Янгиликлар

ИИнновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

 

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш анъанага айланган.

Бугун Пойтахтимиздаги Хотира майдонига келган ёшу-қари бугунги осойишта ҳаётимиз учун фидо бўлган инсонларни ёд этмоқда. Барчанинг юзида хурсандчилик, шодлик ва ғурур барқ урмоқда. Бу ерга уруш ва меҳнат ветеранлари, ҳукумат аъзолари, депутатлар ва сенаторлар, ҳарбийлар, турли вазирликлар ва ташкилотлар вакиллари келишган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ҳам Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Шунингдек Инновацион ривожланиш вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари кекса нуронийлар хонадонларига ташриф буюриб, уларга байрам табриклари ва совға-саломлар етказишди.