Янгиликлар

Форсайт сессия: Қурилиш соҳасини инновацион ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари

 

“Қурилиш соҳасини инновацион ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги форсайт-сессия жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Тошкент архитектура - қурилиш институти ҳамкорлигида ўтказилди. Давра суҳбати Тошкент архитектура-қурилиш институтининг архитектура факультети биносида бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, қурилиш пудрат ва лойиҳалаш ташкилотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида қуйидаги йўналишлар бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан муҳокамалар ўтказилди ҳамда ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашинилди:

  • замонавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишида энергиясамарадор технологияларни ва инновацияларни қўллаш бўйича таклифлар;
  • архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни ҳалқаро тажрибага мувофиқ тайёрлаш ва улардан қурилиш соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш савияси билан боғлиқ муаммолар ва уларни ечиш таклифлари;
  • республикада энергиятежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган замонавий қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва уларни қурилишда қўллаш кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар;
  • қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда замонавий асбоб-ускуналар ҳамда қурилиш материалларидан тўғри фойдаланиш бўйича соҳадаги малакали мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича таклифлар.

 

Ўтказилган муҳокамалар натижасида ҳар бир йўналиш бўйича муаммолар, уларнинг ечимлари, амалга ошириш механизмлари, молиялаштириш манбалари ҳамда масъул вазирлик ва идоралар аниқланиб уларнинг рўйхати шакллантирилди.