Янгиликлар

Мактаб билим беради, Technovation эса – кўникма

  

Жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида Ўзбекистонда уч йилдан бери ўтказилаётган қизлар учун Халқаро технологик танлов - Technovation Uzbekistan 2019 йил мавсумининг финал босчичи — Celebration Event тадбири бўлиб ўтди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклиф қилган 5 ташаббусдан бири хотин-қизларни IT технологияларга жалб этиш ўлароқ Technovation йилдан-йилга қизларни айнан шу соҳага қизиқишларини орттириб бормоқда. Жамоалар экспертларга ўз лойиҳаларини намойиш қилди. Бу йил жами иштирок этган 42 жамоадан 30 таси, шу жумладан, Фарғона, Урганч, Самарқанд ва Жиззаҳ жамоалари байрам тадбирида қатнашди. Technovation да халқаро судьялар қизларнинг мобил иловаларини ўрганиб чиқиб, 8 июн куни ярим финалчилар, 25 июнь куни эса финалчилар маълум бўлади. БМТТД, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Юнисеф, Инха Университети вакилларидан иборат жюри, финал босқичига келган барча лойиҳаларни кўриб чиқиб, махсус номинацияларда совринлар топширди:

Томошабинлар олқишига сазовор бўлган жамоа учун соврин — Lucky+Happiness (Урганч) жамоаси Full Bin лойиҳаси билан

Жамиятга таъсир ўтказганлик учун соврин —Feed The Need лойиҳаси билан BST Lions жамоаси

Энг инновацион жамоа —Friendship Girls жамоаси (Самарқанд)

Ижодий ёндошув учун соврин —Levitate лойиҳаси билан |ICON жамоаси

Ижтимоий тадбиркорлик учун соврин —Bibikhanum жамоаси

Эслатиб ўтамиз, Technovation-2019 га рўйхатдан ўтиш жараёни 2018 йилнинг ноябри ойида бошланиб, дастур 2019 йилнинг январь ойида ишини бошлади.

Танловда иштирок этиш учун фақат инглиз тилини билиш талаб этилади.

Танловда беш нафар қиз ва икки нафар мураббий таркибидаги жамоалар қатнашади. Жамоалар учун 2 та ёш гуруҳи: 10-15 ёш ва 15-18 ёш.

Жамоаларга дунёнинг 78 та мамлакатида синаб кўрилган 12 ҳафталик дастур тақдим этилади. Қизлар ана шу вақт мобайнида ўз мураббийлари билан биргаликда нафақат илова ишлаб чиқишади, балки маркетинг тадқиқотларини ўтказишади, бизнес-режа ёзишади, видео тасвирга олиб, ўзларининг келажаги учун кўплаб фойдали кўникмаларга эга бўлишади.

Лойиҳа ҳафтасига (февраль-апрель ойларининг шанба кунлари, 3 ой) бор-йўғи 2 соат вақтни эгаллайди ва болаларни ўқишдан чалғитмайди..

Барча лойиҳалар тақдим этилганидан кейин бутун дунё бўйлаб иштирокчилар орасидан ўнда финалчи-жамоа саралаб олинади. Улар танловнинг якуний босқичида қатнашиш учун Калифорнияга таклиф этилади.

Technovation касбий ўсишга ижобий таъсир кўрсатиб, рақамлар тилида гапирадиган бўлсак, Иштирокчи қизларнинг 58 % IT ва технологиялар соҳасини танлайди, Мураббийларнинг 73 % касбий маҳоратларини янада яхшилайди, Иштирокчи қизлар ва мураббийларнинг 100 фоизи етакчилик кўникмаларини қўлга киритади.  

Илғор технологиялар маркази директори Шахло Турдикуловининг таъкидлашича, мактаб билим беради, Technovation эса – кўникма (ингл.тил. Skills). Дастур иштирокчиларга истиқболлари учун технологияларнинг имкониятларини кўрсатади. Technovation — кўникма ва ўзига ишончнинг тараққий этиши демакдир. Жамоада ишлаш ва етакчилик қилиш демакдир. Ва, энг муҳими, дастур технологияларнинг жамиятимиз муаммоларини хал қилишдаги ролини кўрсатар экан бизга хаётда (уйда, ўқишда, касбда) катта кўмак беради.

Тадбирни ташкиллаштиришда ёрдам берган ташкилотлар: General Motors Powertrain-Uzbekistan, U.S. Embassy Tashkent, UN Uzbekistan, USAID Competitiveness, Trade, and Jobs in Central Asia, UN Population Fund Uzbekistan, UNDP Uzbekistan, OSCE Project Co-ordinator in Uzbekistan, World Bank Uzbekistan, Ipak Yuli Bank, Amadeus, UzWaterAware.

Ўзбекистондаги Technovation дастурининг Телеграм-канали: https://t.me/technovation_uz га ўтиб, ўзбекистонлик 42 жамоа ишлаб чиққан мобил иловалар билан танишишингиз мумкин.