Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири Эстониянинг Иқтисодиёт ва коммуникациялар вазирини қабул қилди

 

31 май куни Инновацион ривожланиш вазирлигига Эстониянинг Иқтисодиёт ва коммуникациялар вазири Таави Аас бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Эстониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Арти Хилпус , Эстония ТИВ соҳасини ривожлантириш соҳасида ташқи иқтисодий алоқалар ва ҳамкорлик департаменти бош директори Юри Сейленталь ҳам делегация аъзолари сифатида музокараларда иштирок этдилар.

Эстония делегация билан Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев, вазирнинг олий мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц ва вазирликнинг бошқа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ мулоқот қилди.

Учрашув давомида Эстониянинг инновацион соҳадаги тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ёш олимлар ва мутахассисларни эстон компаниялари, илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органларида стажировкадан ўтиш масалалари ўртага ташланди. Эстония Электрон ҳукумат академиясида ўқув стажировкаларни ташкил этиш бу борадаги биринчи амалий қадам бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, октябрь ойида инновацион ва инвестицион ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Эстонияда Ўзбекистон кунларини ўтказиш таклифи берилди.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.