Вазирлик ҳақида

Илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги №ПФ-5264 сон «Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 декабрдаги №ПҚ-3416 сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди.

Вазирлик

  • Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
  • инновацион фаолиятни унинг самарадорлиги индикаторлари асосида баҳолайди, илғор технологияларни биринчи даражада жорий этиш талаб қилинадиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади;

 

Вазирлик вазифалари

  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш;
  • тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш;
  • аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровонлигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
  • қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;
  • ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш;
  • давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини тасдиқлаш;
  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Вазирликнинг ташкилий тузилмаси

  • 13.03.2018

  • |
  • 1228

Поделится:

Об-ҳаво башорати

Душанба
22 Октябрь
Ҳафта давомида
Календар

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Ижтимоий сўровнома
Сайтни яхшилаш максадида яна нималарни кушиш керак?
  • Расмлар
  • Янгиликлар
  • Маьлумот
  • Кайта алока
  • Интерактив хизматлар