Инновация вазирлигида шарқ табобати бўйича хитойлик олимлар билан учрашув бўлди
Инновация вазирлигида шарқ табобати бўйича хитойлик олимлар билан учрашув бўлди

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Юлбарсхон Мансуров Фудан университети профессори Донг Жинг-Ченг, Ўзбек-Хитой савдо уюшмаси Бошқарув кенгаши раиси Чанг Кинг хоним ҳамда мазкур уюшма маслаҳатчиси Қодир Юсупов билан учрашди.

Самимий ва дўстона ўтган давра суҳбати натижасида томонлар анъанавий халқ табобати ва замонавий тиббиёт бўйича Халқаро тиббиёт форумини ташкил этиш истагини билдирдилар. Форумда хитой ва ўзбек табиблари, шунингдек Европа мамлакатлари, Ҳиндистон, Корея халқ табобати ютуқлари ҳамда замонавий тиббиётидаги энг сўнгги тадқиқотлар муҳокама қилинади. Биринчи шундай форумни Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда.

Юлбарсхон Мансуров, ўз навбатида, шарқ табобатини тарғиб қилиш, уни кенг ёйиш билан бир қаторда ўзбек олимлари томонидан кашф қилинган ва эндиликда тижоратлаштирилаётган янги тиббий препаратларни ишлаб чиқаришда ва уни бозорга чиқаришда ҳамкорлик қилиш мумкинлигини айтди. Анъанавий ва ноанъанавий тиббиётнинг назарий ва амалий ютуқларини биргаликда ўрганиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва кенг оммага ёйиш орқали аҳоли саломатлигини ошириш масалалари ҳамиша долзарб эканлигини таъкидлади.

Меҳмонлар ўзбекистонлик мутахассисларни Шанхайга, жумладан Шанхай университетига - таклиф қилишди. Шанхай университети дунёнинг энг етакчи университетларидан бири бўлиб, улар олий таълим муассасаларининг ўз рейтингини ташкил этишган. Бу рейтингнинг асосий кўрсаткичи - талабаларга дарс берадиган Нобель мукофоти совриндорларининг сонидир.

  • 7.10.2018

  • |
  • 76

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Душанба
22 Октябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар