Илғор технологиялар маркази


Шахло Уткуровна Турдикулова

Илғор технологиялар маркази директори

+998 (71) 227-43-21

info@cht-tashkent.uz

2018 йил апрел ойидан Илғор технологиялар Маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомида Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибига киритилган.

Марказ вазирликнинг технологик майдончаси бўлиб, у олимлар, инноваторлар ва тадбиркорлар, барча иштирокчилар ва умуман Ўзбекистон Республикаси учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қўшма ечимлар ишлаб чиқиш имкониятини беради.

Илм-фанга асосланган технологияларни тижоратлаштириш ва траснфе­ри борасида тубдан янги ёндашиш - Марказнинг асосий хусусияти ҳи­соб­ланади. Марказнинг мақсади истиқболли ғоялар ва инновацион ишлан­ма­ларни шакллантиришга ёрдам бериш, шунингдек, ускуналар ва инфрату­зил­мани алмашиш орқали юқори технологияли ишлаб чиқаришларни комплекс қўллаб-қувватлашдир. Марказ тадқиқот ва инноватциялар соҳасида юқори стандартларни қўллашда етакчилик қилишни мақсад қилган. Мамлакатни инновацион экотизимини ривожлантириш ва янги “инновацион фикрловчи“ ёшларни тайёрлашни, шу жумладан, фан соҳасида гендер тенглигини қўллаб-қувватлашни таъминлашда технологик майдонча бўлиб хизмат қилади.

Марказнинг эшиклари тажрибали олимлар, шунингдек илм-фан ҳаётининг ажралмас қисми бўлган ёш тадқиқотчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун доимо очиқдир.

Марказнинг асосий вазифалари

  • фундаментал, амалий илмий тадқиқотларни ва илғор технологиялар соҳасида инновацион ишланмаларни амалга ошириш;
  • мақсадли илмий-техник ва инновация дастурларини амалга ошириш, илмий-тадқиқот ва ривожлантириш тузилмаларни ташкил этишга кўмаклашиш;
  • илм-фанга асосланган технологияларни ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш, моделлаштиришда, макетлаштиришда,янги инновацион маҳсулотлар тайёрлаш ва уларни синовдан ўтказишда қатнашиш; академик, ОТМ ва саноат соҳаларида илм-фан билан самарали ҳамкорлик қилиш;
  • янги истиқболли ғоялар ва ишланмаларни шакллантиришга кўмаклашиш;
  • ёшларнинг замонавий тадқиқот усулларини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, илмий тажрибага ахборот технологиялари имкониятларини жорий этиш, халқаро илмий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

Ҳозирги вақтда Марказ замонавий биотехнология, геофизика ва наноминералогия, молекулалараро таъсирлашув ва скрининг, физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари билан шуғулланувчи 4 та лабораториядан, шунингдек, тижоратлаштириш бўлимидан иборат.

Ишлаб чиқариш билан интеграциялашувнинг бир қисми сифатида давлат ва хусусий компаниялар ҳамда ташкилотларга таҳлилий хизматларнинг кенг спектри тақдим этилади.

Марказнинг асосий илмий йўналишлари

  • Турли дорилар ишланмаларини олиш учун самарали технологияларни ривожлантириш (шу жумладан, антимикробли ва фунгицид хусусиятли, антибиотик ва вирусга қарши, рекомбинант дори дармонлар)
  • Истиқболли, мамлакатимиз ишланмаси бўлган дори воситаларининг биологик таъсирини скрининг қилиш
  • Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг молекуляр генетика соҳасидаги тадқиқотлари: ирсий (туғма патологияли), мултифакториал ва юқумли касалликлар
  • Тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги учун клиник ва биокимёвий тадқиқотлар учун замонавий синов тўпламларини ишлаб чиқиш
  • Инсон ва бошқа тирик тизимларни хемометрика ва метаболимика соҳасида фундаментал тадқиқотларни янги йўналишларини ривожлантириш
  • Ўсимликларни микроклонал кўпайиш технологияларини ривожлантириш (доривор, манзарали, қишлоқ хўжалигига аҳамиятли)
  • Ўзбекистонда асл металлар ва нодир ер минераллашувини баҳолаш, излаш ва геологик қидириш бўйича илмий методологияни ишлаб чиқиш - Ўзбекистон ҳудудининг ёпиқ ва ноанъанавий минерализация турлари бўйича истиқболларини баҳолаш, минерал захиралар учун истиқболли майдонларни аниқлаш.
  • Техноген ва табиий жараёнларни кузатиш учун инновацион геофизик технологияларни ишлаб чиқиш.
  • Бойитиш ва қайта ишлаш жараёнида фойдали компонентлари концентрацияси кам бўлган маъданларни ўрганиш, фойдали компонентлари кам контцентрацияли ёпиқ, катта ҳажмли ва ноанъанавий объектларни излаш ва баҳолаш.
  • Янги композит материалларни олиш технологиясини, юқори қувватли лазер нурланишининг қаттиқ моддалар билан ўзаро таъсирида микронли мембраналар ва бошқаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

Илғор технологиялар маркази ишланмалари

  • Биокимёвий таҳлил учун реагент тўпламлари ишлаб чиқилди - қонни лаборатория шароитида ташхислашда фойдаланиш учун гемоглобин, билирубин, глюкоза, карбамид, АЛТ, АСТ ни аниқлаш
  • “Антиген-Кардиолипинли” препаратини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди ва рухсатнома олинди.
  • “Сейсмик маълумотларни қайд қилувчи рақамли қурилма (станция)“ (Андижон ГЕС да прототип ўрнатилган) яратилди.
  • Маҳаллий хом ашёдан активлаштирилган кўмир ишлаб чиқаришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди, бу энергия истеъмолини ва уни ишлаб чиқариш учун ускуналар сарфлашни камайтириш имконини беради, ИАП 03601 сонли патент мавжуд
  • “Микробга қарши генетик-муҳандислик янги авлод дориси – Дефензин “ - патент олиш учун буюртма берилган.
  • Ўсимликларнинг туз стрессини камайтириш, биологик азот билан таъминловчи ва фитопатоген микроорганизмлар ўсишини ва ривожланишини бостирувчи “BioAzot-Antisalt“ гел ҳолатидаги микробли биопрепарат
  • Нефт ва газ саноати ва энергетика иншоотлари ишлаб чиқаришини автоматлаштириш учун дастур-техник мажмуалари.

 2018 йилги асосий натижалар

 С.А.Т. Science Accelerator

Инновацион технологиялар ривожланишига кўмак берувчи самарали экотизим яратиш мақсадида Марказ қошида юқори технологик стартаплар учун инновацион стартап акселератор ва инкубатор яратилган, инновацион ғояларни ҳақиқий маҳсулотга ёки иш прототипига айлантириш учун техник имкониятларни тақдим этиш, инновацион тадбиркорлик, консалтинг соҳасида тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари, имтиёзли шароитларда инфратузилмалар, хоналар, лабораториялар ва асбоб-ускуналар тақдим этиш орқали илмий ғоялар ва технологияларни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратилган.

Илғор технологиялар марказининг стартап-акселератори табиий фанлар соҳасида инновацион ишланмаларнинг ёш муаллифлари учун ташкил этилган бўлиб, ҳар бир босқич 6 ой давомида ўтказиб борилади.

Акcелератор фаолияти ёшларни табиий фанлар соҳасида илмий ғояларни молиялаштиришда инновацион ишланмаларга жалб этишга кўмак беради, илм-фан, ишлаб чиқариш ва инвесторлар ўртасидаги яқин алоқалар шаклланиши, истиқболли ғоялар, маҳсулотлар, ишланмалар банкини яратилиши, республикада интеллектуал мулкни тижоратлаштириш соҳасининг кенг тарғиб қилиниши ва инновацион фаолиятни такомиллашишига ҳисса қўшади.

GIST (Фан ва технология орқали глобал инновациялар) стартап тренинг

13-16 ноябрь кунлари АҚШ элчихонаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган, Марказий Осиёда илк борGIST (Фан ва технология бўйича глобал инновация) бошланғич тренинги бўлиб ўтди. Тренингда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан стартап жамоалар иштирок этди. Тадбир глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида ўтказилиб, индивидуал инновацион имкониятларни кенгайтиришга, янги стартаплар ташкил этишга ва минтақада тадбиркорлик экотизимини мустаҳкамлашга қаратилган. 2011 йилдан бошлаб GIST дунёдаги 27 миллиондан ортиқ инноватор ва тадбиркорларни жалб этди, 220 миллион АҚШ долларидан ортиқ сарфланган 8,4 мингдан ортиқ стартап машғулотлар ўтказди. Тренинг якунида ҳакамлар учта ғолиб жамоани танлаб олдилар, улар бир мингдан уч минггача АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотларини олишди.

Таълим ва ходимлар:

4-28 июнь кунлари ИТМ базасида “Геология ва геоинформатика тизимлари“, “Замонавий биотехнология усуллари“, “Молекулалараро таъсирлашув ва скрининг “, “Замонавий таҳлилий физик ва кимёвий усуллар“ мавзуларида ёзги мактаблар ташкил этилди. Жами 40 нафар ОТМ талабалари ёзги мактабларда малака оширди. Ёзги мактаб якунида тренингни муваффақиятли якунлаган барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

И.М.Губкин номидаги РДУ Тошкент филиали талабалари учун етакчи хорижий мутахассислар томонидан электроразведка - магнетотеллурик зондлаш усули (МТЗ) билан бир ойлик ёзги амалиёт ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Ноябрь ойида хорижий экспертлар иштирокида НГС-таргет секвенирлаш усули бўйича ўқув мактаби ўтказилди.