Халқаро молекуляр аллергология маркази


Убайдуллаев Бекзод Шавкатович

Халқаро молекуляр аллергология маркази вақтинча Директор в.б.

b.ubaydullaev@mininnovation.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 865-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди.

 

Вазифалари:

  • ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, шунингдек, шу каби касалликларни даволаш ва профилактика қилиш;
  • аллергик касаллик ҳақида жамланган маълумотлар, аллерген турлари, шунингдек, шошилинч ҳолатларни ривожланиш риски тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи «аллергик паспорт» яратиш;
  • аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқлаш, келгусида бу ҳақида аҳолини хабардор қилиш, аллергенли ўсимликларнинг гуллаш тақвимини яратиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалашни анафилактик реакция ривожланиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда жаҳон стандартларига мослаштириш ва уларни озиқ-овқат саноатига босқичма-босқич жорий этиш;
  • молекуляр аллергология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва тадқиқотларни амалга оширилишида кўмаклашиш;
  • молекуляр аллергология бўйича врачлар малакасини ошириш ўқув дастурларини ва услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
  • молекуляр аллергология соҳасида мутахассисларни шартнома асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
  • молекуляр аллергология соҳасида фаолият юритаётган ёш олимлар ва хорижлик экспертларни ҳамкорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, жумладан, молекуляр аллергологияни ривожлантириш учун жамғармалар ва халқаро дастурлар грантларини жалб қилиш орқали хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техникавий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.