Яшнобод инновацион технопарки ДУК

Жумаев Фарход Содиқович

Директор

Тел.: +998 71 2960422

E-mail: yaintech@umail.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион фаолиятни янада қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги 2018 йил 11 сентябрдаги №721-сонли қарорига кўра «Яшнобод» инновацион технопарки дирекцияси» Давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасига ўтказилмоқда ва вазирлик технопарк дирекцияси таъсисчиси этиб белгиланмоқда.

"Яшнобод" технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида бутун фаолият кўрсатиш даврида ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади. Бундан ташқари, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш доирасида ўз эҳтиёжи учун четдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) ҳам тўламайди.