Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси


Толибов Мумин Муродович

Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 151

m.tolibov@mininnovation.uz

Вазифалари:

  • ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс ўрганиш, шунингдек ҳудудларнинг бўш турган объектлари ва ер участкаларида тадқиқотлар ўтказиб, истиқболли инновацион лойиҳаларни жорий қилади;
  • инновацион фаолият миқёсини кенгайтириш ва ҳудудлар иқтисодиётининг диверсификацияси, орқада қолаётган туман ва шаҳарларнинг жадал ривожланиши ҳисобига ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражаларида табақаланишнинг қисқаришига кўмаклашади;
  • янги эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, логистик хабларни яратиш ва амалдагиларининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек ҳудуднинг инновацион имкониятларининг ошишига кўмаклашади.

Ҳудудларни ривожлантириш бўлими

E-mail: b.umarov@mininnovation.uz

 

Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш бўлими

E-mail: t.atakulov@mininnovation.uz

 

 

Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш

Шу кунга қадар 2 та ЎзР Президенти Қарорлари, жумладан: “Уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3673, ҳамда “Пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш тўғрисида” ги Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сонли “Қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилигини ташкил этиш” ва 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли фармонларга асосан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 12 та илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятини ва тадқиқот лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Республикамиз ҳудудларида, хусусан Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давлат хусусий шерикчилик асосида уруғчилик кластерларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” ва “Ер усти, ер ости сувларидан оқилона ва самарали фойдаланиш” концепциялари ишлаб чиқилди, ҳамда келишиш учун тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида ПФ-5308-сонли Давлат дастурида белгиланган 116, 118 ва 123-бандлар топшириқлари бажарилди.

Президент администрацияси топшириғига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманларининг инвестиция, инновация ва кичик саноат зоналарига кўмаклашиш бўйича ҳоким ўринбосарлари иш малакасини ошириш бўйича ўқув-амалий семинар дарслари ташкил қилинди ва тақдим этилди.

Тошкент давлат аграр университети олимлари билан ҳамкорликда вилоятлардаги аҳоли томорқалари ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Республика бўйича жами 120 дан ортиқ “Ўсимликлар клиникаси” ва 3 та “Мева-сабзавотларни инновацион қуритиш” бўйича технологиялар ташкил этилди.

Янги таҳрирдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш” қонуни ва “Сув хўжалиги тизимида янги инновацион ва ахборот технологияларини қўллаш” Қарори ишлаб чиқилмоқда.

2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Давлат дастурида белгиланган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди, ҳамда соҳа вазирлик ва идораларига тақдим этилди.

Жаҳон банки, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қурғоқчил минтақалар бўйича қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

 

Ҳудудларни ривожлантириш

Янги эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, саноат зоналари, логистика хабларини яратиш ва амалдагиларининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, республиканинг инновацион салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқ ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари ва дастурларини ишлаб чиқиш ишлари мунтазам давом эттирилмоқда.

Ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши каби ишлар бажарилиб келинмоқда.