Вазирлик фаолияти

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 9 ойлик фаолияти натижалари тўғрисида

1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича

 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси илм-фанини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори билан Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илм-фанини ривожлантиришнинг янги тизими яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга оширишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарори билан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини ташкил этиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон қарори билан Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

Сунъий интеллектни ривожлантириш мақсадида вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда “2021–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Вазирлик томонидан жами 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланди. Шундан, 11 таси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5 та қарори ва 2 та фармойиши қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 1 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 3 та қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори лойиҳалари тайёрланди ва ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотларга киритилди.

 

2. Илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш борасида

Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, илмий лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва натижадорлигини ошириш мақсадида давлат буюртмаси асосида тижоратлаштириш имконияти юқори, аниқ натижа ёки маҳсулотга йўналтирилган лойиҳаларнинг мунтазам танловлари жорий қилинди. Шунингдек, илмий лойиҳаларни Илмий-техник кенгашлар томонидан экспертиза қилиш жараёнлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Илмий-техник кенгашларни очиқ муҳокамаси” ташкил этилди.

Вазирлик қошида 18 та фан йўналиши бўйича 450 дан ортиқ академик, профессор ва фан докторларини жамлаган, таркиби даврий янгиланиб бориладиган янги илмий-техник кенгашлар ташкил қилиниб, илмий лойиҳалар танловлари ва илмий-техник экспертизанинг янги механизмлари жорий этилди.

Илғор хорижий тажрибалар асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси механизми жорий этилди. Янги тартиб сифатида, якуний маҳсулот ва молиялаштириш ҳажми аниқ бўлган тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси мунтазам равишда эълон қилинмоқда. Ҳисобот даврида танловларга келиб тушган 478 та илмий лойиҳадан 98 та лойиҳани молиялаштириш учун 140 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Натижада рақобат муҳити шаклланди, доимий грант маблағларини олиш имкони яратилди, бир лойиҳани молиялаштириш 3,5 баробарга ошди ҳамда маблағларнинг камида 40 фоизи (37 млрд.сўм) зарур асбоб-ускуналар, реагент ва материаллар сотиб олишга йўналтирилди.

Илмий стартаплар платформаси “CAT Science Accelerator” жорий йилдаги саралаши натижасида 29 та стартаплар жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, 4 та вилоятидан ва Марказий Осиёнинг 1 та давлатидан (Қирғизистон) акселерация дастури иштироки амалга оширилмоқда. CAT Science акселераторининг халқаро ҳамжамиятига қўшилиш учун GIST Startup Network глобал тармоғига кирди, шунингдек I-Create, DVEX (Ҳиндистон) ва “Сколково” (Россия) хорижий акселераторлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. “Сколково” инновацион маркази билан ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик 25 та стартап “Софтлендинг” дастурида иштирок этди.

2020 йил C.A.T. Science Accelerator 2.0 дастурига танловлар эълон қилинди. Республикамиз ҳудудлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан жами 253 та ариза келиб тушди. 29 та жамоа танловдан ўтди, улардан 8 таси минтақавий лойиҳалар. 14 та жамоа маҳсулот ишлаб, финалга чиқди, финалда 5 та ғолиб жамоа аниқланди.

Халқаро илмий ҳамкорлик доирасида Германия, Россия ва Беларусь Республикалари билан жами 7.2 млрд. сўмлик 21 та қўшма илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Ўзбекистон – Туркия” қўшма лойиҳаси бўйича 3,8 млрд.сўм миқдоридаги 4 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Ўзбекистон – Хитой 55,9 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танлови ўтказилмоқда. Ўзбекистон-Хитой қўшма комиссияси ўртасидаги келишувга асосан юқори балл олган 20 та лойиҳа танланмоқда.

Евросиё илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш (ЕАПИ) 45,5 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танлови ўтказилмоқда (38 та лойиҳа экспертизадан ўтди). Ўзбекистон–Ҳиндистон 147,2 млрд сўмлик илмий-техник лойиҳлар танловига ўтказилмоқда (137 та лойиҳа экспертизадан ўтди). Ҳиндистон томонидан ҳозирда 38 та лойиҳа бўйича ижобий хулоса олинди.

Республикадаги илмий ташкилотларни илмий фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарори билан илмий ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий қилинди. Қарор билан тасдиқланган мезонлар асосида 26 та вазирлик ва идоралар ҳузуридаги 107 та илмий ташкилотларнинг рейтингини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди.

Вазирлик Жамғармаси томонидан 2020 йилнинг 9 ойилигида 92,9 млрд. сўм маблағларни инновацион ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлашга, илмий лабораториялар ташкил этишга, халқаро электрон илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш мақолалар чоп этишга, ёш олимларни стажировкаларга юборишга, хорижий маслаҳатчиларни иш ҳақларига, ноёб асарларни харид қилишга, стартап лойиҳаларни молиялаштиришга, вазирлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ва тизим ташкилотларини молиялаштиришга, хорижий сафарларга ва бошқа ҳаражатларга йўналтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорига биноан мақсадли дастур асосида молиялаштириш ҳисобидан амалга оширилаётган илмий лойиҳаларни мониторинг қилиш мақсадида эксперт хулосаларининг махсус шакллари ишлаб чиқилди. Шунингдек, илм-фаннинг турли соҳаларидаги 1168 та олимдан иборат маҳаллий илмий экспертларнинг маълумотлар базаси шакллантирилди.

2017-2020 йилларда маҳаллий олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг натижадорлигини ўрганиш, тижорий жиҳатдан жозибадор илмий ишланмаларни аниқлаш ва баҳолаш юзасидан хўжалик шартномаси бажарилмоқда. Бугунги кунга қадар 276 та тугалланган ва 300 та тугалланмаган илмий-тадқиқот лойиҳалари таҳлил қилинди ва 74 та тижорий жозибадор лойиҳалар танлаб олинди.

 “Яшил технологиялар”, “Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари танловларида қатнашиш учун аризаларни шакллантириш ва расмийлаштириш қоидалари ва тартиби” мавзусида ва COVID-19 мавзуларида Дайжестлар чоп этиб борилмоқда.

 

3. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида

Ҳисобот даврида 28 та янги инновацион ишланмани тижоратлаштириш амалга оширилди ва ҳозирда умумий тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмалар сони 132 тага етди. Бугунги кунда умумий қиймати 34,4 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 24,1 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди. Олимлар ва тадбиркорлар ўртасида 5 та янги лицензион шартнома тузилди ва лицензион шартномалар умумий сони 16 тага етди.

Илмий-тадқиқот муассасаларини истеъмолчи ташкилотларга бириктириш натижасида 17 та илмий-тадқиқот муассасаларига бириктирилган 15 та вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари илмий тадқиқот муассасаси масъуллари билан учрашув ўтказилди, илмий-технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. “Йўл харита”сига асосан илмий ташкилотларга тармоқлар томонидан жами 147 млрд. сўм маблағлар ажратилиши бўйича келишувларга эришилди. Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатига 21,1 млрд. сўм маблағ тегишли илмий ташкилотларга ўтказилиши таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда “маҳаллий корхоналарга тижоратлаштириш ва оригинал фармацевтика маҳсулотлари сонини 2020-2024 йилларда 10 тага кўпайтириш”га қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

“Инновацион ҳасса”, “электрон кўнғироқ” инновацион лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.

Клиник биокимёвий таҳлил учун реактив тўпламларни ишлаб чиқарадиган «BioTesLab» корхонаси ташкил этилди. «Антиген Кардиолипин» тўплами ишлаб чиқарилиши бошланди, 3 тўплам - глюкоза, АЛТ, гемоглобин ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда.

2020 йил 16-18 сентябрда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий ташкилотларнинг фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграциясини таъминлаш мақсадида тижоратлаштиришга таклиф этилаётган инновацион ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда жами 300 дан ортиқ ташриф буюрувчилар, 11 та ОТМ, 12 та Фанлар академияси ва 18 та тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий марказлар ихтирочилари томонидан 203 та инновацион ишланмаларнинг тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, тадбирда 17 та фермер хўжалиги ва 4 та тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича дастлабки 20 та келишув доирасида 1,7 млрд. сўмлик маҳсулотни сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди. Шу билан бирга, кўргазма доирасида 31 та илмий ишланма бўйича лицензия шартномаларини тузиш ва 8 та ишланмага патент аризалари топшириш бўйича юридик маслаҳатлар берилди.

2020 йил 17-19 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Илмий инновацион ғоялар ва ишланмалар ярмаркаси” ўтказилди. Ярмака доирасида 80 дан ортиқ лойиҳалар намойиши ўтказилиб, шундан 55 та фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлаб олинди.

