Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


Отажонов Шухрат Ибрайимжонович

Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 221

sh.otajonov@mininnovation.uz

 

Вазифалари:

  • давлат сиёсати, илм-фан ва технологиялар ривожининг таҳлили ва узоқ муддатли прогнози бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, ўзаро илмий тадқиқотларни ўтказиш, ўзаро манфаат асосида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг илмий ишланмаларини жорий қилиш;
  • танлов асосида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион илмий-техник ишларнинг давлат илмий-техник дастурларини шакллантириш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • илмий-техник дастурларга киритилган фундаментал, амалий тадқиқот ва инновация лойиҳаларининг мониторингини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий-техник дастурлар доирасида ўтказилаётган илмий тадқиқотлар бажарилишининг натижалари бўйича таклиф ва тавсияларни мувофиқлаштириш;
  • илм-фан ва технологиялар соҳасида алоқаларни ривожлантириш бўйича хорижий илмий ва таълим муассасалари билан фаолиятни мувофиқлан-тириш;
  • инновацион ғоялар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, ўсиб келаётган инноваторлар авлоди учун шароитлар, таълим муассасаларида инновацион дастурларни жорий қилиш бўйича имкониятларни яратиш;
  • илмий-техник ахборотни тўплаш ва ўрганишни ташкиллаштириш, илмий маълумотлар, тажриба ва кузатув натижаларининг таҳлили ва назарий умумийлаштирилишини ўтказиш;
  • илмий-техник маълумотларни таҳлил қилиш ва умумийлаштириш, илғор маҳаллий ва хорижий тажриба, эксперимент ва кузатув натижалари.

Давлат илмий-техник дастурлар бўлими

E-mail: b.pardaev@mininnovation.uz

 

Давлат сиёсати, фан ва технологиялар ривожланишини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бўлими

E-mail: y.narziev@mininnovation.uz

 

Халқаро грантлар ва аккредитация бўлими

E-mail: a.shofayziev@mininnovation.uz

Давлат илмий-техник дастурлари

Давлат илмий-техник дастурлари илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари, ютуқлари ва тенденцияларидан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилди.

 

Амалий лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танлови

Амалий лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танлови давлат илмий-техник дастурларининг долзарблик даражасидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Вазирлик томонидан танловни ўтказиш билан боғлиқ тартиб ва талаблар етакчи хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида янгидан ишлаб чиқилди.

Танловнинг илмий салоҳиятни жалб этган ҳолда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолари рўйхати тегишли соҳа ва тармоқларнинг талаб ҳамда таклифлари, эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилиб, илмий ва илмий-техник лойиҳаларнинг бажарилишидан кутилаётган натижалар аниқ кўрсатилди. Илмий-техник лойиҳалар натижаси тижоратлаштириш имконияти мавжудлиги, янги иш ўринлари яратиши, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришига кўра баҳоланиши алоҳида белгиланди.

 

Давлат илмий техника дастурлари

Давлат илмий техника дастурлари доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ҳамда тематик тадқиқотлар танлови топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари, маъруза ва нутқларида белгиланган вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва йиғилиш баённомалари топшириқлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклиф ва тавсияларидан келиб чиқиб, республика иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларини инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари асосида шакллантирилиб 2018 йилнинг 17 сентябридан бошлаб мунтазам равишда танловлар вазирлик веб-сайти ва турли оммавий ахборот нашрларида эълон қилиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда турли фан йўналишлари ва долзарб муаммолар топшириқлари бўйича 4-чи тур танлови ҳам эълон қилиниб, ажратилган умумий жами маблағ 35,2 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарорида белгиланган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2018 йил 18 июндаги 79-сон баёнида келтирилган топшириқлардан келиб чиқиб, республиканинг илмий салоҳиятини жалб этган ҳолда ҳудудларга хос муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган инновацион ишланмалари танлови”и эълон қилинди.

 

Мониторинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сонли Фармони, 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан фойдаланишнинг тизимли мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилган. Шу муносабат билан жорий йилнинг август-сентябрь-октябрь ойларида вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар томонидан илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-техник лойиҳалар натижавийлиги юзасидан доимий мониторинги олиб борилмоқда.

 

“Ёш олим” республика танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сон қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Ёш олим” республика танловини ўтказиш тўғрисида Низом” ишлаб чиқилди.

“Ёш олим” республика танловини ўтказиш тўғрисида Низом”ни тасдиқлаш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қўшма қарори ишлаб чиқилди ва имзоланди.

“Ёшлар” телеканалида танловнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан чиқиш қилинди. Табиий, техника, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов тўғрисида эълон вазирлик веб-сайтига жойлаштирилди. Танлов доирасида 33 нафар ёш олимлардан ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилиб олинди ва ғолиблар аниқланди. Танлов ғолиблари “Innoweek” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдирланди.

