Янгиликлар

Ўзбекистонда технологик стартап-лойиҳалар учун «TECH CENTRAL ASIA» акселерацион дастури ишга туширилди

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳамда Astana Business Campus билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги технологик стартап лойиҳалар учун «TECH CENTRAL ASIA» акселерацион дастурини ишга туширди.

«TECH CENTRAL ASIA» кенг миқёсли дастури Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон  ва Тожикистонда ўз cтартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни истаган ёш тадбиркорлар, талабалар, новаторлар ва кашфиётчиларга барқарор бизнесларини барпо этиш ва уларнинг кейинги ривожланишига кўмак беради.

Дастурни амалга ошириш доирасида Инновацион ривожланиш вазирлити ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий базасида стартапларга техник экспертиза, менторлик тақдим этилади, тадбиркорликка доир мавзулар ва кўникмалар бўйича  маърузалар ўқилади, амалий машғулотлар ўтказилади.

«TECH CENTRAL ASIA» дастурининг энг яхши лойиҳаларини Инновацион ривожланиш вазирлиги  грант мабалағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаши кўзда тутилган. Иқтисодиёт тармоқларининг инновацияларга эҳтиёжини инобатга олган ҳолда танловда қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва “ақлли шаҳар” соҳасидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу мақсадда Вазирлик Назарбоев университети, хорижий экспертлар ва юртимизнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда бўлажак иштирокчилар учун махсус информацион семинарлар ўтказади.

Дастурда иштирок этиш учун аризлар http://techcentral.asia сайтида 3 июлга қадар қабул қилинади. Дастурга лойиҳаларнинг танлови 6–7 июль кунлари бўлиб ўтади.

Танлов доирасида яратилган энг яхши технологик ечимлар муаллифлари Нур-Султон шаҳридаги Назарбоев Университетида ўтказиладиган дастурнинг якуний  Demo Day тадбирида иштирок этиш учун таклиф этилади. Бу ерга таклиф этилган стартапчилар ўз ғоялариини амалга жорий этиш учун маблағ жалб этиш, шунингдек, Назарбаев Университети ABC Quick Start инновацион кластерининг акселерация дастурига ариза топшириш имкониятига эга бўладилар.

 

Аризалар http://techcentral.asia сайтида қабул қилинади.