Илмий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф Фармойиши билан Ўзбекистон Республикасида халқаро ва республика миқёсида 2019 йилда ўтказиладиган анжуманлар тасдиқланган.

Фармойишга мувофиқ 2019 йилда жами 8 та йўналиш бўйича 428 та анжуман, жумладан халқаро миқёсида 137 та, республика миқёсида 291 та ўтказилади.

Анжуман ўтказилгандан сўнг ўн кун муддат ичида бевосита маъсул бўлган ижрочи ташкилот қуйидаги хужжатларни тақдим этиши лозим:

- анжуманларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун 1-иловада келтирилган саволнома асосида тайёрланган ва тасдиқланган ҳисобот (қоғоз ва электрон (MS Word) шаклда, conf@mininnovation.uz электрон манзилига);

- анжуман якуни бўйича қабул қилинган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда
2-иловага мувофиқ «чора-тадбирлар дастури»;

- халқаро анжуманда иштирок этган чет эллик мутахассис ва олимлар тўғрисидаги маълумот 3-иловага мувофиқ;

- анжуман доирасида имзоланган шартнома, меморандум ва келишувлар тўғрисида маълумотлар 4-иловага мувофиқ.

Маълумот учун телефон:   71 203-32-23 (ички: 130),  (99) 800-08-30