Вазирлик фаолияти

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи

  1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича:

1.1. 2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди;

1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан 39 та Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан иқтисодиётни реал секторини ривожлантириш бўйича “Йул харита”лари ишлаб чиқилиб ҳамкорликда самарали ишлар йўлга қўйилди. 20 га яқин ташкилотда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилиб, жами 45,46 млрд. сўм маблағ йўналтирилган;

1.3. Венчурга асосланган молиялаштиришни жорий этиш ва инновацион лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларининг молиявий маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрда ПФ-5583-сон Фармони қабул қилинди ва инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг тубдан янги тизими жорий этилди;

1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2019 - 2021 йилларда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепцияси тасдиқланди. Ҳозирда ушбу концепция Навоий, Нурафшон ва Мўйноқ шаҳарларига жорий қилинмоқда;

1.5. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида стартап-экотизимни ривожлантириш бўйича илк бор концепция ишлаб чиқилди. Мазкур концепция Ҳавфсизлик Кенгашига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентига аҳборот беришга тайёрланди;

1.6. Мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий барқарорлик ва миллий ҳавфсизлигини таъминлаш, шунингдек миллий мудофаа қудратини янада ошириш мақсадида Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда сунъий интеллект лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот беришга тайёрлаш учун Президент Администрациясига киритилди;

1.7. Уруғчилик тизимининг тубдан янги модели жорий этилди, унинг қонуний асосини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисидаги” Қонуни қабул қилинди, янги ташкил этилаётган тўқимачилик кластерларига уруғчилик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилди, уруғчиликка ихтисослашган кластерларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш тизими ташкил этилди;

1.8. Республикамизда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни тартибга солишнинг қонуний асосини таъминлаш, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчиларни ҳуқуқий кафолатлаш, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан соҳаси тўғрисида” ҳамда “Инновацион фаолият тўғрисида” қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди.

  1. Давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш бўйича:

2.1. Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда истиқболли раҳбар кадрларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга ҳамда давлат органлари ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорига мувофиқ 3 йилда бир маротаба “Тараққиёт” республика танлови ўтказилди;

Танлов натижалари бўйича финал босқичига чиққан 300 та иштирокчилар билан ёзма имтиҳон ва суҳбатлар ўтказилди ва 50 нафар ғолиблар ва 100 нафар танлов финалчилари аниқланди. Танлов ғолибларини тақдирлаш ва раҳбарлик лавозимларга қўйиш бўйича таклифлар Президент Администрациясига тақдим этилди;

2.2. Давлат бошқаруви академияси базасида ташкилот раҳбарларининг инновациялар бўйича ўринбосарларининг малакаларини ошириш мақсадида “инновацион менежмент” курслари ташкил этилди. Мазкур машғулотларга Буюк Британиянинг 5 нафар малакали экспертлари жалб қилинди;

2.3. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакиллиги билан ҳамкорликда “инновациялар ва бошқарув ечимлар” Лабораторияси ташкил этилди. Лаборатория фаолияти доирасида БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда муаммоли муҳокамаларни тизимли равишда ўтказиш йўлга қўйилди. Хусусан, лаборатория фаолияти доирасида “Меҳнат бозорини тартибга солиш” буйича “Job Cafe” мобил иловасининг демо варианти яратилди ва тақдимоти ўтказилди;

2.4. Раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида масофавий “электрон портал”ни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Мазкур портал раҳбар кадрларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим ва кўникмаларини ривожлантириш, малакасини оширган бошқарув кадрлари тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантириш, бошқарув кадрларининг компетенцияларини доимий мониторинг қилиш каби вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади;

  1. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур шароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича:

3.1. Ҳудудларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича умумий қиймати 16,5 млрд. сўмлик 20 та мавзу бўйича танлов эълон қилинди. Танловга келиб тушган 226 та лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва Илмий-техник кенгашларда кўриб чиқилиши таъминланди. Натижада, 9 та лойиҳа 7,2 млрд сўмга молиялаштиришга тавсия этилди;

3.2. Сурхондарё вилоятида 10 та ақлли бекат қурилди (1,264 млрд сўм). Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида 5 та “Ақлли бекат“ лар қурилиши ташкил этилмоқда;

3.3. Аҳолини офлайн тарзда ахборот ресурс базасидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида республикамизнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактаблар, ОТМлар ва жамоат гавжум бўлган жойларга 100 дона “Q-Box” мосламалари ўрнатилди;

3.4. Ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Ҳиндистон ва Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази фаолияти ташкил этилмоқда;

3.5. Мактабларда дарс вақтларини электрон қўнғироқ орқали бошқариш мақсадида Электрон қўнғироқ қурилмаси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятидаги мактабларга синов тариқасида ўрнатилди;

3.6. Ўзбекистонда илк бор Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида Болалар технопарки ташкил этилди.

3.7. Сирдарё вилояти Баёвут туманида 120 гектар майдонда Биоорганик кимё институтининг ДАГ-1 препарати билан заводда ишловланган чигитларни экилиши ва синовларни ўтказиш бўйича тажриба-синов мақсадида шартномалар тузилди;

3.8. Навоий вилоятида Қизилқум фосфоритлари асосида оддий суперфосфат ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси жорий этилди. Лойиҳа доираси жами 9,17 млрд. сўм қийматга тенг 10,7 тонна гранулали оддий суперфосфат ишлаб чиқарилди;

3.9. Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг “Агрорудалар асосида ўғитларнинг янги турлари” ишланмаси бўйича “Бўрлитоғ Кимё” МЧЖ томонидан “ASR YAXSHINIYAT“ МЧЖ билан 1 млрд сўмлик, “OYXON SADULLAYEVA” фермер хўжалиги билан эса 20 млн. сўмлик шартнома имзоланди;

3.10. Сирдарё вилоятида хорижий инвесторни жалб этган ҳолда “Пенг-шенг кластери” ва “Бек-кластер” негизида уруғчиликка ихтисослашган кластерлари ташкил этилди, Наманган вилоятида “Момиқ сочиқлар уруғчилик кластери” фаолиятини йўлга қўйиш асосида қишлоқ хўжалигига хусусий инвестициялар жалб этилди;

3.11. Инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш, ҳудудларда ва қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бўйича:

- Республика ҳудудларида жами 120 дан ортиқ “Ўсимликлар клиникаси” хизмати жорий этилди;

- Навоий вилояти Хатирчи туманидаги узумчиликка ихтисослашган “Тасмачи”, “Олтинобод” ва “Учқора” МФЙ худудларида Тошкент давлат аграр университи билан ҳамкорликда инновацион усулда 3 та меваларни энергия тежамкор қуритиш лойиҳаси амалиётга жорий этилди.

3.12. Вазирлик ташаббуси билан йилига камида 1000 дона вирусдан ҳоли кўчатларни етказиб бериш тизимли равишда токзорларни янгилаб бориш чораларини кўриш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Хатирчи туманида етиштириб келинаётган “Оқ дум” ва “Қизил дум” узум навларидан барг намуналари олиб келинди. Геномика ва биоинформатика марказида молекуляр тадқиқотларни амалга ошириш учун ушбу намуналардан геном ДНК ажратилиб, микросетеллит маркерлар ёрдамида генотипик жиҳатдан ўрганилди. Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, “Оқ дум” нави тозалиги 75% ни, “Қизил дум” узум нави тозалиги эса 80 % ни ташкил қилгани аниқланди ва “In vitro” усулида тайёрланган узум кўчатлари Хатирчи туманига фермер хўжаликларига экилди;

3.13. Фарғона вилоятида “Синдбод” хусусий корхонасининг “Қўқон-2” пахта тозалаш корхонаси негизида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлашга ихтисослаштирилган “Қўқон уруғчилик кластери” МЧЖ ташкил этилди;

3.14. Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” кўп тармоқли уруғчилик корхонаси (лойиҳа умумий қиймати 4,5 млрд сўм) ташкил этилиб, замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун Корхонага Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2,38 млрд. сўм гранд маблағ молиялаштирилиб берилди;

3.15. Сирдарё вилоятида Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станцияси ташкил этилиб, станция биноларини қуриш ва зарур ускуна билан жиҳозлаш учун Инновацион ривожланиш ва новаторлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилди.

3.16. Ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини янада ошириш, амалга ошириладиган инновацион лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб этиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳудудий инновацион марказларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди. Ҳозирда Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида хусусий капитал асосида инновацион марказлар ташкил этилмоқда;

3.17. Ҳудудларда табиий ўғитлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш мақсадида маҳаллий тадбиркор “Nacle” ни жалб этган ҳолда Корея Республикасининг илғор тажрибасини жорий қилинди;

3.18. Андижон вилоятида инновацион фаолиятни тизимли қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида Андижон тажриба-синов майдончасини ташкил этиш лойиҳаси маъқулланди ва зарур ер майдонлари ажратилди, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобига зарур асбоб-ускуна билан бутлаш ишлари бошланди;

3.19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон қарори билан ҳудудларда давлат хусусий шерикчилиги асосида инновация марказларини ташкил қилиш тизими ишлаб чиқилиб, Термиз, Наманган, Фарғона, Урганч ва Нукус шаҳарларида инновация марказлари ташкил қилинмоқда.

  1. Инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ихтирочилари, инвесторлар ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855 сон қарори билан белгиланган усуллар орқали ишланмаларни тижоратлаштириш таъминланган.

4.1. 2019 йил 1 июль ҳолатига жами 62 та инновацион ишланма тижоратлаштирилмоқда. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 11,9 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 4,9 млрд. сўмлик маҳсулот сотилган.

4.2. 30 та ишланма бўйича 19 та инновацион стартап компаниялар ташкил қилинган, унда 15 та илмий муассаса, 6 та тижорат банки ва 6 та инвестор қатнашди.

4.3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни инвесторларга ўтказиш бўйича 11 та лицензия келишувлари тузилди ва инновацион ишланмалар муаллифларига йиллик 3-15% миқдорида даромад олиши таъминланди.

Шунингдек, Умумий ва ноорганик кимё институти иштирокида “понтон” ишлаб чиқарувчи “Кимёвий технология” МЧЖ ташкил этилди. Ҳозирда, Муборак газни қайта ишлаш заводига умумий миқдори 182,5 млн сўмлик понтон етказиб берилди.

Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти томонидан ишлаб чиқилган Хўл типдаги инерцион чанг туткичлар “Навоий ТМК” ДКнинг Қизилқум фосфорит комплексига жами 67,5 млн. сўм миқдорида етказиб берилди.

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Биоазот-N” ишланмаси умумий миқдори 77,0 млн. сўмга истеъмолчиларга етказиб берилди.

Сейсмология институтининг “Ўта масъул объектларда сейсмик мониторингни олиб бориш методикаси” ишланмаси бўйича 357,6 млн. сўм маблағ ўзлаштирилган. Институтнинг “Қурилиш майдонларда сейсмик жадалликни баҳолаш методикаси” ишланмаси қурилиш соҳасига жорий қилиниб 476 млн. сўм ўзлаштирилди.

Шу билан бирга венчурли молиялаштириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда 414-сон қарори қабул қилинди. Бугунги кунда 2 та Инвестиция компанияси (Венчур Капитал Инвест ва Ўзбек-Амирлик инвестиция компанияси) ташкил этилди.

Хориж тажрибаси асосида фаол тарзда соҳани ривожлантириш учун вазирликка маслаҳатчи сифатида Корея Республикасидан юқори малакали эксперт (Ким Жонг Хён) жалб қилинди.

Инновацион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган умумий қиймати 113,42 млрд.сўм миқдорида инвестиция лойиҳалари ўзлаштиришга эришилди. Шундан 77,0 млрд.сўм ички инвестициялар, 1,8 млрд.сўм тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 34,62 млрд.сўм техник кўмак ҳисобига амалга оширилган. Ушбу инвестицияларнинг салмоқли қисми соғлиқни сақлашга 42% (47,1 млрд.сўм), таълим соҳасига 30% (33,7 млрд.сўм) ва саноатга 26% (29,2 млрд.сўм) йўналтирилган. Жумладан:

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” кўп тармоқли уруғчилик корхонаси ташкил этиш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 1,6 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди;

“GREEN BIO TECH” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш ва янги “FOSSTIM”, “RIZOKOM” ва “Серҳосил” турини ишлаб чиқиш учун 1,8 млрд. сўмни ўзлаштирилди;

“DMC клиникаси”нинг Тошкент шаҳрида фаолиятини ташкил этиш учун 5,0 млн АҚШ доллари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги филиалини ҳам ташкил этиш учун 200,0 минг АҚШ доллари инвестиция қилинди;

“Medical Manufacture Center” МЧЖ қўшма корхонаси негизида инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун 5,5 млрд. сўмлик инвестицион маблағлар киритилди;

“Яшнобод” инновацион технопаркининг 23 та резидентлари томонидан 3,1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, кимё технологиялари, машинасозлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун йўналтирилди;

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан умумий хажми 1,25 млн. АҚШ доллари ҳамда 1,9 млн. евродан иборат 170 та халқаро илмий грантларнинг бажарилиши таъминланди.

Шу билан биргаликда умумий қиймати 54,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 7 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Хусусан, умумий қиймати 30,0 млн.долл бўлган 3 та лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ва ички инвестициялар ҳисобига қиймати 14,4 млн.долл. 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

  1. Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича:

5.1. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган “International Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақасида 9-16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва 16-23 ёшдагилар ўртасида робототехника мусобақаси ўтказилди. Тадбирда 64 та жамоада 160 дан ортиқ иштирокчи қатнашди, шундан 24 та жамоа хорижий мамлакатлардан. Ғолиб жамоа аъзоларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

5.2. Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида “RoboCUP” телевизион мусобақаси ўтказилди.

2 нафар ғолиблар Хитойда жорий йилнинг 27 июлида ўтказиладиган Нобель мукофоти совриндорлари иштирокида ташкил этиладиган “Asian Science Camp” тадбирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. “RoboFootball” йўналиши бўйича 2 нафар ғолибларга имтиёз асосида Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга кириш ҳуқуқи берилди;

5.3. 2019 йил 6 май куни Тошкент шаҳрида “Робототехника ҳамма учун” мавзусида имконияти чекланган ёшлар учун тадбир ўтқазилган. Унда махсус интернат мактабларининг 100 нафарга яқин ўқувчилари иштирок этган. Тадбир икки қисмда “Ёшларга робототехника тушунчаси ва роботлар билан ишлаш, уларни ясашга оид тушунчалар” ҳамда “Кимё лабораторияси” шоуси намойиш қилинган. Тадбир якунида танлов ғолибларига қимматли совғалар берилган;

5.4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлигида “Стартап Ташаббуслар” танлови ташкил этилди. Республика бўйича 308 та ариза қабул қилинди. Танлов натижаларига кўра 33 та стартап лойиҳалар саралаб олиниб, 5 нафар ғолибга Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумий миқдори 200 млн. сўмга тенг бўлган пул мукофотлари билан тақдирланди.

