Янгиликлар

Креатив стартаплар саралаб олинди!

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Британия кенгаши томонидан молиялаштириладиган “Creative Spark” – талабалар орасида фаол ва креатив тадбиркорликни оммалаштириш лойиҳасида Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорлик қилмоқда.

Шу кунга қадар вазирлик ходимлари Тошкент шаҳридаги бир нечта олий таълим муассасаларида февраль-апрель ойларида маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиб келишди. Мусобақада қатнашиш учун талабалардан ўз ғояларини 1 дақиқалик видео-тақдимот кўринишида топширишлари талаб қилинган эди.

Инновацион ривожланиш вазирлигига 30 га яқин видео-тақдимотлар келиб тушди. Лондон Метрополитен университети ва вазирлик ходимларидан иборат хайъат аъзолари ушбу видеоларни баҳоладилар. Улардан 10 нафар энг яхшилари саралаб олинди ва жамоалар республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

1. “Life Easymakers”

2. “Bridge Up”

3. “Linguaseek”

4. “Internship”

5. “URead”

6. “Business glossary”

7. “C2C Parcel Delivery”

8. “Student TV”

9. “KETTU”

10. “Familia”

Энди ушбу лойиҳалар республика босқичида барча ҳамкорлар томонидан саралаб олинган 100 га яқин жамолар билан энг кучли тўққизликка кириш учун беллашадилар. Энг яхши деб топилган лойиҳа муаллифлари жорий йилнинг сентябрь ойида Лондонда ташкил этиладиган 1 ҳафталик ўқув курсига йўлланма ва бизнесларини бошлашлари учун 2500 фунт стерлинг миқдорида пул мукофотини қўлга киритадилар. Совриндорлар эса ҳамкорлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.