Патентлаш ва лицензиялаш масалалари бўйича

Илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ҳорижда патентлашга танлаб олинган жами 15 та илмий ишланмадан устуворлик даври талаби бўйича 1 та ишланмани ҳорижий патент бўйича талабномаси янгидан Интеллектуал мулк агентлигига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари бўйича патентлар базасини шакллантириш йўлга қўйилди. 2018 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 майга қадар жами 217 та ихтиро ва 98 та фойдали модел ҳақида маълумотлар тўпланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги
ПҚ-3855-сон қарорига асосан патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида қўшимча бир марталик мукофотлар бериш топшириғи ижроси бўйича мониторинг ўтказилди ва 47 та патент муаллифларига 118 млн. сўм мукофот пуллари тўлаб бериши таъминланди.

 

4. Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида инновацион технологияларни жадал жорий этиш бўйича

6 та йўналиш (Робототехника ва мехатроника, Учувчисиз парвоз этувчи қурилмалар, 3D прототиплаштириш, Аэрокосмик, Саноат соҳасидаги интернет буюмлари ва 5G янги авлод тармоқлари лабораториялари) бўйича илғор технологиялар билан жиҳозланган лабораториялар ташкил этилди.

Лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида марказ ходимлари қисқа муддатли малака оширишга “Natiaonal Instruments”нинг Россиядаги лабораториясига юборилди.

Исроилнинг “Maya International” компанияси билан ҳамкорликда уй-жой коммунал соҳасида технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди. Шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш юзасидан компания сунъий йўлдош ёрдамида, сув қувурларида ёриқларнинг ўрни аниқланди, уларни рақамлаштирилган харитаси яратилди. Натижада Тошкент шаҳрида
940 та қувур тешилиши ва сувнинг сирқиши ҳолатлари қайд этилиб,
500 яқини бартараф этилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “NOVOL ASIA” МЧЖ ҚК ўртасида инвестиция миқдори 1,5 млн. АҚШ доллари бўлган технологиялар трансфери амалга оширилди. Имзоланган Меморандум доирасида 2 та технология полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2020 йилнинг ўтган даврида 73 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Словакиянинг «Chirana Stara Turu.» компанияси ва Россиянинг «Shimco group» холдинг компанияси билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 30 та иш ўрни яратиш, иккинчи босқичида эса 6 млн. АҚШ долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир марталик бактериал-вирусли фильтрлар беғараз топширилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда илк маротаба ишлаб чиқарилган биринчи ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ва наркоз-нафас олиш аппарати (НДА) “Made in Uzbekistan”  ёрлиғи остида ишлаб чиқарилди ва клиник-тадқиқод синовидан ўтказишга топширилди.

Илғор технологиялар Марказида мавжуд инфратузилма, хоналар, лаборатория ва асбоб-ускуналар билан таъминлаган ҳолда юқори технологияли, кичик компаниялар учун стартап-акселератор ва стартап-инкубатор яратилди. Ҳозирги пайтда 11 та компания инновацион инкубаторнинг резиденти мақомига эга бўлди.

“Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари сони 32 тани ташкил этди ва резидентлар томонидан 947.97 минг АҚШ доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди.

 

5. Ёш авлодларда инновацион таффаккурни ривожлантириш ва ёш олимлар малакасини ошириш борасида

2020-2023 йилларда Республикамизнинг 13 та ҳудудида босқичма-босқич “Ёшлар технопарки”ни ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, Навоий ва Бухоро, Самарқанд вилоятларида фаол ёшлар иштирокида Ёшлар академиясининг учрашувлари ўтказилди.

Вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси аъзолари сони 1500 нафарга етди. 2020 йилга энг яхши 20 та “Стартап лойиҳалар” танлови эълон қилинди. Республикамиз вилоятларида 15 нафар лидерлар танлаб олинди, 40 та тадбир ўтказилди, Жамғармага 3,8 млрд. сўм маблағлар шакллантирилди, 83 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ёшлар академиясининг 200 нафарга яқин аъзоларининг иқтисодий билимларини ривожлантириш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.

Коронавирус пандемияси шароитида ёшларни билим олиш кўникмаларини ривожлантириш, ёшларни робототехникага қизиқтириш мақсадида вазирлик ва “Transformers education” ўқув маркази ҳамкорлигида Онлайн бепул робототехника курслари ташкил этилди. Ҳозирда онлайн курсларнинг телеграм гуруҳида республикамизнинг 523 нафарга яқин ўқувчи ёшлари электрон дарсларга аъзо бўлишди.

Шу билан бирга, робототехника соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар учун “Techday” семинар-тренинг ўтказилди ва унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 200 нафар ёш иштирокчилар қатнашди.

Ёш олимларни етакчи хорижий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш мақсадида 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5 та танлов эълон қилинди ва натижалари кўра вазирлик ва идоралардан тавсия этилган 488 нафар номзодлар рўйхати шакллантирилди. Шундан, 52 нафари экспертлар томонидан маъқулланди, 27 нафар номзодларни илмий стажировкаларга юбориш рад этилди, 409 нафар номзодлар саралаш танловлари давом этмоқда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган мақсадли танловлар бўйича жами 230 нафар номзодлар рўйхати шакллантирилди. Ушбу номзодларнинг 119 нафари Россия Фанлар Академияси ва Инновация вазирлиги ўртасидаги келишувга асосан, 51 нафари фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Беларусь келишувига асосан танлаб олинди.

Шунингдек, вазирликнинг геология илм-фанини ривожлантириш юзасидан эълон қилган танлов бўйича 60 нафар номзодлар рўйхати шакллантирилди ва экспертлар томонидан номзодлар сараланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм, Сурхондарё вилоятларига ташрифи давомида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Хоразм Маъмун академияси, Сурхондарё ОТМлари ва Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказининг 67 нафар илмий ходимини қисқа муддатли стажировкаларга юбориш бўйича рўйхат шакллантирилди.

Инновация вазирининг ҳудудларга (Сирдарё, Андижон ва Хоразм вилоятлари) ташрифлари доирасида сайёр учрашувлар юзасидан 20 нафар номзодлар рўйхати шакллантирилди. Ҳозирги кунда, мазкур номзодлар бўйича маълумот (ҳужжат)лар умумлаштирилмоқда.

Қисқа муддатли стажировкалар билан боғлиқ ҳаражатларга вазирлик жамғармасидан 1 173,7 минг АҚШ доллари йўналтирилади.

Илғор технологиялар Маркази базасида 4 та ёш олимлар илмий лойиҳалари амалга оширилди. Бундан ташқари, ИТМ базасида 1-3 курс талабалари учун ёзги мактаблар ўтказиш, ёзги ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этиш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларнинг тажриба қисмини бажаришга кўмаклашиш амалиёти жорий этилди.

Curiosity Maker Space&Maker Space Almaty томонидан интерфаол воркшоплар (мастер-класслар) сессияси ўтказилди, шу жумладан Arduino асослари, электроника ва платалар билан ишлари бўйича жами 42 та, шу жумладан, 10 ёшдан 20 нафар мактаб ўқувчилари, 14 ёшдан катта ва 15-18 ёшдаги 15 та мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 2020 йилнинг апрель-май ойларида уч босқичли “Covid-19 Challenge 2020” инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танлови ташкил этилди. Ушбу танлов 6 та йўналишда ташкил этилиб, унга 600 дан ортиқ лойиҳалар қабул қилинди. Махсус комиссия томонидан танловнинг якуний босқичида 6 та энг истиқболли лойиҳалар танлаб олиниб, ҳар бирига қайтарилмаслик шарти билан 100 млн сўм грант маблағлари ажратилди.

2020 йилнинг 17 сентябрь куни ўқувчи, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимларни ошириш, шунингдек лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Technoways” технологик ривожланиш марафони старт олди. Марафонда иштирок этиш учун келиб тушган аризалар сони 500 тани ташкил этиб, шулардан 50 нафар иштирокчи саралаб олинди.

Республикамизнинг чекка ҳудудларида мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга ушбу йўналишлар бўйича таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасининг концепцияси, жиҳозлар рўйхати ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда 30 июнь – Ёшлар кунида старт берилди. Ҳозирги кунга қадар “TexnoBus” платформаси Оҳангарон шаҳри, Олмазор, Қибрай ва Сардоба туманига ташриф буюриб, ушбу ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёшларни креатив фикрлашга ўргатиш ҳамда иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Инновация вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда умумий мукофот жамғармаси 210 млн.сўм бўлган “Ёшлар илм-фан учун!” креатив видеороликлар танлови ташкил этилди. Танлов доирасида қабул қилинган 1 400 та видеороликлардан “Буюк аждодлар мероси” номинацияси бўйича 109 та, “Энг яхши анимацион ролик” номинацияси бўйича 51 та, “Замонавий технологиялар” номинацияси бўйича 47 та видеоролик саралаб олинди. Ҳар бир йўналиш бўйича 5 нафардан ғолиб танлаб олинди ва эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди.

 

6. Ижтимоий соҳа, шу жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига инновацион технологияларни кенг жалб қилиш бўйича

Сурхондарё вилояти давлат ташкилотлари, тадбиркорлар ва ОТМлар учун “Инновацион менежмент” семинар-тренингининг ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ўқув дастури Сурхондарё вилояти хокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан келишилди. 2020 йилнинг 8-9 октябрь кунлари Давлат бошқаруви академияси, Сурхондарё вилояти хокимлиги билан ҳамкорликда “инновацион менежмент” ўқув курслари ўтказилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоятидаги 400 га яқин Олий таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этишди.

БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида вазирлик янги биносида “Инновациялар ва бошқарувда ечимлар Лабораторияси” хонаси ташкил этилди. БМТ Тараққиёт Дастури томонидан мазкур Лаборатория хонасини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига 70 минг АҚШ долларга яқин маблағ йўналтирилди.

Хитой Фанлар академиясидан 2020 йилнинг 9 апрель куни махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусига чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун инсонпарварлик юки қабул қилиб олинди. Бунда Хитойдан келтирилган 20 минг қадоқ “ФенЛе” дори воситаси ва 30 минг қадоқ ўткир респиратор касалликларга қарши дори воситалари беморларни даволаш учун етказиб берилди.

Халқаро стандартларга мувофиқ янги турдаги оксигенация ниқоби ва унга мослаштирилган “Вентури” клапанининг маҳаллийлаштирилган прототиплари яратилди. Ушбу ниқоб ва клапан шу кунга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, жаҳон бозорларида ҳам унга бўлган талаб айниқса ҳозир жуда юқоридир.

Маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган “Рутан” дори воситаси Хитой илмий текшириш институтларининг лабораторияларидан ўтказилди ва грипп вирусини 78,3 фоизга пасайтиришини кўрсатди. 2020 йил 9 июнда 19 500 дона «Рутан» дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этилди.

Маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган вирусга қарши фаолликка эга 30 та янги биологик фаол бирикмалар Хитойда COVID-19 вирусига таъсири синовдан ўтказиб келинди. Бу эса тез мутацияга учровчи коронавирусга қарши самарали дори воситаларини яратиш учун “препаратлар арсенали”ни шакллантиришга хизмат қилади.

Хитойнинг Халқаро илм-фан бирлашмаси ҳамкорлигида “Real-time PCR system” коронавирус инфекциясини аниқлаш мобил ускунаси ва унга 1400 та тест тизими беғараз ёрдам сифатида келтирилди.

Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясига чалинганликни аниқлаш бўйича тест ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўзлаштирилди. Бунинг учун Марказда SARS-Cov-2 вирусини аниқлаш бўйича махсус лаборатория ташкил этилди. Марказ тадқиқотчилари биринчи марта Ўзбекистонда кенг тарқалган коронавирус геномининг генетик кетма-кетлигини ўрганиб, халқаро маълумотлар базасига киритдилар. Коронавирусни аниқлаш учун 2830 та тест ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вақтинча фармакопея мақоласи учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Тест тизими Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида расмий равишда рўйхатдан ўтказилди (2020 йил 7 майдаги № TB/IVI 00395/05/2CЮ рўйхатга олиш гувоҳномаси). Тўпламларнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилди (500 тўплам). Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ рўйхатга олиш давом этмоқда.

Марказ томонидан коронавирусга қарши генетик жиҳатдан яратилган вакцинани яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Киндик қон ҳужайраларини криоконсервлаш технологияси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган бўлиб, уни трансплантология ва регенератив тиббиётда қўллаш имконияти мавжуд, ўзак ҳужайралари банки яратилмоқда. Инсон терисидаги турли нуқсонларни даволаш ва тиклаш учун тўқима-муҳандислик иншоотларини олиш технологияси ишлаб чиқилмоқда.

COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун жорий йил май ойига қадар 200 минг АҚШ доллар қийматида ўпкани сунъий нафас олдириш ускунаси, мобил биокамера, биобокс ва бошқа тиббий ускуна ҳамда препаратлар беғараз фойдаланиш учун топширилади. Бунинг учун “The Coca Cola Foundation” компанияси билан донорлик маблағлари ажратиш ва БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали зарур ускуналар етказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “DMC клиникаси”нинг филиали ташкил этилди, унга 200,0 минг АҚШ доллари инвестиция киритилди. Мазкур клиникада 5000 нафар бемор даволаниши, 800 нафар беморда жарроҳлик амалиётини амалга ошириш ва 18 нафар мутахассисларни иш билан таъминлаш имконияти яратилди.

Юртимизда биринчи марта Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида телемедицинага асосланган “Muynoq telemedicine clinic” замонавий инновацион клиникаси ташкил этилди. Инновацион телемедицина клиникаси барпо этишга 2,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилди ва 12 та янги иш жойи яратилди. Клиника АҚШнинг илғор компаниялари асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Натижада тумандаги 35 000 аҳоли ва қўшни туманлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда телемедицинага асосланган илк инновацион клиникада беморларни масофадан туриб даволаш ва ташхис қўйиш имконияти яратилди.

Халқаро молекуляр аллергология марказида 282 дан ортиқ аллергенларни ДНК-чип технологияси ёрдамида таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилди. Аллергенларни аэробиологик мониторинг тизими технологиясининг трансфери амалга оширилди.

“Анатомик атамалар электрон луғати” мобил иловаси яратилиб, 10 дан ортиқ олий тиббий таълим муассасаларининг 20 мингдан ортиқ талабаларига қўлланма сифатида фойдаланиш имконияти яратилди.

2020 йил 18 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ва “Dentals Pharma” ҳамкорлигида 100 млн. сўм миқдоридаги стоматологик маҳсулотлар беғараз тақдим этилди. Беғараз ёрдам миқдори 2020 йил якунига кўра 500 млн сўмгача оширилади.

“Medical Manufacture Center” МЧЖ ҚК ташкил этилди. Корхона Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда 10 турдаги инновацион тиббий буюмлар ва имплантларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхонага 5,5 млрд. сўмлик инвестиция киритилди.

Нукус шаҳрида Давлат-хусусий шерикчилик асосида Нукус стартап-инновация маркази ташкил этилди ва уни барпо этишга “Startap innovation Company” МЧЖ томонидан 1,18 млрд. сўм инвестиция киритилди. Марказда “Coworking”, робототехникага ва хорижий тилларни ўргатиш йўналишлари ташкил этилди ва ускуналар билан жиҳозланди, 10 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, Вазирлик томонидан COVID-19га чалинган бемор билан охирги 14 кун ичида алоқада бўлган шахсларни тезкор аниқлаш ва карантинга олишни самарали ташкил этиш учун “Birga Yengamiz” мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Инновация вазирлиги, Автомобил йўллар илмий тадқиқот институти, “Mahalla yo`llari-xizmati-KP” МЧЖ, “Eko sintez sistem” ҚК ўзаро ҳамкорликда Тошкент шаҳри Сергели туманининг 1 км автомобил йўлини модификацияланган сероасфальтбетон ётқизиб, тажриба синов ўтказилди.

Инновация вазирлиги “NazzAR” қўшимча реаллик дастурининг онлайн намойиши ўтказилди. АКТ вазирлиги, “Ўзипаксаноат” уюшмаси ва ҳусусий сектор билан келишган ҳолда гиламчилик тарихи ва тўқиш жараёнларини ўз ичига олган маълумотлар ушбу дастурга жойлаштирилди.

 

 

7. Таълим тизимини ривожлантириш соҳасида

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари билан ҳамкорлик қарори имзоланди. Мазкур  қарорга кўра “Ўқувчилар ва талабалар ўртасида “Билимдонлар” онлайн интеллектуал ўйинини ташкил этиш тўғрисида” танлов умумтаълим мактаблари ва ОТМлар ўртасида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш мақсадида вазирлик томонидан “Болаларни инновацион иншо ва видеолар” танлови ташкил этилди. Танлов 2 йўналишда ўтказилди, унга 4-14 ёшгача бўлган болалар қатнашдилар ва жами 41 та иш келиб тушди.

Мазкур танлов ғолибларига ўз ғояларини такомиллаштириши учун Инновация вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг ғоялар генератори платформаси аъзолигига қабул қилинди ҳамда “JuniorCode” (болалар учун дастурлаш) курсида бепул ўқиш имконияти берилади.

2020 йилнинг 1 февралидан 20 мартига қадар Россия Сколково инновация марказининг «ЯКласс» дастури Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабларида пилот лойиҳаси сифатида ишга тушурилди. Ушбу дастурда жами 322 нафар ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. «ЯКласс» компанияси лойиҳаси қиймати 5 474 АҚШ долларни ташкил этади.

Илмий ташкилотлар учун жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Wiley ахборот ресурсларига синов муддатли уланишни таъминлаш тўғрисида келишувларга эришилди. “Clarivate Analytics” вакиллари билан вазирликка Web of Science платформасига киришни таъминлаш бўйича дастлабки музокаралар ўтказилди. Springer Nature нашриётининиг тўлиқ матнли илмий манбаларига боғланиш бўйича Тошкент шаҳридаги бир қанча ташкилотлар ва Самарқанд шаҳридаги ОТМлар учун семинар ҳамда вебинарлар ўтказилиб келинмоқда.

“Ақлли мактаб” дастурий таъминоти Фарғона шаҳридаги танланган 10 та мактабда муваффақиятли жорий этилди. Ҳозирда ушбу янгиликни бошқа мактабларга жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

 

8. Аграр соҳага инновацияларни жорий этиш ва “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни ривожлантириш бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.

Исроил давлатининг «Tal-Ya Agriculture Solution LTD» компаниясининг чўл ҳудудларида қўлланадиган янги инновацион технологиясидан фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда мазкур технология Қорақалпоғистон Республикасида Оролбўйи инновацион марказида тадбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.

Чўл ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги экинларини бошқариш системасини жорий этишда энг замонавий бошқарув тизимларидан фойдаланиш бўйича Исроил давлатининг AGRINOZE Group компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ер эгалари ва фермер ҳўжалигининг самарадорлигини оширади, энергия ва сув ҳаражатларини камайтириш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини ва рентабиллигини оширишга ёрдам беради.

Вазирлик ташаббуси билан Оролбўйи инновация марказининг Мўйноқ илмий-ишлаб чиқариш участкасида жами 16 турдаги  чўл ўсимликлари ва 23 турдаги манзарали ўсимликлар экилди.

Қорақалпоғистон илмий тадқиқот институти билан биргаликда кунжут, кунгабоқар ва жўхорининг “шоколад” нави, Қорақалпоқ давлат университети ва Нукус давлат педогогика институти билан биргаликда киноа, амаранта ва расторопша донли ва доривор ўсимликлари экилди.

Япониянинг OYO корпорацияси билан ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси синовдан ўтказилмоқда. Ушбу технология бўйича 3 минг дона блок-инкубаторлар тайёрланди. Киото университети (Япония) томонидан автоном мини метеостанция ўрнатилиб, об-ҳаво, тупроқ, ер ости сувлари ўзгаришини кузатиш ташкил этилди.

Кореянинг “Kcoopsagro” қишда иситиш тизимисиз қовун етиштириш теҳнологияси ўзлаштирилди. Ушбу технология кўмагида йилнинг хоҳлаган вақтида ҳосил олиш имконияти яратилади.

Корея компанияси ва Хоразм қовунчилик маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Бундан ташқари, Тахиатош туманида 5 га жойда фермер хўжалигида қовунчилик хўжалиги ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Мўйноқ” ва “Саманбай” илмий участкаларида 67 тур ноёб қовун навлари, 20 тур доривор ўсимликлар, 1300 та мевали дарахт кўчатлари ва кўкламзорлаштириш мақсадида 38105 та манзарали дарахт кўчатлари экилди. Лизиметрик тадқиқот ўтказиш учун махсус майдонча қурилиши олиб борилмоқда. Ёмғир чувалчанги ёрдамида вермикомпост тайёрлаш тажрибаси ўтказилмоқда. Chahbani Technologies (CHAHTECH SA, Тунис) компанияси олимлари билан ҳамкорликда инновацион тупроқ остидан суғориш технологияси асосида ирригация тизимини жорий этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди, лойиҳани молиялаштиришга халқаро донорларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Кореянинг “KJ-Tec Cо., Ltd” компанияси томонидан Самарқанд вилоятида “KJ Welmut” ҚК ташкил этилди. Умумий қиймати 2 млн. доллар бўлган “Ярим пакана ёнғоқни инновацион технологиялар асосида етиштириш” лойиҳаси доирасида Кореядан 50 минг долл. пакана ва ярим пакана ёнғоқ уруғлари келтирилиб, 4 га майдонга (0,5 гектар иссиқхонада) экилди. Етиштирилган кўчатлар Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари хўжаликларига етказиб берилди. Қўшимча кўчатзор ва ёнғоқ плантациялари яратиш мақсадида Жиззах вилояти Фориш туманида 100 га ер майдон ажратилди.

Хорижий компаниялар ташаббусига мувофиқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон менежерлар ассоциацияси “Agrofeed” (Венгрия) билан ҳамкорликда илмий-амалий семинарлар ўтказилди. Жумладан, “Agrofeed” (Венгрия), “Petersime” (Бельгия) компаниялари билан илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

 

9. Халқаро ҳамкорлик фаолиятини тизимли йўлга қўйиш.

Тадқиқотларни жаҳон даражасида ўтказиш, халқаро алоқаларни ривожлантириш ишлари тизимли йўлга қўйилди. Хусусан, вазирлик фаолияти самарадорлигини ошириш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида Германия, АҚШ, Қозоғистон, Австриядан юқори малакали хорижий мутахассислар маслаҳатчи сифатида вазирликка жалб қилинди.

- Икки томонлама ҳамкорлик доирасида вазирлик Ҳиндистон, Россия, Беларусия, Япония давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

- Илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш мақсадида, Халқаро технопарклар уюшмаси (IASP)га аъзо бўлиш юзасидан келишувга эришилди ва ариза топширилди. Мазкур ташкилотга аъзо бўлиш халқаро инновациялар ва технопарклар платформасига интеграциялашувни таъминлайди.

- Илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш учун “Буюк Ипак йўли" янги ва юқори технологиялар зоналари уюшмаси (SRSPA) билан музокаралар олиб борилди ва аъзо бўлиш юзасидан ариза топширилди.

- Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш ва туристлар сонини оширишга қаратилган “Оролдаги боғим” стартап лойиҳаси 310 млн. сўмга молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишларида аҳолининг иштирок этиши мақсадида янги краудфандинг платформаси (аҳоли молиялаштируви механизми) яратилди ва www.aralforest.org веб-сайти ишга туширилди.

“Оролдаги боғим” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан БМТ Тараққиёт Дастури, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик Келишув имзоланди ва ишлар йўлга қўйилди.

2020 йил июнь ойида “Орол денгизи минтақасининг шўрланган ерларида инновацион стартап танлови” эълон қилинди. Танловни молиялаштириш учун вазирликнинг 50 минг АҚШ доллари ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) 50 минг АҚШ доллари маблағлари ажратилди.


Халқаро ва маҳаллий тадбирларда иштирок этиш

2020 йил 4 январда “Янгиланаётган Ўзбекистонга авлод кадрлари” собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларнинг биринчи Халқаро конференцияси ташкил этилди. Вазирлик томонидан “Мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва устуворликлари” мавзусида 4-секция иши ташкил этилди.

2020 йил 7-9 январда Жаҳон банкининг “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини Фарғона водийсининг 3 та вилоятида халқаро банк мутахассислари ва лойиҳа аъзолари иштирокида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

2020 йил 7 февраль куни Амити университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Жаҳон банки эксперт гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида «Рақамли шаҳарни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан «ақлли шаҳри» лойиҳасининг бош стратеги Жон-Сун Хван ва турли идора вакиллари иштирок этди.

2020 йил 18 февралда Инновация вазирлиги, ЮНЕСКО ва Ислом Тараққиёт Банки ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги миллий семинар ўтказилди, унда 40 яқин вазирлик, идоралар ва 10 яқин халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

2020 йил 27 февралда “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Илғор технологиялар марказида Ўзбекистонлик ёшлар учун стартап лойиҳалар билан ишлашда Финляндия тажрибаси бўйича мастер класс ўтказилди, унда 70 нафарга яқин ёшлар, стартапчилар иштирок этишди.

2020 йил 21 майида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Angry Birds” ўйини асосчиси П.Вестербака иштирокида Инновацион стартап ва акселерация лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича видеоконференция ташкил этилди.

2020 йил 11 апрель ва 6 май The Volkswagen Foundation фонди томонидан эълон қилинган "Between Europe and the Orient – A Focus on Research and Higher Education in/on Central Asia and the Caucasus" грант дастури учун грант сўровномасини тайёрлаш бўйича чет эллик эксперт С.Макаров иштирокида икки босқичли онлайн мастер-класс ташкил этилди.

2020 йил 8 ва 15 июнь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг  Оролбўйи бўйича Резолюциясини қабул қилиш юзасидан “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Концепцияси лойиҳаси БМТ Тараққиёт Дастури Бош офиси ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қайта ишланди ҳамда концепция вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида онлайн-конференцияда муҳокама қилинди.

