“Йил олимлари” номинацияси ғолибларини қутлаймиз!
“Йил олимлари” номинацияси ғолибларини қутлаймиз!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида энг яхши ўзбекистонлик олимларга Scopus Award мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда олимлар олти йўналиш бўйича мукофотландилар. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов “Қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида энг яхши олим” деб топилган бўлса, вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори, профессор Шаҳло Турдиқулова “Энг яхши аёл олима” номинациясининг ғолиби бўлди.

ученые2

Scopus Awards олимларнинг эришган натижалари, қўлга киритган илмий ютуқларининг холис баҳолайдиган халқаро мукофот бўлиб, ҳар бир муаллифнинг миллий илм-фанга қўшган ҳиссаси илмий мақолаларининг иқтибослари сони билан ўлчанади. Хусусан, Иброҳим Абдураҳмоновда иқтибослар сонини аниқловчи халқаро Хирш индекси 11 кўрсаткичига эга бўлиб, иқтибослаш индекси 799 ни ташкил этган бўлса, Шаҳло Турдиқуловада Хирш 9, иқтибос индекси эса 725 кўрсаткични ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, Scopus тизимида илмий мақолалар ҳақида 70 миллионта маълумот мавжуд бўлиб, уларнинг энг биринчиси 1788 йил санаси билан белгиланган. 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг 100дан ошиқ илмий-тадқиқот муассасаси “Илм-фан-2020” миллий ривожланиш дастури доирасида Scopus базасига кириш имконига эга бўлди.

Мукофот топшириш маросими Ўзбекистон олимларининг биринчи халқаро илмий форуми доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier халқаро илмий нашриёти ҳамкорлигида ўтказилди.

  • 23.11.2018

  • |
  • 96

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Сешанба
11 Декабрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар