Янгиликлар

Пермь крайи делегацияси билан иннновация соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


23 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Россия Федерацияси Пермь крайи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Пермь крайининг Ҳукумати раиси ўринбосари –Саноат, тадбиркорлик ва савдо вазири Алексей Чибисов раҳбарлигидаги делегацияни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров қабул қилди.

Делегация аъзолари “Искра”, “Уралнефтегаз”, “Чусовской завод по восстановлению труб”, “Вектор-ПМ” ва бошқа йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларида иборат иборат бўлиб, улар иқтисодиёт, саноат ва инвестициялар соҳасида алоқалар ўрнатиш истагида эканликларини маълум қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Пермь ­­­– Уралнинг энг катта кўптармоқли, илмий, маданий ва логистик марказидир. Бугунги кунда ҳудудда инновацион ривожланишга катта эътибор қаратилаётгани боис, иқтисодиётнинг ва ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаларида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан инновацион соҳага инвестицияларни жалб қилиш орқали Россиянинг инновацион инфратузилмасидаги ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Делегация аъзолари Пермь крайида “Иқтисодий ривожланиш ва инновацион иқтисодиёт” давлат дастури доирасида инновацион фаолиятнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улар фундаментал тадқиқотлардан бошлаб то илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик маҳсулотларини тижоратлаштиришгача бўлган жараёнларни, шунингдек ахборот, маслаҳат, эксперт, молиявий қўллаб-қувватлашни ўз ичига оладиган чора-тадбирлар мажмуини барпо этишга қаратилган.