Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг Юқори мартабали маслаҳатчисининг ёрдамчиси

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг Юқори мартабали маслаҳатчисининг ёрдамчисига қўйиладиган талаблар:

  • немис, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиш;
  • давлат ташкилотларида меҳнат стажига эга бўлиш.

Вазифалари:

  • Инновацион ривожланиш вазирининг Юқори мартабали маслаҳатчиси, Германия фуқароси К.Хайнц билан ишлаш;
  • Музокараларда иштирок этиш, Маслаҳатчининг музокаралар протоколини юритиш;
  • Ишчи мажлислар жадвалини тузиш, Маслаҳатчига тадбир ва муҳим воқеалар ҳақида эслатиш;
  • Ёзишмаларни юритиш;
  • Маслаҳатчини унинг сўрови бўйича керакли маълумотлар билан таъминлаш.

 

 

Давлат сиёсати, фан ва технологиялар ривожланишини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаштириш бўлими

Давлат сиёсати, фан ва технологиялар ривожланишини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаштириш бўлими бошлиғи лавозими номзодига қўйиладиган талаблар:

  • иқтисодиёт, халқаро муносабатлар соҳасида олий маълумот;
  • давлат ташкилотларида камида 5 йиллик меҳнат стажи;
  • раҳбар лавозимда камида 3 йиллик меҳнат стажи;
  • илмий даража;
  • ЎзР қонунчилигини яхши билиш;
  • ўз соҳасидаги замонавий ютуқлардан хабардорлик;
  • ўзбек, рус ва инглиз тилини мукаммал билиш;
  • меъёрий ҳужжатлар билан ишлай олиш малакаси;
  • катта ҳажмдаги маълумотлар базаси билан ишлаш;
  • стратегик фикрлаш, турли меъёрий ҳужжатлар ва бошқарув қарорларининг оқибатларини баҳолай олиш;
  • муаммоларни мустақил ҳал эта олиш, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, мулоқотга киришувчанлик;
  • оғзаки ва ёзма нутқ саводхонлиги;
  • чуқур таҳлилий қобилият;
  • натижага йўналтирилганлик;
  • АКТни иш фаолияти талаби даражасида билиш.