INNOWEEK Халқаро инновация ҳафталиги
INNOWEEK Халқаро инновация ҳафталиги

 

22–26 октябрь, 2018 йил

Тошкент, «Ўзэкспомарказ»

 

INNOWEEK

Халқаро инновация ҳафталиги

Халқаро инновация ярмаркаси

Халқаро инновацион-инвестицион Форум

 

Расмий очилиш 23 октябрь соат 10:30 «Ўзэкспомарказ»да.

Очилиш вақтлари:

23 oктябрь 11:00–18:00

24 oктябрь 10:00–18:00

25 oктябрь 10:00–18:00

26 oктябрь 10:00–18:00

  • Ижтимоий соҳада инновациялар
  • Саноатда инновациялар
  • Давлат бошқарувида инновациялар
  • Молия соҳасида инновациялар
  • Илм соҳасида инновациялар

 

Ташкилотчилар:

 

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекиситион Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси

Innoweek.uz

Тадбирда иштирок этишга аризаалар топшириш учун қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилинг:

+998909750666 (Акбархон Собирхонов)

+998909116544 (Шахобиддин Шарипов)

 

Нима учун Ўзбекистон?

Тошкент Марказий Оси        ёдаги энг катта шаҳар бўлиб, аҳолиси 3 миллионга яқин, яна тахминан 2 миллион нафари Тошкент вилоятида яшайди. Ўзбекистонда 33 миллиондан зиёд одам истиқомат қилиб, у Марказий Осиёдаги энг аҳолиси кўп мамлакат ҳисобланади. Ўзбекистон пахта ишлаб чиқариш бўйича дунёда 5-ўрин ва пахта экспорти бўйича 3-ўринда туради. Ўзбекистон олтин қазиб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида 7-позицияни эгаллаб, олтин заҳираларининг миқдори бўйича 4-ўринда туради. Ўзбекистон йирик ёқилғи ресурсларига эга бўлиб, табиий газни қазиб чиқариш бўйича жаҳон етакчилари ўнталигига киради.

 

МУҲИМ:

Ўзбекистонда валюта сиёсатининг йирик либерализацияси амалга оширилиб, у ички валюта бозорини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, қулай инвестицион ва тадбиркорлик муҳитини яратишга қаратилган. 2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистон юридик шахслари тижорат банкларида жорий халқаро операциялари бўйича тўловлар учун хорижий валютани чекловларсиз сотиб олишлари мумкин.

Нега Инновациялар?

Ўзбекистон азалдан инновациялар учун майдон бўлган. Бу макон дунёга Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ва бошқа кўплаб мутаффакирларни етиштирган. Ушбу заминда санаб ўтилган буюк олимлардан-да кам бўлмаган тадқиқотчилар томонидан ой бурғиси лойиҳалаштирилганки, у Ой юзасидан 2 метр қалинликдаги тупро қазиб олган-у, бундай рекордни ҳали-ҳануз ҳеч ким янгиламаган. Анйна шу ерда дунёдаги илк телеузатиш амалга оширилиб, ҳудуднинг юқори сейсмик фаоллигига қарамасдан Марказий Осиёдаги энг йирик телеминора лойиҳалаштирилиб, қурилди…

Бугун инновацион анъаналарни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати турли соҳаларда инновацияларни ривожлантириш учун энг муқобил шароитларни яратмоқда. Мамлакатимиз Раҳбарининг ташаббусига кўра 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланди.     

INNOWEEK

Кўргазманинг асосий бўлимлари

  • Ижтимоий соҳада инновациялар
  • Саноатда инновациялар
  • Давлат бошқарувида инновациялар
  • Молия соҳасида инновациялар
  • Илм соҳасида инновациялар

Реклама кампанияси

Малакали ташриф буюрувчиларни жалб қилиш мақсадида ташкилотчилар томонидан кенг миқёсдаги реклама кампанияси амалга оширилади, жумладан телевидение, Интернет ресурслари бошқа ОАВ воситаларида кенг тарғибот ишлари олиб борилади, шаҳарнинг марказий кўчаларидаги билбордларда рекламалар жойлаштирилади, шунингдек 10 000 та таклифнома тарқатилади, телефон маркетинги билан ҳам шуғулланилади.

Ўтказиш жойи

Ўзэкспомарказининг кўргазма павильонлари йирик кўргазма-ярмарка тадбирларини ўтказишнинг халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беради. Ундан ташқари, «Ўзэкспомарказ» конференция заллари, очиқ майдонлар ва замонавий кўргазма асбоб-ускуналарига эга. «Ўзэкспомарказ» ишлаш учун қулай ерда жойлашган – кириш йўлаклари, замонавий шинам меҳмонхоналарга яқин («ЭКСПО»*** меҳмонхонаси, «Интернейшнл Тошкент»***** меҳмонхонаси).

Innoweek.uz

+998909750666

  • 29.08.2018

  • |
  • 260

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Душанба
22 Октябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар