Ташкилот фаолияти

Ташкилот фаолияти

 

Давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш;

Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур шароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

Инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш;

Мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларни, хусусан чет эл инвесторлари иштирокида ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни, жумладан муқобил энергия манбаларини, сувни тозалаш ва чучуклаштириш, ундан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларини кенг қўллаш орқали фаол жорий этиш;

Соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш, ўз вақтида ва самарали даволашга имкон берувчи илғор технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс тизимни яратиш;

Аграр соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни, шу жумладан ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини тарғиб қилиш;

Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жадал жорий этиш;

инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш.

 

 

  • 3.09.2018

  • |
  • 144

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Душанба
22 Октябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар