Раҳбар кадрлар учун “Тараққиёт” республика танлови ҳақида 10 саволга 10 жавоб
Раҳбар кадрлар учун “Тараққиёт” республика танлови ҳақида 10 саволга 10 жавоб

Саволларга инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул мутахассиси Нурбек Ҳайдаров жавоб беради.

– “Тараққиёт” республика танловиинг асосий ташкилотчилари кимлар?

– Танловнинг асосий ташкилотчилари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ва “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотидир.

– Бу танловнинг аҳамиятли томони нимада?

– “Тараққиёт” танлови Республикамизда биринчи марта давлат бошқарув органлари фаолият олиб бораётган раҳбар кадрларни ҳар томонлама билим даражасини баҳолаш, уларни рағбатлантириш, юқори раҳбарлик лавозимларга танлов натижалари асосида тайинлаш мақсад қилинган.

– Танловнинг мақсади нима?

– Танловнинг мақсади — давлат, xўжалик ва маҳаллий ижро бошқаруви органларидаги юқори малакали кадрларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда янада қўллаб-қувватлашдан иборатдир. “Тараққиёт” танлови раҳбарларнинг янги авлоди шаклланишига хизмат қилади, улар ўз навбатида Ўзбекистоннинг келажаги, кейинги ривожи ва ҳар томонлама ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади.

– Нима учун танлов фақат раҳбар кадрлар ўртасида ўтказиш режалаштирилган?

– Танловда 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай фуқароси иштирок этиши мумкин. Фақат улар танлов шартларига жавоб берса бас. Бугунги кунда давлатимизни барча соҳаларида ўз соҳасини юқори даражада биладиган, инновацион фикрлайдиган раҳбар кадрларни камлиги ҳамда кўп вазирлик ва идораларга раҳбар кадрларни етишмаслиги кузатилмоқда. Раҳбар кадрларни тайинлашда очиқлик, шаффофлик мезонларига амал қилиш мақсадида ташкил этилган танлов юртимиз кадрлар сиёсатидаги инновацион қадам деб бемалол айтишимиз мумкин.

– “Тараққиёт” бошқа танловларга нисбатан қандай афзалликларга эга?

– Бундай танлов юртимизда авваллари ўтказилмаган. Раҳбар кадрларни танлаш, уларга маълум лавозимларни эгаллаш механизмлари анчайин ёпиқ бўлган. Бу ўз навбатида коррупция, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик каби иллатларнинг гуллаб-яшнашига замин яратган. Коррупцияга қарши жиддий кураш олиб борилаётган, жамиятимизда ислоҳотлар амалга оширилаётган айни даврда бу танловнинг ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Бу раҳбарларнинг ўз кучларини синашлари учун имкониятдир. Бу танловда қатнашган, аммо ғолиб бўлмаган иштирокчилар ҳам ўзлари учун яхши тажриба орттиришади, ўзларини бошқалар билан солиштириш имкониятига эга бўлишади, ўзлари устида янада кўпроқ меҳнат қилишлари учун мотивация ҳам пайдо бўлади. Танловнинг афзаллиги шундаки, исатаган киши ихтиёрий асосдан электрон рўйхатдан ўтиши мумкин, танловнинг босқичларида соҳалар бўйича тестлар электрон тарзида ўтказилади, бундан ташқари кейинги босқичда яна ёзма ва оғзаки шаклда билимлари синовдан ўтади. Танловнинг барча босқичлари ғолибларни холис баҳолашга хизмат қилади.

– Нима учун танлов хар 3 йилда ўтказилиши режалаштирилган?

– Юртимизга айни кунларда турли соҳаларда етакчилик қиладиган, бор имкониятларни ишга солган ҳолда соҳани ривожлантирадиган, янгилик олиб кирадиган, ҳайратли, шижоатли раҳбарлар керак. Бошқарув бу, аслида, мураккаб, интеллектуал жабҳа. Бошқарувчилар ҳамиша ўзлари устида ишлашлари ва тажриба орттиришлари талаб этилади. Бунинг усига бир соҳада етакчилик салоҳиятини намойиш этиш учун ярим йил- бир йил кифоя қилмайди. Шу боис ҳам бу танловни ҳар уч йилда бир ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

– Танловни ўтказиш даврида шаффофлик қандай таъминланади?

– “Тараққиёт” республика танлови ўз ичига 16 та номинацияни қамраб олган бўлиб, ҳар бир номинация бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида комиссиясининг таркиби тузилган, мазкур комиссия танловни шаффоф ўтишига масъулликка жавоб беради.Шунингдек хар бир босқичидаги танлов натижалар ОАВлари иштирокида тизимли равишда эълон қилиниб борилади ва улар иштирокида брифинглар ўтказилиб турилади.

– Танловда иштирок этаётган пайтида иш жойи ва лавозими сақланадими?

– Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

– Танлов ўзида қандай босқичларни қамраб олган?

КЎРИК ТАНЛОВ ТЎРТ БОСҚИЧДА ЎТКАЗИЛАДИ:

-ташкилий босқич; (1-босқич)

-онлайн танлов (2-босқич);

-ёзма тури (3-босқич);

- финал (4-босқич).

Биринчи босқичда  талабгорлар танловнинг махсус  taraqqiyot-tanlov.uz веб-порталидан рўйхатдан ўтади.

Иккинчи босқичда веб-порталга келиб тушган талабгорлар анкеталар ўрганилиб, талабгорлар ақлий салоҳият (IQ-тест), психологик барқарорлик, хорижий тилларни билиши ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлардан хабардорлик даражаси бўйича онлайн тестдан ўтказилади.

Учинчи ёзма босқичда тестдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар 
тегишли номинациялар кесимида 5 саволни қамраб олган мавзу бўйича ёзма таҳлилий материаллар тайёрлайди. Бунда хар бир номинациядан юқори балл тўплаган18 нафар иштирокчи танлаб олинади.Танлаб олинган иштирокчилар талабгорлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига бир ойлик стажировкаларга юборилади. Стажировкалардан қайтган Стажировка натижалари бўйича 300 нафар талабгорнинг ташкилотчилик қобилияти ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлашга қаратилган ёзма тест синови ўтказилади. Бир ойлик стажировка ва талабгорларнинг ташкилотчилик қобилияти ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлашга қаратилган ёзма тест синови натижаларига асосан танловнинг финал босқичига тавсия этилган 150 нафар талабгорни аниқлаб олинади.

Финал босқичида Танловнинг финал босқичида талабгорлар томонидан гуруҳларда ечиладиган, муаммоли, амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлган, талабгорларнинг таҳлилий фикрлаши ва қизғин баҳс-мунозарага киришишини назарда тутувчи ҳар бир номинация бўйича 5 тадан вазият (кейс)лар базасини шакллантирилади.

Талабгорлар томонидан гуруҳларда муаммоли вазият (кейс)ларни ечиш жараёни ва уларнинг ҳар бири билан шахсан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра танловнинг 50 нафар ғолибини аниқлаб олинади.

– Танлов ғолиблари қандай рағбатлантириш кўзда тутилмоқда?

– Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг 100 нафар қолган иштирокчиларига эса энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади ҳамда тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

Шунингдек,Танлов ғолиблари “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийди ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташи ва давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
Матбуот хизмат
и тайёрлади.

  • 8.10.2018

  • |
  • 188

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Сешанба
11 Декабрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар