Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳиндистонликлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Ҳиндистоннинг “The National Small Industries Corporation Ltd” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари “The National Small Industries Corporation Ltd” ташкилотининг икки нафар вакили - Андоле Балраж Прабху Раж ва Тяги Сунилни ўзаро англашув меморандумини имзолаш учун Ўзбекистонга таклиф этилди.

Музокаралардан кўзланган мақсад Сирдарё вилоятида Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик асосида “Бизнес акселератор” ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боришдир. “Бизнес акселератор”ни ташкил этиш давомида “The National Small Industries Corporation Ltd” ҳамда “Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази” ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бу тажрибани татбиқ этиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа ёшларни иш билан таьминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш ҳамда маълум бир касб-ҳунарга йўналтириш каби бир нечта вазифаларни ўз ичига олади.