Янгиликлар

Элита уруғчилик бўйича кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди


Сурхондарё вилоятида элита уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғчилик экинзорларида етиштирилган ҳосилини йиғиштириб олиш, қайта ишлаш мақсадида жорий йилнинг 12 апрель куни Термез тумани Ҳалқобод ҳудудидаги “Сурхон Ҳалқобод Сардори” элита уруғчилик фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.


Семинарда республикадаги вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази худудий бошқармаси бошлиғи, дон ва дуккакли экинлар, сабзовот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими бошлиқлари, элита уруғчилик лабораторияси мудирлари, жами юз нафардан ортиқ мутахассис ва раҳбарлар жалб қилиниб, бунда элита уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғчилик экинзорларида дала кўрикларини ўтказиш ва дала кузатув журналларини юритиш, уруғчилик экинзорларида етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ва жамғариш ишларини амалга ошириш тартиби, жамғарилган бошоқлар ва уруғлик материалларини янчиш, тозалаш саралаш, қоплаш ҳамда сақлаш ишларини бажариш тартиби, бирламчи уруғлик донни етиштириш ва тайёрлашда ишлатиладиган мини асбоб-ускуналар ҳамда уларнинг ишлаш тартиби билан танишиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.


Шунингдек семинар йиғилишида Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси, Уруғчиликни ривожлантириш маркази вакиллари ва Сурхондарё вилояти Уруғчиликни ривожлантириш бошқармасининг мансабдор ходимлари иштирок этдилар.