Янгиликлар

Илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар 2019 йилнинг 20 майига қадар қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорларининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), илмий лабораторияларни ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2019 йилнинг 20 майига қадар илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар)ни мазкур хатнинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ тақдим этилиши сўралади.

Шу билан бирга, қатъий белгиланган муддатларда, навбатдаги танлов жараёнларини эътиборга олиб, номзодлар тўғрисидаги хужжатларни сифатли ва тўлиқ тақдим қилишингизни сўраймиз.

Маълумот учун:

Илмий стажировкалар ва илмий лаборатория жихозлари харидини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи С. Тахиров 
Тел.: (90) 989 24 05

электрон манзил: S.takhirov@minninovation.uz

Бош мутахассис Т. Кабашев

телефон (93) 180 69 29

электрон манзил: toir1981@mail.ru

Иловада ҳужжат намуналари.

1-Илова

2-Илова

3-Илова

4-Илова

5-Илова