Янгиликлар

“Talant for Biz” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

 

Жорий йилнинг 4 май куни Tashkent Hyatt Regency меҳмонхонасида Туркия Республикаси Президенти Аппарати Инсон ресурслари бошқармаси, Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА) ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Talant for Biz” (Бизнес учун қобилият) меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мехмет Суреййа Эр, Туркия Президенти девони Инсон ресурслари бошқармаси бошлиғи Салим Атай, ОТМлар проректорлари ва тижоратлаштириш бўлими ходимлари, талабалар, тадбиркорлар, Ёшлар инновация маркази фан клуби ёшлари, Наманган Инновация маркази ёшлари ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда билимли, қобилиятли ёшларнинг бизнес оламида ўз ўринларини топишда кўмаклашиш, уларда инновацион ёндашув кўникмаларини шакллантириш билан бир қаторда ёшлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни рағбатлантириш ва тижоратлаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Меҳнат ярмаркасида компаниялар вакиллари ва ўзбекистонлик талабалар учун юзма-юз мулоқот хоналари, ташкилотларнинг намунавий иш жараёни хоналари каби йигирма беш хил хона ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ёшлар турли соҳаларда иш олиб бораётган Туркиялик иш берувчилар билан юзма-юз учрашиб, улардан маҳорат дарсларини ҳам олишди.