5.5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 276-сон қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказ ташкил этилди. Марказда 6 та йўналиш робототехника ва мехатроника, учувчисиз парвоз этувчи қурилмалар, 3D прототиплаштириш, аэрокосмик, саноат соҳасидаги интернет буюмлари, 5G янги авлод тармоқлари лабораториялари фаолият юритади.

5.6. Олимлар, тадбиркорлар ва ташаббускор ёшларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилмоқда. Мазкур академия ўз ичига ғоялар генераторлари, стартаплар, бизнес вакиллари ва бўлажак академиклар платформаларини ўз ичига олади.

5.7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарори билан Инновацион ғоялар етакчиси кўкрак нишонини таъсис этилди. Туман (шаҳар) ҳокимликларида ва Олий таълим муассасаларида тузилган комиссияларга ҳозирги кунда жами 468 нафар номзодлар кўкрак нишонига ҳужжатлар топширган. Ҳозирги кунда 14 та ҳудуддан 3 тадан номзодлар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан, республикамизда инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, инновация соҳасига хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш, олимларимизнинг илмий натижаларини тижоратлаштириш, ёшларнинг илм-фан ва ихтирочиликка бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида 2018 йилнинг 23-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида “INNOWEEK” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилди.

“INNOWEEK” ҳафталиги Халқаро инновациялар ярмаркаси, Халқаро инновацион-инвестицион форум ҳамда Халқаро робототехника мусобақаси - “International Robotics Challenge” каби муҳим тадбирлар асосида ташкил этилди.

Мазкур ҳафталикда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан олимлар, мутахассислар, экспертлар, инвесторлар, тадбиркорлар ва дипломатлар иштирок этди. “INNOWEEK” давомида хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан инновацион технологияларни босқичма-босқич қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш учун инвестициялар киритиш бўйича дастлабки келишувлар ва савдо шартномалари имзоланди.

5.8. Давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини тасдиқлаш соҳасида:

5.8.1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида танловларни ўтказиш ва илмий-техник лойиҳаларни танлаб олишнинг янги самарадор механизми жорий этилди, бунда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг аниқ муаммоларини илмий ечимига қаратилган долзарб тематик мавзулар бўйича мунтазам равишда танловларни эълон қилиб бориш амалиёти татбиқ этилди.

5.8.2. 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида янги механизм бўйича ўтказилган танловлар натижаларига кўра жами 78,6 млрд. сўмлик 95 та илмий-техник лойиҳаларнинг молиялаштирилиши таъминланди.

5.8.3. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида умумий қиймати 349,3 млрд. сўмлик жами 1480 та фундаментал, амалий лойиҳалар ва инновацион ишланмаларнинг бажарилиши таъминланмоқда.

5.8.4. Ўзбекистондаги илк Илмий лойиҳалар акселератори - C.A.T. Science Accelerator 2018 йил сентябрда ташкил этилди. Тадбир финали жорий йилнинг 7 май куни Илғор технологиялар марказида бўлиб ўтди. Акселераторга 130 та ариза келиб тушиб, улардан финалгача 17 та жамоа қолди. Мазкур жамоалардан 10 та энг яхши жамоа танлаб олиниб “Стартап” лойиҳалар танловида иштирок этишлари учун тавсия этилди.

5.8.5. Халқаро илмий-техник ҳамкорлик доирасида 8 та давлат билан жами 9,5 млрд сўмлик 38 та қўшма илмий-техник лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан: “Ўзбекистон-Беларусь” ҳамкорлигидаги жами 7,4 млрд сўмлик 15 та лойиҳа; “Ўзбекистон-Германия” ҳамкорлигидаги жами 0,6 млрд сўмлик 6 та лойиҳа; “Ўзбекистон-Россия” ҳамкорлигидаги жами 1,5 млрд сўмлик 17 та лойиҳа бажарилмоқда.

5.8.6. 2018 йилда давлат бюджетидан молиялаштирилган 33 та ноёб илмий объектлар жойига чиққан ҳолда мониторингдан ўтказилди. Мониторинг натижаси бўйича 2019 йилда молиялаштириш учун 20 та ноёб илмий объект рўйҳати тасдиқланди ва молиялаштирилди.

5.8.7. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлардан мамлакат мудофаа қудратини ва саноатини мустаҳкамлашга қаратилган махсус йўналишдаги давлат илмий-техника дастурларини бажариш бўйича келиб тушган 83 та мавзу (буюртма)лари экспертизадан ўтказилиб, вазирлик ҳузуридаги махсус мавзулар бўйича илмий-техник кенгашда кўриб чиқилди. Молиялаштириш ҳажми 3,4 млрд. сўм миқдоридаги 18 та махсус илмий-техник лойиҳалар мавзулари бўйича танлов эълон қилинди.

Мудофаа вазирлигининг бажарилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган 4 та мақсадли илмий-техник лойиҳаси 1,8 млрд. сўмга молиялаштирилди.

  1. Мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларни, хусусан чет эл инвесторлари иштирокида ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

6.1. ПҚ-3674-қарори асосида Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Илғор технологиялар маркази ташкил топиб, илмий ва инновацион фаолиятнинг ривожланишини фаоллаштириш, фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг янада кенг интеграциясини таъминлаш, янги билимларни яратиш ва кўллаш, илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда илмий-инновацион салоҳиятдан ва илмий лаборатория базасидан самарали фойдаланиш бўйича шароитлар яратилди.

6.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 сентябрдаги 721-сон қарорига мувофиқ вазирлик тизимида “Яшнобод” инновацион технопарки қайта ташкил этилди. Ҳозирда “Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари сони 23 тага етказилди. Улар томонидан ўзлаштирилган инвестициялар 27,2 млн. АҚШ доллари, 17,2 млн. АҚШ доллари (кредит ҳисобига) ташкил этди, 430 киши иш билан таъминланди, экспорт ҳажми эса 507 минг АҚШ долларига етди.

6.3. Хоразм вилоятининг инновацион салоҳиятини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида “Хоразм инновацион технопарки”ни ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

6.4. Ўзбекистон Миллий университетида касбий таълим, малака ошириш, тор мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш бўйича хизматларни кўрсатишга мўлжалланган NAPA EDU HUB (барча ўқув марказларини бирлаштирувчи ягона Академия) ташкил этилмоқда.

6.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрел 276-сон қарорига мувофиқ вазирлик тизимида Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази ташкил қилинди ва марказда 6-та йуналиш бўйича илғор технологиялар билан жиҳозланган лабораторияларга буюртма берилди ва лаборатория хоналар қурилиши охирига етказилмоқда.

6.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябр 865-сон қарорига мувофиқ вазирлик ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил қилинди ва марказнинг 5 нафар ходимлари гул чанги қопқонлари билан ишлаш ва чанг турларини ўрганиш мақсадида 2019 йил 22-27 январь кунлари Вена тиббиёт университетида малакаларини ошириб келишди. Аэробиологик мониторинг лабораториясида ҳаводаги аллерген турларини, аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чангланиш прогнозини аниқлаш ишлари олиб бориляпти. Ушбу гул чанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари сайтига www.polleninfo.org мунтазам киритиб борилмоқда.

6.7. Springer Nature компаниясининг электрон ресурслари платформасидан 3 ойлик фойдаланиш имконияти техник кўмак орқали республиканинг 160 дан ортиқ ташкилот ва идоралари, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига бепул тақдим этилди.

6.8. Инновацион фикрлайдиган янги авлод ёшларини тарбиялаш мақсадида вазирлик таркибида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган 2 та мактаб-интернатлари ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди.

6.9. Инновацион ривожланиш соҳасидаги илмий ишларни мунтазам чоп этиш ҳамда дунёдаги инновацияларни кенг оммага ва ёшларга даврий тарғиб қилиб бориш учун “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “XXI-аср технологиялари” илмий –техникавий, маънавий-маърифий оммабоп журнали ҳамда кенг оммага мўжалланган “QVANT” аналитик-таҳлилий оммабоп журналлари нашри йўлга қўйилди.

  1. Табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни, жумладан муқобил энергия манбаларини, сувни тозалаш ва чучуклаштириш, ундан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларини кенг қўллаш орқали фаол жорий этиш бўйича:

7.1. “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” Концепция лойиҳасини ишлаб чиқилди.

7.2. 2019 йил 6 апрелда Ислом тараққиёт банки билан 275 минг доллар грант маблағи ажратиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бугунги кунда Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш ва молиявий ёрдам жалб қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро консалтинг компанияси танлови ўтказиляпти.

7.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3975-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди. Ҳозирда Нукус туманида 12 турдаги шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ҳамда 25 турдаги манзарали дарахтлар кўчатлари ва 10 турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилди ва Мўйноқ туманида “Мўйноқ илмий-ишлаб чиқариш участкаси” ташкил этилди.

7.4. Япониянинг OYO корпорацияси билан ҳамкорликда чўл ўсимликларини экиш бўйича мутлақо янги, ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси қўлланилди. “Мўйноқ” участкасида 3 минг дона блок-инкубаторлар тайёрланди.

7.5. Муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш мақсадида янги “Таллимаржон сув омборида янги гидроэлектростанциясини барпо этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш учун АҚШнинг USAID ташкилотининг техник кўмаги асосида қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг беғараз ёрдам ҳисобидан дастлабки техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилмоқда.

7.6. Мавжуд электр энергия таъминоти ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш тизимини автоматлаштириш бўйича “Блокли тариф тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва “Ўзбекэнерго” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқарув Миллий агентлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди.

7.7. Электр энергия тармоғида йўқотишларни камайтириш бўйича “Паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва “Ўзбекэнерго” АЖга ўрганиб чиқиш учун тақдим қилинди.

