Янгиликлар

9 май ­– Хотира ва қадрлаш куни

Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизни 9 май ­– Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан қутлайман!

Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-бобларимизни ёд этарканмиз, улар босиб ўтган оғир йўллар кўз олдимизда гавдаланади. Уларнинг жасоратли ва машаққатли ҳаётлари бизга ва фарзандларимизга доимо ўрнак бўлиб хизмат қилади. Аёвсиз урушнинг қонли майдонларида қурбон бўлган аждодларимизнинг руҳи покларига доимо ҳурмат бажо келтирамиз.

Иккинчи жаҳон бутун инсониятга кулфат келтирди, хусусан бизнинг халқимизга ҳам чексиз йўқотишлар олиб келди. Жанг майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган, фронт ортида мардона меҳнат қилган, бизга тинчлик олиб келган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Байрам муносабати билан ватан озодлиги учун курашган барчани, уларнинг фарзандларини, бутун юртимиз аҳлини байрам билан табриклайман! Мустаҳкам соғлик, кўтаринки кайфият ва тинчлик тилайман!

Иброҳим Абдураҳмонов

Инновацион ривожланиш вазири