обунаси учун 200 млн сўм.

ИТКларнинг ҳар бир мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда ёритиб борилди. ИТК аъзолари республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатлари ҳам нашр қилиб борилди. Жами 50 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди.