Янгиликлар

Ёш ихтирочилар танлови

Жорий йилнинг 17 январь куни ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантириш мақсадида Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент Политехника музейи хамкорлигида танлов бўлиб ўтади. Ушбу танловда юртимизда билим олиб келаётган иқтидорли ва инновацион технологияларга қизиқувчи мактаб, коллеж ўқувчилари, университет, институт талабалари ўз ихтиролари  билан иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирокчиларнинг лойиҳалари хакамлар хайъати томонидан бахоланади.

Аризалар 14 январьгача қабул қилинади.

Тадбир Тошкент Политехника музейида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: 

Телефон: +99871 2323430