Фуқаролар учун давлат хизматлари

Фуқаролар учун давлат хизматлари

Фуқаро кабинетига кириб, онлайн тарзда солиқ ва коммунал хизматларида қарзларнинг мавжудлиги, йўл ҳаракати қоидалари бузулиши ҳақидаги жарималар, шахсий нафақа ва суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин. Бундан ташқари, фуқаролар турли давлат хизматлари учун мурожаат қилишлари мумкин, масалан: Кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш, турли гувоҳномалар олиш (судланганлик, маошни тасдиқлаш, иш стажи ва ҳоказо), божхона ва бошқа хизматлар. Хизмат кўрсатиш натижаларига кўра, ЯИДХП орқали электрон ҳужжат (маълумотнома, гувоҳнома, хулосани ва ҳоказо) шакиллантирилади ва репозиторийга жойлаштирилади, бу эса ҳужжатнинг қоғоз нусхасини олиш учун идораларга боришга ҳожат қолдирмайди.