Тижоратлаштириш, илмий технологиялар ва ишланмалар трансфери

Бабаханов Джамолиддин Яндирович

Бошқарма бошлиғи

Телефон: +998 71 203 32 23 (Ички рақам: 221)

Email: d.babakhanov@mininovation.uz

Вазифалари:

  • академик илмий муассасалар билан ишлаш, ҳар бир илмий муассаса бўйича инновацион лойиҳаларни тижоратлаштиришнинг йўл хариталарини шакллантириш;
  • илмий муассасаларнинг илмий ва илмий-техник фаолиятнинг тижоратлаштирилган натижаларининг кўрсаткичлари бўйича илмий муассасаларнинг рейтингини шакллантиради;
  • илмий ва илмий-техник фаолият натижаларининг тижоратлаштирилганлиги  бўйича иқтисодий самарадорлигининг экспертизасини ўтказиш учун маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда илм-фаннинг турли йўналишлар бўйича соҳа эксперт гуруҳларини шакллантириш;
  • потенциал тижоратлаштириладиган технология ва ишланмаларни аниқлаш учун ишланмалар тўпланишини ташкиллаштириш;
  • интеллектуал мулкни тижоратлаштириш ва уни хўжалик муомаласига жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Илмий ишланмаларни танлаш бўлими

E-mail: sh.saidkarimova@mininnovation.uz

 

Патентлаш ва лицензиялаш бўлими

E-mail: A.Dilmuradov@mininnovation.uz

 

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон карорига мувофиқ, тасдиқланган 43 та ишланмани тижоратлаштирилиши билан боғлиқ барча масалалар “илмий-тадқиқот муассасаси (сотувчи) – вазирлик ва идора (сотиб олувчи) – банк (маблағ ажратувчи)” механизми асосида тижоратлаштириш орқали иктисодиётнинг тегишли тармоқ ва сохаларига татбиқ этилиши таъминланмоқда. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Институтлари ва Илғор технологиялар марказининг 43 та лойиҳаларини тижоратлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ 24 та лойиҳа бўйича 18 та инновацион компаниялар очилди, 10 та лойиҳа бўйича лицензия шартномаси имзоланди.

Низомлар ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдан 979-сонли қарори билан тасдиқланган қуйидаги Низомлар:

- Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича Президент фонди тўғрисидаги Низом;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом;

- Тижорат сири режимида қўриқланадиган интеллектуал мулк объектларига, шу жумладан, патентлаш имкониятига эга бўлган техник ечимлар ва ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хауларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш тўғрисидаги Низом;

- Муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий жамоаларига қўшимча бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом;

Инвестицияларни жалб этиш

Илмий, илмий-тадқиқот ишлари, инновациялар, информацион технологиялар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва сармояларни жалб қилиш мақсадида қуйидаги тўғридан тўғри чет эл инвестициялар жалб қилинди:

  1. 100,0 млн. АҚШ доллари қийматида «Technology Group of America LLC» Америка Компанияси томонидан Ўзбекистон олимлари ишланмалари (Қишлоқ хўжалиги, уруғчилик, биологик ўғитлар ишлаб ишлаб чиқариш) бўйича стартап лойиҳаларни реализация қилишга қаратилган инвестициялар.
  2. 80,0 млн. АҚШ доллари қийматида «SILMAN» Америка компанияси томонидан “Олимлар шаҳарчаси” объекти ва Фанлар Академиясининг ИТМ биносини, “Олимлар шаҳарчаси” кўчиб келаётганларга замонавий, кўп қаватли инновацион бизнес мажмуалар, аҳоли хордиқ чиқариши учун экозонали меҳмонхоналар қуришга қаратилган инвестициялар.
  3. Тошкент шаҳрида 40,0 млн. АҚШ доллари қийматида “Келажак Университети” қурилишига қаратилган инвестициялар.
  4. 8,5 млн. АҚШ доллари қийматида «AIRTRANS INVEST» Канада компанияси томонидан Тошкент шахрида эко-мехмонхоналар тармоғини куриш таклифи билдирилди. Инвестицион лойиха амалга ошириш учун Тошкент шахрида ер майдонлари ажратилиши лозим.
  5. 15 млн. АКШ доллари микдорида “KALDER ENERGY” Канада компанияси томонидан энергетика тармогига инвестициялар киритиш таклифи берилди.