Инновация вазирлиги Франциянинг “SAINT-GOBAIN” компанияси билан ҳамкорликда республикамизнинг архитектура ва дизайн соҳаларида таҳсил олаётган бакалавр/магистр талабалари учун “МУЛЬТИКОМФОРТ 2020” танлови ташкил этилди. Икки босқичли ҳалқаро танловнинг Миллий босқичи 2020 йил сентябрида Тошкент шаҳрида, якуний қисми Франциянинг Париж шаҳрида 2021 йил февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган.

2020 йил 10 июлида Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида ўзбекистонлик ҳамда исроиллик мутахассислари иштирокида COVID-19 пандемияси шароитида илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш видеоконференц алоқа бўлиб ўтди.

2020 йил 3 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Глобал инновацион индексга киритилгани муносабати билан Халқаро интелектуал мулк ташкилоти вакиллари иштирокида халқаро конференция ташкил этилди.

2020 йилнинг 15-16 сентябрда Инновация вазирлиги ташаббуси билан энергетика, хусусан қайта тикланувчи энергия йўналишида илғор хорижий тажрибани ўрганиш йўналишида онлайн-семинар ўтказилди.

Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан Western Digital, UzAuto Motors PowerTrain, Yaran Consalting, Profi Training, Pak-Vartanyan & Partners, Siymo, VRonica ва бошқа кўплаб маҳаллий ва халқаро компаниялар мутахассислари иштирокида 40 та веб-семинарлар ўтказилди.

 

10. Юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган ва инновацияларга асосланган инвестиция лойиҳаларини бажариш

Халқаро молия ташкилотлари грант ва заемлари, инвестицияларини жалб қилиш бўйича умумий миқдори 58,0 млн долл. тенг бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жаҳон банкининг "Фарғона водийсида тадбиркорликни ривожлантириш" лойиҳаси (Инновацион ривожланиш вазирлигига 8 млн. АҚШ долл. грант ва заем маблағлари ажратилган) доирасида Андижон тажриба-кўргазма майдонига замонавий ускуналар олиш учун (440 минг долл.) ва акселерация компаниясини ёллаш (300 минг долл.) бўйича тендер ҳужжатлари шакллантирилди ва Жаҳон банкига тақдим этилди.Жаҳон банкининг “Илм-фанни тижоратлаштириш” лойиҳаси доирасида 50 млн. АҚШ долл. маблағлари жалб этилди. Лойиҳани тайёрлаш учун 1,9 млн. АҚШ долл. бўнак маблағларининг ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 238-ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

2020 йилда Халқаро донорларнинг ташқи беғараз ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Унда, умумий қиймати 219,0 млн. долл. бўлган 21 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги вақтда лойиҳаларни ижроси доирасида 791,5 минг. АҚШ долл. маблағлар ўзлаштирилди. Хусусан,

Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (CFLI) “Қорақалпоғистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ёрдамида аҳолининг иқлим ўзгаришлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш лойиҳаси” доирасида Оролбўйи халқаро инновация марказига 22,45 минг АҚШ доллари ўтказилди ва маблағ тўлиқ ўзлаштирилди.

ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Mapping Research and Innovation in the Republic of Uzbekistan” таҳлилий обзори ишлаб чиқилди. Мазкур босқичдаги ишларга ЮНЕСКО томонидан 100 минг АҚШ доллар маблағлар йўналтирилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичи “STI Policy in Uzbekistan” амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур босқичдаги лойиҳаларга 250 минг АҚШ долл. сарфланиши режалаштирилган.

Ислом тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистон иқтисодиётининг биотехнология соҳасидаги илм-фан, таълим ва бизнес интеграциясини такомиллаштириш лойиҳаси” бўйича 30,0 минг АҚШ долл. миқдорида маблағ жалб этилди.

“Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олишда касалланган фуқароларни даволаш учун хайрия кўмаги”ни жалб қилиш лойиҳаси бўйича “Coca Cola Foundation” жамғармасидан 200 минг АҚШ долл. маблағлар ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг “Korea Land and Housing Corporation” компанияси иштирокида 10000 дона санитар дезинфекциялаш воситаларидан иборат гуманитар кўмак лойиҳаси амалга оширилди.

“Сардоба сув омбори тўғони бузилиши натижасида тошқин оқибатида уйсиз қолиб, қийин вазиятга тушиб қолган оилаларга янги уйлар қуришга кўмаклашиш мақсадида Корея Республикасининг “Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd.” ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 98 минг АҚШ долл. қийматидаги қурилиш материаллари етказиб берилди.

2019 йил январдан бошлаб Илғор технологиялар Маркази GIST-ни стартапларни ривожлантириш учун ҳалқаро инновацион хаблар тармоғига шерик сифатида қўшилди. 2019-2020 йиллар акселерацион дастурларни бажариш учун VentureWel томонидан 10 минг АҚШ долл. грант маблағлари ажратилди.

Марказий Осиёда биринчи марта Япониянинг SATREPS-2020 экология соҳасидаги грант лойиҳалар дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази Киотo университети ҳамда Япониянинг етакчи 8 та университети олимлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаси билан иштирок этилди. Япония фан ва технологиялар агентлиги (JST) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Оролбўйи халқаро инновация марказининг ушбу лойиҳаси 10 та халқаро лойиҳалар ичида энг яхши деб топилди.

Ислом тараққиёт банки Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 275 минг АҚШ долл. ажратиши режалаштирилган ва 2020 йил 1 май куни “KPMG Audit” МЧЖ аудиторлик компанияси билан Инновация вазирлиги ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди.

Кейинги босқичларда қуйидаги техник кўмак лойиҳалари амалга оширилади.

- Ислом тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистон биотехнологик секторида фан ва ишлаб чиқариш таълими интеграциясини кучайтириш” халқаро лойиҳаси учун 150 минг АҚШ долл. миқдорида грант маблағлари;

- Буюк Британиянинг Borrow фонди иштирокида амалга ошириладиган 51 минг АҚШ доллари қийматидаги 3 та лойиҳа;

- Германиянинг инновация марказларини бошқариш тажрибасини ўрганиш бўйича «Modern Uzbek Innovation Centers – target: 2022» Концепцияси ишлаб чиқилди ва Германиянинг GIZ ташкилотига лойиҳани молиялаштириш юзасидан сўровнома юборилди, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлади. Мазкур лойиҳага GIZ ташкилотининг 250 минг евро маблағи жалб қилинади.

- ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Миллий комиссияси томонидан инновацион лойиҳалар танловига 2 та лойиҳа Илмий техник ахборот Маркази ва Илғор технологиялар Маркази лойиҳалари топширилди (грант миқдори ҳар бир лойиҳа учун 28 минг долл.).

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2020 йилда Инвестиция дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлик томонидан 2020-2022 йилларда Инвестиция дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган умумий қиймати 164 млн. АҚШ долл. 7 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан манзилли рўйхатга киритилган қиймати 60 млн. АҚШ долл. бўлган 2 та лойиҳа ва 104 млн. АҚШ долларлик 5 та истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқилиши белгиланган. Қўшимча равишда ишлаб чиқилаётган қиймати 1,22 млрд. АҚШ долл. ташкил этувчи 15 та лойиҳа, жами вазирлик бўйича умумий қиймати 1,06 млрд. АҚШ долл. 22 та инвестиция лойиҳалари устидан ишлар олиб борилмоқда.

Инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилнинг I-ярим йиллигида 3,6 млн. АҚШ доллар, II-ярим йиллигида 13,4 млн. АҚШ долл. миқдорида ўзлаштирилиш режалаштирилган.

Манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича жорий йил якунига қадар 8,6 млн. АҚШ доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш прогноз кўрсаткичи қуйидаги лойиҳалар ҳисобига бажарилиши кутилмоқда:

1) «China-Uzbekistan Medicine Technical Park» МЧЖнинг “Доривор субстанцияларни синтез қилиш бўйича ўзбек-хитой тиббий технологик паркни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 6 млн. АҚШ доллар;

2) Жаҳон банки ва Инновация вазирлигининг “Илм-фанни тижоратлаштириш” лойиҳаси бўйича 250 минг. АҚШ доллар;

3) «Chirana Asia» МЧЖнинг “Юқори технологик тиббий ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 2,0 млн. АҚШ доллар;

4) Maya International Infrastructure” Компаниясининг “Шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш ишлари бўйича инновацион технологиясини трансфер қилиш” лойиҳаси бўйича 350 минг. АҚШ доллар.

COVID-19 коронавируси пандемияси шароитида хорижий компаниялар вакилларининг ташрифи учун транспорт коридорларининг ёпиқлиги мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши муддатлари кечикишига олиб келди. Шунга қарамай, вазирлик томонидан хорижий ҳамкорлар билан 36 дан ортиқ телемулоқотлар ўтказилди ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.

Шу билан бирга вазирлик томонидан умумий миқдори 104 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 5 та истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

а) 66,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги "Тошкент вилояти Пискент туманида алюминий идишлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси.

б) 20 млн. АҚШ  доллари миқдоридаги "Ун, омухта ем фабрикалари, дон сақлаш тизимлари ва томчилатиб суғориш тизимлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси.

в) 5,9 млн. АҚШ долларига тенг "Бир марталик биоэрувчи идиш ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси.

г) 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги "Инновацион технологиялари асосида ярим пакана ёнғоқларни етиштириш" лойиҳаси. "KJ-AGRO-WALNUT" МЧЖ ҚК ташкил этилган бўлиб, фаолиятини Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида амалга оширмоқда. Корея Республикасидан келтирилган кўчатлар ажратилган ер майдонига экилди.

Жорий йилнинг 12 март ва 4 май кунлари Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Корея Яшил ривожланиш Траст фонди (KGGTF) вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Унда Ўзбекистонда циркуляр иқтисодиётга техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш бўйича илгари тақдим этилган таклифлар қабул қилинди.

 

11. Ҳудудлар фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш:

Ҳудудларда янги инновацион инфратузилма объектлари (Сирдарё, Андижон, Фарғона ва б.) ташкил қилинди. Хусусан,

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 884-сон қарорига асосан Андижон тажриба-кўргазма майдони ташкил этилмоқда. Марказ қурилиш-таъмирлаш ишларига 8,86 млрд. сўм маблағ ажратилди. 8 гектар тажриба участкасига 10 хил турдаги доривор ўсимликлар (амарант, киноа, стевия, павлония, растропша, хельба ва ҳ.к.) экиш ишлари амалга оширилди.

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 545-сон қарори асосида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази ташкил этилмоқда. Бизнес-акселератор бино ва иншоотларини қурилиш-таъмирлаш ишларига жами 6,81 млрд. сўм ажратилди.

3) “Яшнобод” инновацион технопарки дирекцияси” ДУКга маъмурий биносининг қурилиш-таъмирлаш ишларига 2,25 млрд. сўм ажратилди;

4) Халқаро молекуляр аллергология марказига Мўйноқ туманида телемедицинага асосланган инновацион клиника ташкил қилиш ва уни замонавий инновацион технологиялар билан таъминлаш харажатларига 600,9 млн. сўм йўналтирилди;

5) Оҳангарон шаҳридаги “Болалар технопарки”ни лаборатория жиҳозлари ва зарур техник асбоб ускуналар (жиҳозлар) билан таъминлаш харажатларига 553,1 млн. сўм;

6) Сирдарё туманида Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 1,17 млрд. сўм;

7) “Ақлли мактаб” дастурий таъминотини Фарғона шаҳридаги 10 та мактабда жорий этиш харажатларига 411,9 млн. сўм.

Ҳудудларни илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қуйидаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари ассоциацияси, “Ибра Крол” МЧЖ билан биргаликда умумий қиймати 39,0 млн. евро бўлган “Қуёнчилик кластери” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Европадан келтирилган зотли қуёнларни касаначилик асосида иш ўринлари ташкил этиш учун Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Китоб туманлари аҳолисига тарқатиш режаси ишлаб чиқилмоқда. “Agrofeed” (Венгрия) компанияси билан ҳамкорликда қуёнлар учун маҳаллий хомашёдан тайёрланадиган тўйимли озуқанинг рецептлари ишлаб чиқилди. Бу рецептлар асосида жорий йилнинг 4-чорагида Тошкент вилояти Чиноз туманида озуқа ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти Пискент туманини инновацион ривожлантириш тадбирлари доирасида Ангрен ва Янги Ангрен Иссиқлик электр станциясининг ишланган кўмир кукуни чиқиндиларидан янги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқаришини ташкил қилиш бўйича танлов эълон қилинди. Унда «Строй Карат» МЧЖ (Тошкент вилояти) корхонаси қиймати 2,5 млрд сўмлик лойиҳа билан ғолиб бўлди.

Бугунги кунда Пискент туманидаги ишлаб чиқариш объектларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва Россиядан 400 млн. сўмлик ускуналар олиб келинди. Қўшимча ускуналар учун Хитой компаниясининг Ўзбекистондаги филиали “Шоу Гуан” МЧЖга 1,4 млрд. сўм ва Россия компанияларининг Ўзбекистондаги шўбъа корхонаси “Алтай строймаш” МЧЖга 600 млн.сўм ўтказиб берилган.

“Geo Beton Invest” МЧЖ билан ҳамкорликда умумий қиймати 35 млн евро бўлган “Ирригация объектларини қуриш ва модернизация қилишда инновацион технологияни жорий этиш” лойиҳаси Фарғона вилояти Бағдод туманида амалга оширишга келишилди. Туман ҳокимлиги ва "GEO BETON BAGDAD" МЧЖ ўртасида 2020 йил 8 июнда Инвестиция келишуви имзоланди, унга кўра, хорижий корхонага ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 4,5 гектар ер майдони ажратиб берилди.

“Чарм тўп келажаги” МЧЖ (Фарғона шаҳри) билан ҳамкорликда вилоятда аҳолини иш билан таъминлаш ва камбағалликни камайтириш мақсадида аҳоли хонадонларида замонавий хусусиятларга эга чарм тўп ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси тайёрланмоқда.

Хоразм вилоятида иссиқхонада экспортбоп қовун етиштириш ишлари олиб борилмоқда. Урганч туман ҳокимининг 2020 йил 26 майдаги 1453-қ – сонли қарорига асосан «SANOAT QURILIS YUKSALISH BUILDING» МЧЖга 4,5 гектар ва 1454-қ – сонли қарори билан «ZAMIR ULKAN BINO QURILISH» МЧЖга 2,5 гектар (жами 7 гектар) ер майдонлари ажратилган. Корхоналар томонидан кредит ҳужжатлари тайёрланган.

Муйноқ туманида “Jasmine GOLD GROUP” МЧЖ ва “BINZHOU CITY SHENGYING AQUATIC PRODUCTS CO., LTD” (Хитой) компаниялари билан биргаликда умумий қиймати 2,0 млн. доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 1,2 млн. АҚШ доллари бевосита инвестиция жалб қилинган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Аральская артемия» қўшма корхонаси ўртасида табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар)ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш соҳасида 2020 йид 8 июнда Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унга кўра, балиқчиикни ривожлантиришнинг илмий-амалий тадбирларидан ташқари инновацион ва амалий лойиҳаларни ҳамкорликда молиялаштириш режалаштирилган.

Ҳудудларда янги инновацион лойиҳалар жорий қилинди;

“TexnoBus” технологик мобил таълим платформаси ҳисобланиб, чекка ҳудудларда яшовчи ёшларнинг замонавий таълим йўналишларида билим олишлари учун мўлжалланган. “TexnoBus” таълим платформаси вазирлик томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилаётган Ёшлар технопаркининг асосини ташкил этиши ва унда фаолият олиб борувчи иқтидорли ёшлар жамоасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ёшлар академияси фаолияти Фарғона вилоятидан робототехника соҳасига қизиқиши бўлган 3 нафар ёшлар Ёшлар академияси фаолиятига жалб этилди. Уларга икки ҳафталик маҳорат дарслари ўтиб берилди. Шунингдек, Фарғона вилоятида ташкил этилган Ёшлар инновация марказида робототехника, мехатроника, дастурлаш ва 3D моделлаш йўналишлари бўйича ҳудуддаги ёшларга таълим бериш йўлга қўйилди.

Ёшлар инновация марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида ғоялар ва лойиҳалар банки ташкил этилди (30 та стартап ғоя), шундан 5 та стартап лойиҳа молиялаштириш учун саралаб олинди.

 

12. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар

Фанлар академиясининг 15 та илмий ташкилотларининг умумий қиймати 117 млрд. сўмлик 80 дан ортиқ илмий ишланмалари тижоратлаштирилмоқда.

Фанлар академияси буюртмасига мувофиқ Материалшунослик, Иммунология ва инсон геномикаси ва Биорганик кимё институтлари учун 11 тур илмий лаборатория жиҳозлари бўйича 1340,78 минг АҚШ долл. шартномалар тузилди.

Бундан ташқари, Фанлар академияси Ион плазма ва лазер технологиялар, Ядро физикаси, Астрономия, Кимё ва физика полимерлари, Биорганик кимё институти, Материалшунослик (савдо бўлиб ўтмаган жиҳозлари бўйича) Хоразм Маъмун академияси, Сейсмология, Умумий ва ноорганик кимё, Зоология институтларига 143 турдаги 3894,46 минг АҚШ долл. илмий лаборатория жиҳозлари харид қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Фанлар академияси буюртмаси бўйича тасарруфидаги тегишли муассасалари учун энг мақбул таклифларни танлаш асосида 1 613,5 минг АҚШ долл. илмий лаборатория жиҳозлари харидларини амалга ошириш мақсадида Давлат харидларининг махсус ахборот порталига эълон жойлаштирилади.

Маҳаллий олимларни илмий-техник маълумотларнинг халқаро базаларидан фойдаланишларини йўлга қўйилди;

“Springer Nature” нашриёти билан яна бир шартнома имзоланиб, ўқув семинарида фаол иштирок этган ёш олимлар орасидан 100 нафари танлаб олиниб, илмий мақолалар ёзиш бўйича 15 та модулдан иборат онлайн ўқув курси ташкил этилди.

“ProofReading Services” порталига жами 451 та мақола келиб тушди. Ушбу мақолалардан порталда келтирилган техник талабларга мос келувчи 49 та мақола саралаб олинди. Саралаб олинган мақолалар Springer Nature компанияси мутахассислари томонидан қабул қилиниб, тегишли журнал талабларига мувофиқ таҳрир қилинди. Таҳрирланган мақолалар ва тегишли сертификат мақола муаллифларига юборилди. Ҳозирги кунда 3 та мақола ҳорижий журналларда чоп этилди.

2020 йилда замонавий Миллий Лабораторияларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ 2020 йилнинг 19 февраль куни таркибий ва функционал композицион материаллар халқаро илмий-тадқиқот лабораториясини яратиш бўйича хорижий лойиҳа масъуллари билан учрашуви ташкил этилди.

Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари томонидан ишлаб чиқилган чигитни бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш усулини тижоратлаштириш йўлга қўйилди. Илмий ишланмани тижоратлаштириш, қишлоқ хўжалигига жорий этиш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида, “Азкамар” МЧЖ билан лицензия шартномаси имзоланди.

Жорий йилнинг 24 апрелида “BIG Data Analytical Technologies” Халқаро Тадқиқот Лабораториясини ташкил этиш лойиҳаси (Даниянинг Копенгаген университети) тақдимоти эшитилди. Олинган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номига Миллий лабораторияларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

Махаллий олимлар халқаро илмий-техник маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга;

Илмий ташкилотлар ходимлари учун хорижий грант дастурларига талабномаларни тайёрлаш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилди. 30-31 январда Биринчи семинар чет эллик эксперт – С.Макаров жалб этилган ҳолда ўтказилиб, унда 100 дан ортиқ илмий ташкилотлар ходимлари иштирок этди. Мазкур семинар натижасида бугунга қадар 70 та хорижий грант дастурлари топилди, уларга кўра 65 та илмий ташкилотлар томонидан 140 га яқин талабномалар тайёрланди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторида маҳаллий олимларнинг инновацион "яшил" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий дастурни молиялаштириш учун концептуал буюртмани ишлаб чиқиш ва БМТнинг Яшил иқлим жамғармасига (GCF) тақдим этиш мақсадида саноат-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди. Умумий қиймати 107,6 млн. АҚШ долларига тенг 10 та лойиҳа буюртмаси олинди.

3 минг нафар маҳаллий олимлар учун Springer Nature илмий ахборотлар ресурс базасига уланган 100 та маҳаллий ташкилот ҳамда Elsevier компаниясининг Clinical Key электрон порталидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

Springer Nature компаниясининг 300 минг АҚШ долларига тенг электрон ресурсларидан 1 йил бепул фойдаланиш имконияти 100 та олий таълим ва илмий ташкилот институтларига тақдим этилди. Жорий йил
16 январь куни компания вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди. Ҳозирда доимий равишда онлайн вебинарлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, халқаро илмий нашриёт John Wiley & Sons, Inc. ўртасида учрашув ташкил этилди. Илмий ташкилотлар учун жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Wiley ахборот ресурсларига синов муддатли уланишни таъминлаш тўғрисида келишувларга эришилди.

Сурхондарё вилоятида узумчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳаларни танловлар асосида молиялаштириш мақсадида қиймати 3,0 млрд.сўм бўлган илмий лойиҳалар танлови эълон қилинди.

 

13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли фармойишига асосан илк маротаба республиканинг ҳар бир ҳудудида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган республика миқёсидаги анжуманларни ташкил этиш амалиёти жорий этилди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида илмий-анжуман ташкил этилди.

6 та ОТМ (Қорақалпоқ тиббиёт институти, Наманган муҳандислик-технология институти, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент кимё технология институти, Фарғона политехника институти)ларга илмий ишлар ва инновациялар буйича проректор ўрнатилган тартибда лавозимга тайинланди.

2020 йил 25 мартда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида Докторантларнинг илмий раҳбар ва маслаҳатчиларини хорижий етакчи университетлар ва илмий марказлардан тайинлаш амалиётини кенгайтириш чора-тадбирлар Режаси ишлаб чиқилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кесимида таянч докторантура ва докторантура самарадорлигини оширишнинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 3 апрелдаги 6-сонли қўшма-қарори қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти олий таълим муассасаларининг 2021 йил учун мақсадли докторантурага жами 63 та квотага эҳтиёжи, шунингдек, 78 нафар стажёр-тадқиқотчиликка, 114 нафар таянч докторантурага, 40 нафар докторантурага эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.

Илғор технологиялар маркази лабораториясида ОТМ талабаларининг битирув малакавий ишлари (30 талаба) ва магистрлик диссертациялари (23) бажарилди. Докторантларнинг илмий изланишлари бепул ўтказиш учун шароитлар яратилди.

Ёзги таътил даврида замонавий усулларни ўзлаштириш мақсадида биринчи уч йилллик бакалавр-талабалар учун ИТМнинг барча йўналишлари бўйича тематик мактаб-семинарлар ўтказилади.

Олий ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2021 йил учун илмий даражали кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж юборилди. Унга кўра Олий таълим вазирлигидан жами 2172 нафар ўринга докторантурага қабул квота ажратишга таклиф келиб тушган.

Молия вазирлиги томонидан келган квота бўйича таклифлар асосида Олий таълим вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга 2021 йил учун илмий даражали кадрларни тайёрлашга жами 1 015 нафар ўринга қабул квотаси тақсимланди.

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тизимини самарали мувофиқлаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда давлат бюджетидан харажатларни молиялаштириш учун буюртманомани тўғри ва тезкор шакллантирилишини таъминлаш мақсадида ustama.mininnovation.uz махсус электрон платформа ишлаб чиқилди ҳамда жорий йил 1 октябрь санасидан тест режимида фаолиятини бошлади.

Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларнинг ҳисоботларини қабул қилиш тартиби, фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштиришга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар фаолиятини натижадорлигини баҳолаб боришнинг iprorektor.uz автоматик тизими ишлаб чиқилди ҳамда жорий йил 1 октябрь санасидан тест режимида ишлай бошлади.

Вазирлик томонидан илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотлари раҳбарлари учун  бугунги кунга қадар 12 та семинар-тренинглар ташкил этилди.

 

14. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича ишлар тўғрисида

Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари сони 10 фоизга оширилди. Натижада, 2019 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1119 нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 1546 нафарга етказилди.

Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидаги илмий ва илмий педагогик кадрлар етишмовчилигини олдини олиш мақсадида биринчи маротаба мақсадли докторантурага қабул йўлга қўйилди.

Тасарруфида таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралардан 2021 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълимга бўлган эҳтиёж аниқланди.

Бундан ташқари, http://phd.mininnovation.uz cайти ишга туширилган бўлиб, унга 36 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд 163 та ОТМ ва илмий ташкилотлар маълумотларни жойлаштирди. Айни пайтда ушбу сайтда 117 нафар докторантурада, 1443 нафар таянч докторантурада таҳсил олаётган ва 2162 нафар мустақил изланувчилик институтида ўқиётган изланувчилар бўйича маълумотлар базаси жамланди.

Дастурда ишлашни ўргатиш мақсадида вазирлик ходимлари томонидан 3 маротаба семинар-тренинг ўтказилди, 2 та йўриқнома ишлаб чиқилди, 2 та видео йўриқнома яратилди ва вазирликлар, идоралар, ОТМ ва илмий ташкилотларга тақдим қилинди.

Шу билан бирга, докторлик диссертациялари устида фаолият олиб бораётганлар тўғрисида электрон база шакллантирилди. Унга кўра ҳозирда республика бўйича докторлик диссертациялари устида фаолият олиб бораётганлар сони 8452 нафарни ташкил этади, шундан, таянч докторантурада 3330 нафар, докторантурада 266 нафар ҳамда мустақил изланувчиликда 4856 нафар.

Бундан ташқари, тасарруфида ОТМ ва илмий ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралардан 2021 йил учун жами 3728 нафар талабгорга қабул квоталари бўйича буюртмалар шакллантирилган бўлиб, шундан, таянч докторантурага 2968 нафар, докторантурага 563 нафар, мақсадли таянч докторантурага 175 нафар ҳамда мақсадли докторантурага 22 нафарни ташкил этади.

Илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизими мавжуд олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва уларда таҳсил олаётган докторантлар тўғрисида 14 та ҳудудлар кесимида маълумотлар базаси шакллантирилди.

2021 йил учун республика бўйича жами 1 800 нафар докторантурага қабул квоталари учун ўрин ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўп (2020 йилда 1 546 нафар докторантурага қабул квотаси ажратилган). Шундан, таянч докторантурага 1 555 нафар, докторантурага 141 нафар ўрин ажратилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу йилда биринчи марта 2021 йил учун мақсадли докторантурага 104 нафар изланувчига қабул квотаси бўйича жой ажратилди. Шундан, мақсадли таянч докторантурага 102 нафар, мақсадли докторантурага 2 нафар ўрин ажратилди.

 

15.Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган илмий лойиҳалар ва уларнинг натижадорлиги

А. Бажарилаётган лойиҳалар.

Илмий фолиятга оид давлат дастурлари доирасида (2020 йил сентябрь ойида) умумий ҳажми 417,6 млрд. сўмлик 1307 та, шундан, 78,8 млрд. сўмлик 352 та фундаментал, 285,4 млрд. сўмлик 861 та амалий, 31,9 млрд. сўмлик 53 та инновацион, 21,5 млрд. сўмлик 41 та мақсадли ва хорижий (қўшма) лойиҳалар бажарилмоқда. Шу жумладан, 2019 йилдан буён янги тизим асосида 118.3 млрд. сўмлик 222 та лойиҳалар молиялаштирилган.

Б. Эълон қилинган тематик мавзулар.

2020 йилнинг 9 ойи мобайнида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган амалий ҳамда иннновацион лойиҳалар танлови учун вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан жами 1453 та тематик мавзулар тақдим этилган. Келиб тушган таклифлардан умумий молиялаштириш қиймати 352,7 млрд. сўм бўлган жами 208 та тематик мавзулар лойиҳалар танловининг 18-32-турлари давомида эълон қилинди. Танлов доирасида жами 336 та илмий лойиҳа тақдим этилди.

Бугунги кунга қадар илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган 27 та тур давомида 16 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 472,12 млрд сўм бўлган жами 324 та, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича эса умумий қиймати 16,1 млрд сўм бўлган 20 та, умумий қиймати 488,22 млрд сўмлик 344 та амалий ҳамда инновацион лойиҳалар мавзулари эълон қилинди.

Ҳозирги кунда бажарилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган  молиялаштириш ҳажми 5,6 млрд. сўмга тенг бўлган 8 та махсус йўналишдаги илмий лойиҳалар устида тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Давлат илмий техник дастурлари доирасида келиб тушган жами 1145 та ҳар бир тугалланган лойиҳанинг самарадорлиги таҳлил қилинди. "Илмий техник ахборотнинг ахборот-таҳлил тизимини ишлаб чиқиш" ишлари олиб борилмоқда.

Марказ ўртасида комплекс хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган 1-сонли шартномага асосан, 2017-2020 йилларда маҳҳаллий олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг натижадорлигини ўрганиш, тижорий жиҳатдан жозибадор илмий ишланмаларни аниқлаш ва баҳолаш юзасидан хўжалик шартномаси бажарилмоқда. Бугунги кунга қадар 276 та тугалланган ва 611 та тугалланмаган илмий-тадқиқот лойиҳалари таҳлил қилинди.

Марказ томонидан 109 та тижорий жозибадор лойиҳалар аниқланди, ишлаб чиқилган методология асосида Лойиҳа паспортлари ишлаб чиқилди ва Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармасига ва Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий марказига “Ишланмалар банки”ни яратиш мақсадида ўрнатилган тартиб асосида топширилди.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2017-2019 йилларда бажарилган лойиҳалар мониторинги натижаларига кўра 1542 та лойиҳа рўйхатга олинган. Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган илмий лойиҳаларнинг йиллик ҳисоботларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш, 2017-2019 йиллар кесимидаги ҳисоботларни рақамлаштириш ишлари олиб борилди ва 1542 та лойиҳанинг 3100 та йиллик ҳисоботининг электрон шакллари йиғиб олинди ва ягона маълумотлар базасига жойлаштирилди.

 

16. Юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралар келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолати

2020 йилнинг 9 ойи давомида вазирликда Президент Администрациясининг 259 та, Вазирлар Маҳкамасининг 658 та, Олий Мажлис палаталарининг 70 та, “ХДФУ” грифи остида 179 та топшириқ ва ҳужжатлари, вазирлик ва идораларнинг 5 978 та таклиф ва мурожаат хатлари рўйхатдан ўтказилди. Президент Администрациясининг 261 та ва Вазирлар Маҳкамасининг 641 та топшириғи назоратга олиниб, бажарилиши таъминланди.

Ҳужжатларда белгиланган тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг хатларига жавоб бериш ва жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида вазирлик томонидан жами 2 795 та (шундан, 70 таси “хдфу” грифли) хатлар чиқарилди. Вазирлик Ҳайъатининг 16 та йиғилиши ўтказилди.

Республика ҳудудларида илм-фан намоёндалари, олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, уларда кўтарилган бир қатор масалалар вазирлик томонидан ижобий ҳал этилмоқда.

Жумладан, Сирдарё, Андижон, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган сайёр учрашувлар давомида 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди ва шундан, 43 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Хусусан, Сирдарё вилоятида – 15 та, Андижон вилоятидаги - 23 та, Хоразм вилоятида – 5 та мурожаатларга ижобий ечим топилган.

Жисмоний ва юридик шахслардан жами 737 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатлардан 180 таси Президент Виртуал қабулхонаси орқали, 557 таси тўғридан тўғри вазирликка келиб тушган. Келиб тушган 737 та мурожаатдан 678 таси вазирлик аппаратида кўриб чиқилган, 59 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган, 16 таси кўриб чиқилмоқда. Вазирликда кўриб чиқилган 678 та мурожаатдан 280 таси қаноатлантирилган, 382 таси бўйича тушунтириш берилган.

 

17. Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

Ҳисобот даврида вазирлик фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган 25 та тадбир (матбуот анжумани, брифинг, конференция, пресс-турлар ва бошқалар) ўтказилди.

Телевидение, радио, газета, журнал, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 100 дан ортиқ материаллар жойлаштирилди, эфирга узатилди.

Вазир, вазир ўринбосарлари, ахборот хизмати раҳбари ҳамда бошқа масъул ходимларнинг 31 маротаба расмий баёнот ва интервьюлари босма ва электрон нашрларда эълон қилинди.

Соҳавий фаолият бўйича тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда маҳаллий ва хорижий ОАВ орқали тарқатиш учун 500 тадан ортиқ хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланди ва ушбу материаллар 30 дан зиёд ОАВларда эълон қилинди.

Вазирликнинг ижобий имиджини шакллантириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 4 та ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Вазирлик расмий веб-сайти, «Телеграм» (610 та пост) ҳамда «Фейсбук» (470 та пост) ижтимоий тармоқларидаги @mininnovation расмий канали ва fb.com/mininnovation.uz расмий cаҳифаси кунлик маълумотлар билан янгиланиб, январь-сентябрь ойларида www.mininnovation.uz расмий веб-сайтида 603 та янгилик жойлаштирилди, 40 та танловлар эълони берилди.

“Илм-фан ва инновацион ривожланиш” ҳамда “ХXI аср технологиялари” журналларининг бўйича жорий йилда “Инновация нашриёти” деб номланган телеграм канали ташкил этилди. Шу кунга қадар унда 400 та соҳага оид мақола ва янгиликлар мазкур телеграм каналга жойлаштирилди.

"Илм-фан ва инновацион ривожланиш" илмий журналининг 1-чи ва 2-чи сонлари ҳар бири 500 нусхадан нашрдан чиқди, уларда 49 та илмий мақолалар чоп этилди. Учинчи сони нашрга тайёрланди. Унда 20 та мақолалар чоп этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “ХXI аср технологиялари” журнали электрон шаклга ўтказилиб, унинг телеграм канали яратилди. Унда бугунги кунгача 492 та юртимиз ва жаҳонда яратилаётган инновациялар, Нобель мукофоти совриндорлари, дунёга машҳур брэндларнинг яратилиши ҳақида мақолалар берилди.

Бундан ташқари, журналларнинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” ҳамда “ХXI аср технологиялари” нашрларининг телеграм каналларини кенг миқёсда тарғиб қилиш мақсадида илмий марказлар ҳамда 30 та олий ўқув юртларининг телеграм каналлари билан боғланиб, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

“Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” корхонаси томонидан ўтган олти ой давомида бўйича 110 ортиқ илмий адабиётлар жумладан, дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар нашр қилинди. 920 млн. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилди.

ИТКларнинг ҳар бир мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда ёритиб борилди. ИТК аъзолари республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатлари ҳам нашр қилиб борилди. Жами 50 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди.