Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ахборот ресурслари бўйича халқаро форум бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида “Ахборот ресурслари жаҳон илм-фанига интеграция воситаси сифатида” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг илмий ва инновацион имкониятларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бутун дунёда ўтказилаётган илғор тадқиқотлар ҳақида долзарб ахборот билан таъминлаган ҳолда мамлакатда ўтказилаётган илмий тадқиқотларнинг сифати ва натижавийлигини ошириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг таъкидлашича, олий таълим ва илм-фаннинг кучли ва рақобатбардош тизимини яратиш Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан бири бўлиб келган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакат иқтисодий имкониятларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда илм-фан ролини кучайтириш бўйича қарорлари илғор инновацион ишланмалар ва юқори технологияларни қўллаб-қувватлаш орқали илмий ва амалий тадқиқотларнинг давлат рақобатбардошлилигини мустаҳкамлашдаги муҳим роли ҳақида далолат беради.

 

Шу ўринда Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий тадқиқотлар, юқори технологиялар ва инновацион ишланмаларнинг имкониятларини максимал даражада юқори сифатли бўлишига алоҳида эътибор қаратиб, уларнирнг натижаларини иқтисодиётга жорий этилишида муҳим роль ўйнайди.

 

Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, илмий маълумотлар ва тадқиқот натижаларидан фойдаланиш имконияти илм-фанга давлат инвестициялари оқимини кўпайтиради, мамлакатда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар сифати ва натижавийлигини оширади, олимларнинг бутун дунёда олиб борилаётган илғор тадқиқотлар ҳақидаги долзарб ахборот олишига кўмак беради ва натижада мамлакатда илм-фан мақомини маълум поғонага кўтарилади.

 

Спикерлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги халқаро маслаҳатчиси Ербол Сулейменов, Россия ва МДҲ мамлакатларида Clarivate Analytics компаниясининг бошқарувчи директори Олег Уткин, Springer Nature компаниясининг минтақавий директори Mr. Sahin Giray, Clarivate Analytics компаниясининг Марказий Осиё минтақасидаги расмий вакили Лязиза Мукашева, Springer Nature компаниясининг Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизстон, Тожикистон ва Туркманистондаги расмий вакили Ирина Александрова маърузалар билан чиқишди.

 

Улар олимларнинг давлат рақобатбардошлилиги ва мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ўрни, мамлакатда илм-фан мақоми, илмий ва амалий тадқиқотлар сифати ва натижавийлигини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги позициясини мустаҳкамлаш; давлат инвестицияларининг илм-фандаги самарадорлигини кўпайтириш, ўзбекистонлик муаллифларининг илмий тадқиқотларининг сифати ва натижавийлигини ошириш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш каби мавзуларда маърузалар ўқишди.

 

Форум якунларига кўра Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Clarivate Analytics компанияси, ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Springer Nature компанияси ўртасида Меморандумлар имзоланди.

 

Иловада спикерларнинг маърузалари билан танишишингиз мумкин. 

Олег Уткин_Презентация Инф_аналит_ресурсы для ученых Узбекистана_2019.pdf

Лязиза Мукашева_Презентация для Форума_Clarivate Analytics.pdf

Ирина Александрова_Пошаговый план Springer Nature для Узбекистана_май2019.pdf

Ербол Сулейменов_Презентация на форму НТИ.pdf

Shahin_Uzbekistan PPT May-19.pdf