Тендерлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтига лаборатория асбоб-ускуналарини етказиб бериш учун тендер савдоларини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академиясининг
Иммунология ва инсон геномикаси институтига лаборатория асбоб-ускуналарини етказиб бериш учун тендер савдоларини ўтказиш тўғрисида

          Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, лаборатория асбоб-ускуналар, зарур сарф материаллари ва бутловчи қисмлари билан таъминлаш бўйича тендер танловини қуйидагиларга асосан ўтказмоқда:

Жами суммаси 693 000,00 АҚШ доллари, шу жумладан: лот 1 -  380 000,00 АҚШ долл. 1 тур, лот 2 - 120 000,00 АҚШ долл. -1 тур ва лот 3 – 193 000,00 АҚШ долл. -  7 тур.

 

Тендерда иштирок этувчи иштирокчилар қуйидаги ҳолларда малака танловига қўйилмайди:

- малака танлови учун зарур хужжатлар тўпламини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлар;

- қайта ташкил этилиши, тугатилиш ёки банкротлик холатлари мавжуд бўлганда;

- “Харидор” билан суд ёки арбитраж жараёнлари мавжуд холатларида;

- инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилиши холатларида;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд холатларида;

- солиқ имтиёзлари бериладиган давлат ёки худудларда рўйхатдан ўтган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлган холатларида;

- молиявий операциялар амалга ошириш жараёнида (офшор зоналарда) ахборотни ошкор қилинмаслиги ва тақдим этилмаслиги холатларида.

Иштирокчилар тендер хужжатини dxarid.uzex.uz махсус ахборот порталида ҳамда  www.tenderweek.com веб-саҳифалари орқали маълумот олишлари мумкин.

Таклифни таъминлаш шакли- пул ўтказиш йўли заклат суммаси тўлаш билан ёки банк кафолати остида таъминланади, шу жумладан:

лот №1 - 3 800,00 АҚШ долл., лот №2 – 1 200,00 АҚШ долл. ва лот №3- 1 930,00 АҚШ долл.

 

- Тендерда иштирок этувчи хорижий иштирокчилар учун:

валюта ҳисобрақами 20203840300826238001 Тошкент шаҳри ТИФ Миллий банк Амалиёт бошқармаси, МФО 00451, СТИР 305166715, SWIFT NBFA UZ 2X

- Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Амалиёт бошқармаси.

Ғазна ҳисобварағи  23402000300100001010 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҲККМ Бош бошқармаси

МФО 00014, ИНН 201122919

ШХР 400110860262737950100254001

Инновацион ривожланиш вазирлиги

СТИР 305166715, ОКЭД 84 111

Саволлар ёки тушунмовчиликга эхтиёж туғилганда иштирокчилар хат орқали қўйидаги манзилга мурожат қилишлари мумкин: Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси 1. Ваколатли ходимлар: Сарварбек Тахиров – Илмий стажировкалар ва илмий лаборатория асбоб-ускуналари ҳаридини ташкил этиш бўлим бошлиғи +(998) 90 989 24 05, S.takhirov@mininnovation.uz; Кабашев Тоиржон – Бош мутахассис + (9989) 93 180 69 29, toir1981@mail.ru

Иштирокчи алохида конвертларда иккита хужжат тўпламини битта асл ва битта нусхасини тақдим этиши керак. Ҳар бир тўпламда ташқи ва ички конвертлар (техник ва молиявий таклифи) бўлиши керак. Шу билан бирга, хар бир лот учун хужжатлар алоҳида тақдим этилади.

Иштирокчиларнинг танлов таклифлари 2019 йил 06 майдан - 2019 йил 10 июнгача, Тошкент вақти билан 18:00 гача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ш., Тарас Шевченко 1 манзили бўйича қабул қилинади. Тендер иштирокчиларнинг тендер конверт таклифларини очилиши 2019 йил 12 июн Тошкент вақти билан 16:00 да Инновацион ривожланиш вазирлигининг мажлислар залида амалга оширилади.