 

Беларусь билан илмий ҳамкорлик

Бошқарманинг “Халқаро грантлар ва аккредитация” бўлими томонидан Халқаро ташкилотларнинг аккредитация бўйича қонунчилик базаси шакллантирилди.

Ҳозир кунда амалда бўлган Ўзбекистон-Россия 2018 дастури бўйича молиялаштирилаётган 17 та лойиҳалар бўйича мониторинг ташкил қилинди.

Бошқарма томонидан бажарилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон–Белоруссия ҳамкорлигидаги илмий-техник лойиҳалар танлови эълон қилинди (mininnovation.uz сайти.01.11.2018).

Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ҳукуматлари томонидан 2018 йил 13 сентябрида Тошкент шаҳрида Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Битим топшириқларига биноан 16 та фан йўналиши бўйича илмий-техник лойиҳалар танлови “Народное слово” ва “Правда Востока” газеталарида, шунингдек, вазирликнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Битимга кўра Ўзбекистон Республикасидан 10 та мутахассис Беларусь Республикасида аспирантура (таянч докторантура) да ўқишини ташкил этиш белгиланган. Вазирлик томонидан юборилган расмий хатларга жавобан Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Турин политехника университети, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзшаробсаноат” АЖлари тавсиясига асосан Белорусь Республикасида аспирантура (таянч докторантура)да ўқиш истагида бўлган номзодлар сони 33 нафарни ташкил этди. Ҳозирги кунда номзодларни саралаб олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Халқаро грантларни ҳамда “Фондлар аккредитацияси” ишларини фаоллаштириш мақсадида 5 та таклиф ишлаб чиқилди. Ушбу таклифларни амалга ошириш ва фаолиятни жадаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қонунчилик базаси ўрганилди. Халқаро фондлар ва молия институтларини жалб қилиш мақсадида жаҳондаги 200 га яқин фонлар фаолиятини таҳлил қилди ва 30дан ортиқ фондларга ҳамкорлик борасида мурожаат билан чиқилди. Ҳозирда тегишли ҳукумат ташкилотлари билан халқаро фондларнинг ишончлилик даражасини ўрганиш борасида иш олиб борилиб, ўрганилган фондларга ҳамкорлик ва Ўзбекистонда фаолият юритиш борасида мурожаатлар билан чиқилди.

 

Илмий-тадқиқот ва тажрибавий лойиҳа ишларига давлат харажатларини ошириш

Бошқарманинг “Давлат сиёсати, фан ва технологияларни ривожланиш таҳлили ва прогнози” бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сонли Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 10-бандида белгиланган 2019 йил 1 январга қадар “Илмий-тадқиқот ва тажрибавий лойиҳа ишларига давлат харажатларини ошириш ва 2021 йилга ушбу кўрсаткични ЯИМнинг 0,8% га етказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорини лойиҳаси ишлаб чиқилиб келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилди.

Республикадаги мавжуд олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида 2017 йил ва 2018 йил 6 ойда чоп этилган илмий ишлар тўғрисида маълумот олиниб, умумлаштирилди ва таҳлил қилинди. Шунингдек, республикадаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари томонидан 2013 йилдан 2018 йил (1 сентябргача бўлган даврда) давлат реестрларида давлат рўйхатидан ўтказилган ихтиро ва фойдали моделлар сони тўғрисидаги тўғрисида маълумот олиниб, умумлаштирилди ва таҳлил қилинди.

2016 йилдаги ихтиро ва фойдали моделларга патент олиш бўйича пастлаш тендециясидан аста-секинлик билан кўтарилиш тенденцияси томон ўзгариб борган. 2016 йилда республика бўйича 57 та ихтиро ва 53 та фойдали моделга патент олинган бўлса, 2017 йилдан 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 141 та ихтирога, 88 та фойдали моделга патент олинган. 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 850 та докторлик диссертация ҳимоялари ўтказилган.

 

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом

Бошқарма томонидан ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича “Фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”, “Давлат буюртмаси асосидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари тўғрисида Низом”, “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлар ва Эксперт гуруҳлари тўғрисида Низом”, “Ноёб илмий-объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Фан тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқиш ва депутатлар муҳокамасига киритиш жараёнида бошқарма ходими – етакчи мутахассис Ш.Эргашева фаол иштирок этди.

Бошқарма томонидан ишлаб чиқилган “Ноёб илмий-объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом” ҳуқуқий экспертиза учун адлия вазирлигига киритилди. Низом тасдиқлангандан сўнг барча ноёб илмий объектлар фаолияти ўрганилиб, янги ноёб илмий объектлар рўйхати шакллантирилади.