Ўзбекистонлик мутахассислар молекуляр аллергология асослари билан танишдилар
Ўзбекистонлик мутахассислар молекуляр аллергология асослари билан танишдилар

Аллергология бўйича ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар Халқаро молекуляр аллергология ва иммунология тармоқ университети(INUNIMAI)нинг клиник ва илмий базаси бўлган Киевдаги Украина молекуляр аллергология ва иммунология мактабида малакаларини оширдилар.  

Сафардан асосий мақсад INUNIMAI дастури ва ҳамкорлигида аллергик ва иммунологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий усулларини ўрганиш эди. Машғулотлар Ўзбекистондан ташриф буюрган шифокорлар учун 11.05.2018 й.даги ПҚ-3715-сонли “Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорини амалга ошириш бўйича тадбирлар доирасида INUNIMAI университетларининг халқаро платформаси вице-президенти, профессор В. Ф. Гариб ташаббуси ҳамда INUNIMAIнинг Ўзбекистон бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси Г. С. Жамбекова бошчилигида махсус ташкил этилди.

Юртимизда молекуляр аллергологиянинг актуаллиги  ҳукумат ҳужжатларида ўз аксини топган. Таъкидлаш жоизки, иштирокчилар фақатгина аллергология бўйича мутахассислар эмас, балки гуруҳ аъзолари  пульманолог, педиатрлардан, шунингдек, касалликларнинг молекуляр асосларини тушунишга асосланган диагностиканинг замонавий усуллари тиббиётнинг келажаги эканлигини эътиборга олган ҳолда аллергология соҳасидаги дунёда эришилган ютуқларга қизиқадиган лаборатория диагностикаси мутахассисларидан ҳам иборат бўлди.

Машғулотларнинг 1-босқичи молекуляр аллергология асослари, баҳорда дарахтларининг чангига қўзғайдиган аллергия ва уйдаги чангга аллергияга бағишланди. 2-босқичда эса бошоқли ва ёввойи ўтлар чангига аллергияни даволашда қўлланиладиган махсус иммунотерапия асослари ҳақида батафсил тўхтатиб ўтилди. Ҳар бир босқичда икки кун давомида маърузалар ўқилди, клиник ҳолатларлар таҳлил қилинди, ўқитувчилар билан мунозаралар ўтказилди. Машғулотлар бошланишидан аввал тингловчиларнинг таянч билимларини аниқлаш учун молекуляр ва клиник аллергология асослари бўйича тестлар ўтказилди. Натижаларга кўра ўқув дастурига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, болалардаги аллергик касалликларни ташҳислаш ва даволашга алоҳида эътибор қаратилди. Маърузачилар болалар аллергиясидаги мураккаб ҳолатлар бўйича ўз клиник тажрибаси ва кузатувлари билан бўлишди. Бу эса ўз навбатида тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқитиш даврида махсус иммунотерапия учун турли препаратларни қўллаш, уларнинг ҳавфсизлиги ва қиёсий самарадорлиги ҳақида билимларни кенгайтиришга эришилди.  Тингловчиларда аллергик ташҳис тизимининг хусусиятлари ва камчиликлари акс этган таҳлили катта қизиқиш уйғотди. Амалий нуқтаи назардан муҳим бўлган ташҳис ва даволаш технологиялари ҳақидаги маълумотлар йилдан йилга янгиланади ва такомиллаштирилади, бу эса билимларни бирлаштириш ва тажриба алмашишни талаб этади. Украиналик ҳамкасбларнинг таъкидлашича, мутахассис, хоҳ у шифокор бўлсин, хоҳ лаборатория ҳодими ёки олим, охирги қарорни қабул қилади ва унинг молекуляр аллергология соҳасида замонавий билимларга эга бўлиши ўта муҳим. Бунда асосли тадқиқотлар, тақриз қилинувчи халқаро илмий журналларда халқаро экспертларнинг ҳулосалари, мақолаларига асосланиш лозим.

Ҳар бир босқич мактаби якунида тестлар ўтказилиб, бунда тингловчилар молекуляр аллергогологияни ўрганишда ўз муваффақиятларини намойиш этишди. Кузда базавий даражали маърузаларнинг навбатдаги цикли режалаштирилиб, шунингдек молекуляр аллергологиянинг янада мураккаб, қизиқарли жиҳатларини ўз ичига олган молекуляр аллергология бўйича чуқурлаштирилган маърузалар циклининг дастури ишлаб чиқилмоқда. Молекуляр аллергология соҳасида ҳамкорлик ва Тошкентда сайёр циклни ўтказишга келишилди.

Барча тингловчилар INUNIMAI биринчи ва иккинчи базавий босқичидан ўтганлиги тўғрисида дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, Украина молекуляр аллергология ва иммунология мактаби раҳбари А.Назаренко иштирокчилар ва маърузачиларни 3-чи ва 4-чи босчиқ Мактабининг машғулотларига таклиф қилди.

  • 11.10.2018

  • |
  • 114

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Сешанба
11 Декабрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар