Шерзод Шерматов: «Ўзбекистонда фанга ажратилган маблағ дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 11 баробар паст»

«Ўтган куни Президентимиз томонидан фанга бўлган эътиборни тубдан яхшилаш бўйича вазифа белгиланди, жумладан инвестициялардан маълум бир фоизни фанни ривожлантиришга ва илмий кадрлар тайёрлашга йўналтириш орқали», — деб ёзади Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов «Facebook»даги саҳифасида. — «Бу жуда муҳим вазифа, чунки мажлисда таъкидланганидек, ушбу соҳада, афсуски, жуда кўп имкониятларни қўлдан бой бериб бўлганмиз».

Илмий изланишларга ажратилаётган маблағларнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши. Жаҳон банкининг маълумотлари.

Унинг қайд этишича, жаҳон банкининг маълумотларига кўра, илмий изланишларга ажратилаётган маблағларнинг Ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши атиги 0,2 фоиз, бу эса дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 11 баробар, Корея Республикасиникидан 22 баробаркамдир (ЯИМдан 4,28 фоиз).

«Кореяда 2014 йилда ЯИМ 1411 млрд. доллар бўлганини инобатга олсак, фанга ажратилган маблағ миқдори 60 млрд. доллардан кўп бўлиб чиқади (яъни, деярли бутун Ўзбекистоннинг ЯИМга тенг). Бу эса Ўзбекистонда фанга ажратилган маблағлардан 485 маротаба (!) катта», — дейди вазир ўринбосари.

Шерзод Шерматов бу масалада бошқа ривожланган давлатлар тажрибасига таяниш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлайди: «Шунинг учун, инвестициялардан қандай фоизни ажратишни аниқлаётганда иқтисодчиларимиз бу масалада бошқа ривожланган, кўпинча яхши мисол сифатида кўрсатилаётган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, улардаги фоизлар даражасида ажратишни кўзда тутсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, Кореядагидек фанга ЯИМдан 4,28 фоизини ажратсак, бу 2,7 млрд.долл бўлар эди!»

Вазир ўринбосари Ўзбекистонда 2018 йилги давлат бюджети параметрларида фанга атиги 48 млн. доллар атрофида (389 млрд. сўм) маблағ кўзда тутилганини қўшимча қилган.

Манба: www.xabar.uz

  • 9.04.2018

  • |
  • 213

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Душанба
22 Октябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар