Бўлимлар

Кадрлар бўлими


Ходжиматова Индира Дильшаджановна

Кадрлар бўлими бошлиғининг хизмат вазифалари 

  • вазирлик тузилмасидаги барча бўлинмаларидаги раҳбар лавозимлар учун амалий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг республикамизда ва хорижда ўқиши, малакасини оширишини ташкил этиш, кадрларни танлаш билан боғлиқ самарали иш шаклларини ва усулларини жорий этиш;
  • ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, вазирликнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Юридик бўлим


Нарзиев Йигитали Шодмонович

Асосий вазифалари

 

  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
  • вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
  • вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини о ширит, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
  • шартномавий-ҳукуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

 Молия-иқтисод бўлими бошлиғининг вазифалари ва функциялари

  • Вазирликнинг кейинги молия йили учун бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатда Молия вазирлигига тақдим қилиш;
  • Вазирлик фаолиятининг кенг қамровли иқтисодий ва молиявий таҳлили, молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда молиявий таваккалчиликларни камайтириш;
  • иқтисодий ва молиявий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва асосий фаолият кўрсаткичларини шакллантиришда иштирок этиш;
  • Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар билан биргаликда истиқболли ва жорий молиявий режаларни ишлаб чиқиш;
  • Молиявий ресурслардан фойдаланишда самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш;
  • молиявий ресурсларни режалаштириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича вазирликнинг бўйруқ ва қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Вазирлик бюджети лойиҳаси бўйича тегишли йил учун ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишда тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда таклифларни тайёрлаш ва Молия вазирлигига тақдим этиш;
  •  Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет лойиҳаларини тузиш;
  • бошқа бошқарма бўлимлар билан биргаликда Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.

Илмий стажировкаларни ташкиллаштириш ва илмий лаборатория ускуналарини харид қилиш бўлими бошлиғининг ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

  • Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”, “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатларига асосан харид қилиш жараёнларини ташкил этади ва ўтказади;
  • вазирлик Экспертлар гуруҳига ва бошқа ваколатли органларга илмий ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларига харид қилинадиган илмий лаборатория ускуналари, бутловчи ва харажат материаллари учун техник вазифани тайёрлаш ва киритиш;
  • илмий лаборатория ускуналари, бутловчи ва харажат материалларини харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатлари, шартномалар (импорт ва маҳаллий етказиб берувчилар учун) лойиҳаларини тайёрлаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш;
  • Тендер (танлов) харидларини ташкил этиш бўйича комиссия йиғилишларини ўтказиш (Тендер харидларини ташкил этиш бўйича комиссия мажлислари қарорларининг баённомалари лойиҳалари, телефонограммалар ва б.ни), танлов ҳужжатлари, шартномалар, эълонлар лойиҳаларини тасдиқлаш ва ўзгартиришлар киритиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш;
  • тендер (танлов) харидларини ўтказиш бўйича эълонларни ОАВда, турли веб-сайтларга, вазирлик веб-сайтига жойлаштириш;
  • тендер харидларини ўтказиш якунларига кўра ишчи орган томонидан ишлаб чиқилган баҳоловчи ҳисоботни тасдиқлаш учун тендер савдоларини ташкил этиш бўйича Комиссия йиғилишини ўтказишга доир зарур ҳужжатлар (Тендер харидларини ташкил этиш бўйича комиссия мажлислари қарорларининг баённомалари лойиҳалари, телефонограммалар ва б.ни) тайёрлаш;
  • Етакчи хорижий илмий муассасаларига (марказлар, университетлар ва б.ларга) қисқа муддатли илмий стажировка ўташ, жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинган юқори технологик ускуналарда ишлаш услубларини ўзлаштириш, учун ёш олимларни жўнатиш мақсадидаги танловларга ҳужжатлар тайёрлаш. Хусусан:
  • ёш олимларни хорижга стажировка ўташ учун жўнатиш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВда бериш ва вазирлик веб-сайтига жойлаштириш;

Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими

  • Давлат сирига кирувчи ахборотлани ҳимоя қилиш мақсадида мавжуд барча ташкилий ва муҳандислик-техник чора-тадбирларни самарали қўллаган ҳолда вазирликда ахборотни комплекс муҳофаза қилиш бўйича ишлар амалга оширилиши устидан раҳбарлик қилиш;
  • Ахборот ҳавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этиш, давлат ёки тижорат сирига кирувчи хизмат маълумотларидан рухсатсиз фойдаланишини истесно этувчи янги техник ва дастурий-аппарат ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилинишини ташкиллаштириш.
  • Ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар, услубий қўлланмалар асосида ахборотни назорат қилиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ ишларнинг бутун комплексини бажариш;
  • Вазирликнинг ахборот ҳавфсизлиги сиёсати талаблари, ишларни бажаришнинг ўрнатилган тартиби, шунингдек ахборотни ҳимоя қилиш масалаларида амалдаги қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш.

Ижро аппарати


Бердибеков Икрамбек Данабаевич

Ижро аппаратининг асосий вазифалари

  • Электрон иш юритиш ва ҳужжатлар алмашинуви тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларни ҳисобга олиш, ҳаракатланиши, таҳлили ва назоратининг ягона тизимини амалга оширилишини таъминлаш.
  • Вазирликнинг барча таркибий бўлинмаларида ижро назоратининг ҳолатини ўрганиш ва мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда керакли ёрдам кўрсатиш, бу ҳақда Вазир, унинг ўринбосарларини хабардор этиш.
  • Ушбу мақсадларда ҳар ўн кунда навбатдаги ўн кунликда ёпилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма-маълумотномаларни қоғоз ва электрон вариантини шакллантиради, ҳамда Вазирликнинг таркибий бўлинма бошлиқларига йўналтиради. Ҳар ойда навбатдаги ой давомида ёпилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма-маълумотларни шакллантиради, вазирга ҳисобот беради ва таркибий тузилма бошлиқларига йўналтиради.
  • Вазирликнинг таркибий тузилмалар мутахассислари – ҳужжатлар ижрочилари томонидан топшириқлар бажарилгани ҳақида ҳужжат олгач, уларни назоратдан олади.

Ижро аппарати бошқармасининг Ижро-назорати бўлимининг асосий вазифалари

  • ижро интизомига риоя этилиши устидан мониторинг ва ички назоратни олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирнинг буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини мониторинг қилиш ва назоратни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси тўғрисидаги маълумотларни вазирликнинг тегишли бошқармаларига тақдим этилишини таъминлаш;
  • бошқармалар ва бошқа таркибий бўлимлар томонидан ҳар йилга мўлжалланган ярим йиллик ҳамда йиллик иш режалари бажарилишини назорат қилиш; 
  • назорат карточкаларини тўғри ва ўз вақтида юритилишини таъминлаш;
  • ижро интизомига риоя этилиши юзасидан зарур кўрсатмалар бериш;
  • ички назорат самарадорлигини ошириш, янги ахборот технологияларини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мажлисларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан назоратни олиб бориш;    
  • ижро назорати самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ишлар бошқармаси бошлиғининг хизмат вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент Қарорлари, Фармонлари ва Фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Вазирликнинг қарор, буйруқ ва баённомалари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқларининг бажарилишини  ўрганиш;
  • Вазирлик марказий аппарати биносида хўжалик ишларини олиб бориш.
  • Вазирлик аппаратидаги ишларни замонавий техника ва технологиялар ёрдамида олиб бориш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
  • Турли семинар, конференция ва йиғинларнинг ўтказилишини ташкиллаштириш, расмий меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш бўйича тадбирларда бевосита иштирок этиш.
  • Вазирлик раҳбарияти учун лозим бўлган маълумотларни йиғиш, таржима қилиш, тегишли корхоналарга етказиш ва улар билан биргаликда ишлаш.
  • Вазирликнинг маъмурий биносини қуришда назорат олиб бориш ва сифатли қурилишини ташкил этиш.
  • Вазирлик биносида ишдан ташқари вақтда масъул навбатчиликнинг ташкил қилинишини таъминлаш.
  • Вазирлик раҳбарияти қабулхоналари ишини ташкил этади ва раҳбарларнинг ваколати доирасидаги топшириқларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
  • Вазирлик марказий аппаратида хўжалик ишларини олиб бориш, озодаликка риоя этилишини, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидалари талабларининг бажарилишини таъминлаш.

