Янгиликлар

Туркиянинг Ўзбекистондаги ТИКА ваколатхонаси билан ҳамкорлик давом этмоқда

 

2019 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев Туркиянинг Ўзбекистондаги ТИКА (Туркия Республикаси Бош вазири Аппарати ҳузуридаги Ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича бошқармаси) ваколатхонасининг раҳбари Али Исхан Чағлар ҳамда Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси проф. Мустафа Хилми билан учрашди.

Али Исхан Чағлар Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси проф. Мустафа Хилмини вазирлик маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бориши учун номзод сифатида таклиф қилди. Унинг инновацион фаолиятни ривожлантириш борасида катта тажрибага эгалигини билдириб ўтди. Проф. Мустафа Хилми ўз режалари ҳақида гапириб берди.

Илмий ишланмаларга оид лойиҳаларини тижоратлаштириш борасида ТИКА ваколатхонаси Туркиянинг йирик тадбиркорларини жалб қилишини ҳам билдирди.

Ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида 2019 йилнинг 18-19 апрель кунлари Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Инновацион ривожланиш, педагог кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркиянинг Ўзбекистондаги ТИКА ваколатхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари директорлари, ҳудудий бошқармаларнинг касб-ҳунар коллежларига методик кўмаклашиш бўйича маслаҳатчи-методистлар учун Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси проф. Мустафа Хилми Чолакўғли “Касб-ҳунар таълимида инновацион ёндашув” мавзусида семинар ўтказди.