7.8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 майдаги 08/01-3037-сон топшириғи ижроси юзасидан нефть-газ ва энергетика тармоқлари объектларида энергиядан самарали фойдаланишни ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ таркибида тасдиқланган жадвал асосида бўлим мутахассислари фаолият олиб бормоқдалар. Ўрганиш натижасида ёқилғи-энергетика тармоғининг корхона ва ташкилотларидаги мавжуд муаммолар ечими юзасидан таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

7.9. “Company Petromaruz Limited” компанияси томонидан нефт-газ, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларида амалга ошириладиган илмий тадқиқотларга 15 млрд. сўмга тенг маблағлари ажратилди.

Шу билан бирга, “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш” ҚК, “Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ ва “Жарқўрғоннефт” АЖ негизида углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича Кластер фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

7.10. “Ангрен ИЭС” ва “Янги-Ангрен ИЭС”ларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўладиган кўмир кули чиқиндисини қайта ишлашни ташкил этиш ва маҳсулотини қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, косметология каби соҳаларда қўллаш бўйича инновацион лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

7.11. АҚШнинг Dreyfus Capital компанияси билан ҳамкорликда “Ақлли электр тармоғи” Smart Grid инвестицион лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 14-мавзе “Юнусота” маҳалласи намуна-пилот шаклини жорий этиш учун танланди ва инновацион электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши ишлари олиб борилмоқда.

  1. Соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш, ўз вақтида ва самарали даволашга имкон берувчи илғор технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс тизимни яратиш бўйича:

8.1. Тишларнинг тозалик даражасини аниқлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш имконини берувчи QLF (Quantitative light fluorescence – миқдорий нур флуоросценцияси) технологиясига асосланган лойиҳа Жиззах вилояти Фориш туманидаги мактабгача таълим муассасаларида жорий қилинган. Мазкур лойиҳа доирасида 
4 та мактабгача таълим муассасасидаги 200 дан ортиқ болалар қамраб олинди.

8.2. Вазирлик ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида “DMC клиникаси” очилди ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги филиали ҳам ташкил қилинмоқда.

8.3. Халқаро донорлар маблағларини жалб қилган ҳолда телетиббиётга асосланган “Muynoq telemedicine clinic” ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

8.4. “Medical Manufacture Center” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмоқда. Натижада жорий йилдан Марказий Осиёда биринчи бўлиб инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилади.

8.5. Elsevier компанияси билан ҳамкорлик доирасида 100 нафар ўзбекистонлик шифокор мутахассисларга Clinicalkey платформасидан 6 ой бепул фойдаланиш учун имконият яратилди.

8.6. Вазирлик ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология марказида мавжуд 260 дан ортиқ аллергенларни ДНК-чип технологияси ёрдамида таҳлил қилиш ва генетик паспорт бериш тизими йўлга қўйилди. Аллергенларни аэробиологик мониторинг тизими технологияси трансфери амалга оширилди.

8.7. Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга тез ёрдам хизматларини чақиришни ташкиллаштириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилиб, жорий йил 1 июлдан ишга туширилди.

8.8. Таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашишни таъминлаш соҳасида:

8.8.1. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни бошқаришнинг электрон тизими яратилди. Уч босқичли бу тизимнинг биринчи босқичида докторантурага ҳужжатларни топшириш, рўйхатга олиш электрон тизимини жорий қилиш, докторантларнинг шахсий режасини бажарилишини мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган махсус дастурий таъминот http://phd.mininnovation.uz доменида ишга туширилди.

8.8.2. Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синф ўқувчиларига мўлжалланган “География” (Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси) дарслиги 506 584 нусхада чоп этилди ва унинг интернетда веб-сайти (www.geografiya8.uzяратилди.

8.8.3. Таълим муассасаларида мавжуд ҳамда электрон шаклга ўтказилган китобларнинг фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун (QR-book) платформаси яратилди.

8.8.4. “География” ўқув фанидан 5-10-синфлари учун инновацион ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

8.8.5. Вазирлик таркибида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган 2 та мактаб-интернатлари ташкил этилди.

Мирзо Улуғбек номидаги мактаб-интернати янги биноси қурилиши тугатилди. Жорий ўқув йилида 54 нафар ўқувчилар 8-синфга ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилига 7, 9, 10-синфлар учун 160 нафар ўқувчилар қабул қилиниши белгиланди.

Абу Али ибн Сино мактаб-интернатининг 2019-2020 ўқув йилига 7, 8, 9, 10-синфлар учун 320 нафар ўқувчилар қабул қилиниши белгиланди.

8.8.6. Вазирлик таркибидаги “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” давлат унитар корхонаси томонидан “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журналининг олтита сони нашр қилинди, еттинчи сони нашрга тайёрланди.

2019 йил февраль ойида журнал техника, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт фанлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилди.

“XXI аср технологиялари” журналининг тўққизта сони нашр қилиндиўнинчи сони нашрга тайёрланди. Ҳар бир саҳифаларда мамлакатимиз олимлари ва ўқувчи-ёшлар томонидан яратилаётган ихтиро ва лойиҳалар ёритилади.

  1. Аграр соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни, шу жумладан ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини тарғиб қилиш бўйича:

9.1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январь 2-сон қарорига мувофиқ мавжуд пахта-тўқимачилик кластерларида уруғчилик фаолияти билан шуғулланиш механизмлари жорий этилиб, пахта –тўқимачилик кластерларида уруғчилик ишлари ташкил қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарорига мувофиқ уруғчиликни тубдан янгиланган тизими ишлаб чиқилди ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлашга ихтисослаштирилган “Қўқон уруғчилик кластери” МЧЖ, Наманган вилоятида “Момиқ сочиқлар”, Сирдарё вилоятида “Пенг-Шенг” уруғчилик кластерлари ташкил этилди. Лойиҳанинг давоми сифатида жорий йил якунига қадар Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ташкил этиладиган уруғчилик кластерларига жами 10,0 млн АҚШ доллари инвестиция маблағлари киритилиши кўзда тутилган.

9.2. Хоразм вилоятида қовуннинг экспортбоп навларини етиштириш қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 114-сон қарорига мувофиқ қовуннинг янги экспортбоп навлари уруғчилиги ташкил этилди;

9.3. Республика ҳудудларида жами 120 дан ортиқ “Ўсимликлар клиникаси” хизмати жорий этилди. Бундан ташқари Пахтакор туманидаги “Семруғ” кўп тармоқли уруғчилик корхонаси негизида уруғ маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилди.

9.4. Йилига камида 1000 дона вирусдан ҳоли кўчатларни етказиб бериш тизимли равишда токзорларни янгилаб бориш чораларини кўриш мақсадида “Оқ дум” ва “Қизил дум” узум навларидан барг намуналари олиб келинди. Молекуляр тадқиқот натижалари бўйича ушбу намуналардан геном ДНК ажратилиб, микросетеллитмаркерлар ёрдамида генотипик жиҳатдан ўрганилди. Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, “Оқ дум” нави тозалиги 75% ни, “Қизил дум” узум нави тозалиги эса 80 % ни ташкил қилгани аниқланди ва “In vitro” усулида тайёрланган узум кўчатлари Хатирчи туманига фермер хўжаликларига экилди.

9.5. 2019 йили ғўзани вилт касаллигига чидамлилигини оширувчи янги инновацион ген инженерлиги технологияси ишлаб чиқарилиб, унинг асосида дунёда биринчи маротаба вилтга ўта чидамли “зирҳланган” ғўза навлари яратилди.

Ғўза учун биринчи маротаба маркерларга асосланган селекция технологияси татбиқ этилиб унинг ёрдамида ғўзанинг янги такомиллашган 5 та навлари яратилди (“Равнак-1”, “Равнак-2”, “Барака”, “Саховат” ва “Тафаккур”). 2019 йили ғўзанинг Равнақ-1 нави Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Бекобод туманларида 262 га ер майдонларига экилиб ушбу туманлар шароитида синовдан ўтказилмоқда.

  1. Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жадал жорий этиш.

10.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон қарорда белгиланган илмий-тадқиқот ишлари бўйича 2019 йилда умумий қиймати 7,6 млрд сўмлик 10 та йўналишда инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. Шу билан бирга янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқиш бўйича Туркиянинг илмий технологик тадқиқотлар кенгаши “TUBITAK” ташкилоти ҳамда Қозоғистоннинг Назарбаев университети билан ҳамкорликда технологик стартаплар учун “Tech Central Asia Tashkent” акселерацион дастури ишга туширилди.

10.2. Ўзбекистон Республикасида саноат рақобатбардошлилигини ошириш орқали ички бозорни истеъмолчилар талаби билан қондириш ва экспорт улушини оширишда хорижий ривожланган мамлакатлар тажрибаларни чуқур таҳлил қилган холда мамлакатда ягона кластер сиёсатини жорий этишдаги асосий муаммалар ва уларнинг ечимлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига таклифлар киритилди.

10.3. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Саноатни инновацион ривожлантириш ислоҳоти” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

10.4. Тошкент темир йўл муҳандислари институти базасида “Янги инновациялар асосида дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш” янги таълим йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилинди ҳамда тегишли факультет ташкил этилди.

10.5. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 10 миллион АҚШ доллар инвестиция киритиш асосида замонавий фармацевтика Ўзбек-Хитой технологик парки ва клиникаси ташкил қилинди. Ушбу ҳамкорликлар давоми сифатида Навоий вилоятидаги Навоий эркин иқтисодий зонасида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича дори-дармон хомашёси бўлган синтетик хомашёни ишлаб чиқариш мақсадида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Ўзбек-Хитой технологик парки ташкил этилмоқда.

10.6. “Smart Chain” компанияси билан ҳамкорликда туризм соҳасида VR технологияси асосида ишловчи туристик “Smart-карточкалар”, Самарқанд шаҳрининг “Smart-картаси” инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилди. Шунингдек, Самақанд ва Хива шаҳарларининг тарихий обидалари ва музейларида VR технологияси асосида “Smart-музейлар” жорий этилиб юртимизга келаётган сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратилди.

  1. Инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш борасида:

11.1. Жорий йилнинг 5–11 май кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан ташкил топган делегация Бирлашган Араб Амирлигида бўлди. Ташрифдан асосий мақсад Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг мамлакат учун келгуси истиқболли стратегиясини (Future forsight) ишлаб чиқиш ва прогнозини амалга оширишда тажрибасини ўрганишдир. Ташриф доирасида Бирлашган Араб Амирлигида Ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазирлиги ташкил этилганлиги ва унинг асосий фаолияти давлатнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат эканлиги атрофлича ўрганилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат бошқаруви органларида келажак прогнози бўйича бўлинмани ташкил этиш бўйича таклифи ишлаб чиқилган. Ушбу бўлинманинг асосий мақсади этиб, давлат бошқаруви органининг соҳасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва кутилаётган хатарларни олдиндан прогноз қилиш ва уни олдини олиш бўйча стратегия ишлаб чиқиш ва Келажакдаги лойиҳаларнинг натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат бўлади. Натижада Ташкилотларнинг ҳозирги салоҳияти ҳамда эришган ютуқларини мунтазам юксалтириш мақсадида янгича ишлаш принциплари жорий этилади, Интеллектуал капитални ривожлантириш орқали ташкилотларнинг келажакдаги ўзгарувчан муҳитга мослашиш қобилиятларини янги даражага олиб чиқишга ёрдам беради.

Бирлашган Араб Амирликлари билан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш, таълим ҳамда замонавий ва талаб юқори бўлган мутахассисликларга бўлган кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш соҳаларида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди. Хусусан, “Government Innovation”, “Давлат бошқаруви самарадорлиги” йўналишларида Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси ўрганилди ва ўзаро тажриба алмашилди.

11.2. “Watergen” технологияси “Gen-350” қурилмаси Бухоро шахри синовдан ўтказилмоқда. Исроилнинг “Watergen Ltd.”, Холон технологиялари институти билан ҳамкорликда 14 май куни юртимизга “Gen-350” атмосфера сув генератори олиб келинди ва ушбу қурилма тажриба тариқасида синовдан ўтказиш учун илк бор Бухоро шахри 32-сонли мехрибонлик уйига ўрнатилди.

Маълумот учун: Ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик сувини ҳосил қилувчи мазкур ҳаво-сув генератори қурилмаси бир суткада ўртача миқдорда 900 литргача тоза сув ишлаб чиқаради. “Watergen” технологияси асосидаги “Gen-350” қурилмалари дунёдаги энг кам энергия сарфловчи ҳаво-сув генератори бўлиб (АWG), у кам қувват истеъмоли билан кўпроқ сув ҳосил қилиш имконини беради. Қурилма, шунингдек, бир нечта тўсиқли фильтр каскадлар орқали ҳавони филтрлайди.

11.3. Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ва “Astana Business Campus” Назарбоев Университетининг Инновацион кластери билан биргаликда “Tech Central Asia” стартапларни ривожлантириш дастурини ишга туширмоқда.Tech Central Asia –бу халқаро узлуксиз дастур бўлиб, қурилиш ва "смарт-сити" соҳасидаги дастлабки босқичда бўлган стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Дастур доирасида ишлаб чиқилган энг яхши ечим Назарбоев Университетининг Demo Day аудиториясига ўз лойиҳаларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. 2019 йил 20-21 июнь кунлари Тошкентда ўтказилган дастур доирасида Назарбоев Университетининг инновацион кластери “Astana Business Campus” “Ғоялар ишлаб чиқариш технологик лойиҳалари” мавзусида meet-up сессияси ўтказилди. Унда иштирокчилар Назарбоев Университетининг технология соҳаси мутахассислари ва саноат хамкорларидан бугунги куннинг долзарб вазифалари ва йўналишлари ҳақида маълумот олишди.

11.4. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 10 миллион АҚШ доллар инвестиция киритиш асосида замонавий фармацевтика Ўзбек-Хитой технологик парки ва клиникаси ташкил қилинди. Ушбу ҳамкорликлар давоми сифатида Навоий вилоятидаги Навоий эркин иқтисодий зонасида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича дори-дармон хом ашёси бўлган синтетик хом ашёни ишлаб чиқариш мақсадида 10 миллион АҚШ доллар миқдоридаги Ўзбек-Хитой технологик парки ташкил этилмоқда.

11.5. Ҳиндистон корхонаси “UPL LIMITED” (Мумбай, Ҳиндистон) билан биргаликда гидрогель ва чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

11.6. Ҳиндистон селекция корхонаси “Kalash Seeds” билан биргаликда юқори технологик уруғчилик кластерини давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинмоқда;

11.7. “Valmont Industries” АҚШ корхонаси билан биргаликда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги далаларини инновацион суғориш тизими трансфери амалга оширилмоқда.