ЭЪЛОН! Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига 2018-2019 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланди
ЭЪЛОН! Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига 2018-2019 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланди

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълиммактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан 2018-2019 ўқув йили учун танлов эълон қилади.

Мактаб-интернатга Тошкент шаҳрида жойлашган мактабларнинг 6-синф битирувчилари танлов асосида 7-синфга қабул қилинади.

Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг расмий wэб-сайтида (www.astrin.uz) онлайн-рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, талабгорларнинг ҳужжатлари Тошкент банк коллежи биносида ҳам қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Юнусов кўчаси, 5-уй (Мўлжал: Тансиқбоев деҳқон бозори).

Ҳужжатлар жорий йилнинг 5 августига қадар қабул қилинади.

Танлов 2018 йил 10 август куни Тошкент банк коллежи биносида физика, математика ва инглиз тили фанларидан тест синовлари шаклида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

- 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома;

- мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома;

- фотосурат 6 дона (3,5х4,5 см).

Онлайн тарзда топшириладиган барча ҳужжатларнинг сканер қилинган вариантлари 300 дпи, рангли тасвир ва файл ҳажми 5 Мб дан катта бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия Институтининг расмий wэб-сайтида (www.astrin.uz) ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин: +998-90-318-06-54, +998-98-124-77-20

  • 17.07.2018

  • |
  • 491

Поделится:

Об-ҳаво башорати


23 Сентябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар