Янгиликлар

Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига 2019-2020 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича ЭЪЛОН

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан 2019-2020 ўқув йили учун танлов эълон қилади.

 

Мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 7,9,10-синфларига ўқувчилар қабул қилинади. Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн-рўйхатдан ўтишлари мумкин: reg.mininnovation.uz. Шунингдек, талабгорларнинг ҳужжатлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Бодомзор йўли, Астрономия кўчаси, 33-уйда жойлашган мактаб-интернат биносида қабул қилинади.

Қуёш соати

Қуёш соати

 

 

Ҳужжатлар жорий йилнинг 1 августига қадар қабул қилинади.

 

Танлов 2019 йил 5-15 август кунлари оралиғида  физика, математика ва инглиз тили фанларидан тест синовлари шаклида ўтказилади.

 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

- 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома;

- мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома;

- фотосурат 6 дона (3,5х4,5 см).

 

Онлайн тарзда топшириладиган барча ҳужжатларнинг сканер қилинган вариантлари рангли тасвирда бўлиши ва файл ҳажми 5 Мб дан катта бўлмаслиги лозим.

 

Қўшимча маълумотларни Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин: +998-98-124-77-20, +998-99-840-77-21