Янгиликлар

Стартапларни ривожлантиришда Финляндия тажрибаси

 

16 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида ОТМ вакиллари ва талабалар учун стартапларни яратиш ва ривожлантириш, Финляндияда стартаплар ривожланиши ва молиялаштирилишини қўллаб-қувватлаш тажрибаси ҳақида семинар бўлиб ўтди. Семинарни инновацион ғоя ва стартап-лойиҳаларни интенсив қўллаб-қувватлаш дастури “Startup ташаббуслари” лойиҳаси доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ нинг саъй-ҳаракати билан Финляндиянинг Helsinki Business Hub компанияси катта бизнес-консультанти Мария Хартикайнен ўтказди.

Бугунги кунда Финляндия жаҳондаги илғор инновацион, очиқ ва ривожланган рақамли иқтисодиётларнинг топ-бешталигига киради. Helsinki Business Hub ташкилоти бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиб, истиқболли стартапларни танлаб олади, уларга Хельсинкида бизнесни бошлашда кўмаклашади.

Сўнгги йилларда Helsinki Business Hub турли мамлакатлардаги ёш тадбиркорларга бизнесларини ривожлантиришда ёрдам берар экан, аввало стартапнинг амалий аҳамияти ва ғоясига эътибор қаратади.

Мария Хартикайнен АКТ, экологик тоза технологиялар ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишлаб, инновациялар билан боғлиқ компанияларнинг ўсиши, шунингдек Финляндия бозорига чиқишда кўмаклашади.