Девонхона


Арипова Зиёда Атхамовна

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Девонхонасининг асосий вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан Вазирликга келиб тушган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш (назорат карточкалари асосида ва электрон шаклда);
  • ҳудудий бўлинмаларидан келиб тушган барча ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  • шахсан олиб келинган ҳужжатлар рухсатномалар бюросида Вазирлик котибаси томонидан ҳафтанинг иш кунлари соат 1700 гача ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлиги, тааллуқлилиги, ҳужжатлар иловасининг тўлиқлилиги, ҳужжатлар ўрамининг бутунлиги текширилган ҳолда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказиш;
  • ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни жўнатиш амалдаги почта қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;
  • “Хизматда фойдаланиш учун” (ХФУ) устхатли ҳужжатлар ва нашрларни ҳисобга олиш (рўйхатдан ўтказиш), махфий бўлмаган ҳужжатларнинг ҳисобини олиб бориш;
  • йўқ қилиниши керак бўлган ҳужжатлар, нашрлар ва ҳужжатлар йиғмажилдлари шартли тартибда матнни ўқиш имконияти бўлмайдиган даражагача бўлган ҳужжатларни далолатнома расмийлаштирган ҳолда майдалаб ёки ёқиб юбориш;
  • Вазирлик фаолиятида ва унинг бўлинмалари фаолиятидаги вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида давлат сақловига беришни таъминлаш.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи – бош ҳисобчининг лавозим вазифалари

  • Вазирлик бухгалтерияси устидан умумий раҳбарликни амалга оширади, бухгалтерия ходимларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;
  • Бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома”га ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритади, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этади;
  • Вазирлик марказий аппаратига бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун бюджет сўровларини ишлаб чиқишни, харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказишни, шунингдек, уларнинг ижроси назоратини ташкиллаштиради;
  • Молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини назорат қилади;
  • Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилади;
  • Вазирликда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқишни ва тўланишини ташкил этади;
  • Қуйи ташкилотлар устидан даврий молиявий ҳисоботларига ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширади.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари 

  • Медиа-рилейшнз, ОАВ вакиллари билан янги алоқалар ўрнатиш;
  • ОАВ лар учун вазирлик фаолияти бўйича расмий хабарларни тайёрлаш;
  • вазирлик вакилларининг меҳмон ва эксперт сифатида телерадиодастурларда иштироки тўғрисида музокаралар олиб бориш;
  • ОАВ ларда вазирлик фаолияти ҳақида маълумотлар чиқишини назорат қилиш;
  • Матбуот анжуманлари, брифингларда журналистларнинг келишини таъминлаш;
  • ОАВ ва бошқа ташкилотларнинг вазирлик фаолиятига оид саволларига жавоблар тайёрлаш;
  • вазирликнинг мақсадли дастурлари ва махсус лойиҳаларини ОАВ ларда ёритиш учун улар билан музокаралар олиб бориш;
  • вазирлик фаолиятига тегишли маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
  • лозим бўлганда тушунтириш хатлари ва раддиялар тайёрлаш;
  • расмий веб-сайтнинг “Янгиликлар” саҳифаси, вазирликнинг Фейсбук саҳифаси учун материаллар тайёрлаш, шунингдек тайёр материалларнинг ОАВ ларда чоп этилишини ташкил қилиш.