Мирзо Улуғбек номидаги мактаб

Азаматов Азим Айходжаевич

Директор

Телефон: +99890 3180654

E-mail: azimazamatov1974@inbox.uz

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 14 сентябрь куни имзоланган “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган. 

Мактаб-интернат узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга VII-XI синф ҳажмида умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва дастурлари бўйича, ҳамда астрономия, физика, математика ва информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитиладиган, ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасасидир.

Мактаб-интернатга 2017-2018 ўқув йилида 60 нафар ўқувчи 7-синфга танлов асосида қабул қилинди. Уларнинг 30 нафари ўзбек ва 30 таси рус тилида таълим олишади.