InnoWeek-2018

“InnoWeek-2018” инновацион хафталигини юқори савияда ўтказилиши таъминланди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтларининг 43 та лойиҳасини кўргазма майдонида доимий равишда намойиш этилди, шунингдек қўшимча янги лойихалар бўйича ҳам кўргазма иштирокчиларини илмий ишланма ва технология лойиҳалари билан батафсил таъништириб борилди, ҳамда кўргазма иштрокчилари ва инвесторларга лойиҳалар презентация қилинди, катологлар намойиши юқори савияда ташкил этилди.

“InnoWeek-2018” инновацион хафталигига ташкил этишга кумаклашиш максадида, молиялаштириш учун 4-та (Турон банкдан 12 млн., Узсаноатқурилишбанкдан – 10 млн., Алоқабанкдан – 17 млн., ва Ипотека банкдан 17 млн., сўм) жами 56 млн. сўм хомийлик маблағлари жалб этилди.

Иннновацион ҳафталигида Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг физика-техника институти ҳамда Исроил Давлатининг 6 та компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандумига мувофиқ, 25 октябрь куни TSM (Technology Systems Management) компанияси ташкил этилди. Мазкур компания иқтисодиёт соҳаларига ва инфратузилма жиҳатидан алоҳида эътибор талаб этувчи объектларга ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик масалаларида хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Шу билан бир қаторда Ахборот технологиялари, энергетик хавфсизлик ва киберхавфсизлик сохаларига мутахассислар тайёрлаш, фазовий технологиялар лойихаларини амалга оширишда кўмаклашади.

Кўргазма давомида 23 октябрь куни “Кимёвий-биологик фаолиятида фан ва инновациялар” мавзусида, 24 октябрда Қурилиш ва техника сохасида фан ва инновациялар мавзусида, 25 октябрда эса “Қишлоқ хўжалиги, нефтегаз ва кимё сохаларида фан ва инновациялар” мавзуларида маърузалар бўлиб ўтди. Бунда Россиянинг “Фан Флайт” компаниясининг бош конструктори Виктор Митрофович, “Буюк Келажак” экспертлари Наргиз Дусматова, Анвар Назаров ва Дилёр Юсупов, Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира, Темир йўл транспорти мухандислари институти профессор ўқтувчилари, Кимё-технология институти профессор ўқтувчилари ва бошқа илмий тадқиқот институт раҳбарлари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Шу билан бирга, 25 октябрь куни хорижлик ва маҳаллий мутахассислар иштирокида илмий ва илмий-техник ишларни тижоратлаштириш сохасида инновациялар масаласида форум бўлиб ўтди ва экспертлик консультациялари берилди. Форумда “Буюк Келажак” экспертлари вакили Маҳмуд Шадиев  “Инновация ва Тадбиркорлик”, SOLERZIA компанияси (Италия) маркетинг менежери Луиджи Стенкати “Келажак – ёрқин маркетинг”, OASIS FES компанияси (АҚШ) раҳбари Дэйл Хендри “Тижоратни такомиллаштириш ва Илмий техникани амалда татбиқ этиш ва инновацияларинижорий этиш – Америкалик ижтимоий тадбиркорининг истиқболи”, Илғор технологиялар маркази раҳбари Шаҳло Турдиқулова “Илмий акселератор”, Тошкентдаги Вестминстер университети Илмий тадқиқот маркази раҳбари Доктор Питер Малвичини “Марказий Осиёда томорқа қишлоқ хўжалигини кенгайтириш модели: Озиқ-овқат хавфсизлиги, овқатланиш ва даромад”, тадбиркор (Россия) Алексей Шипко “Тижоратлаштириш”  маърузалари билан қатнашдилар.

Инновацион ғоялар банки

Инновацион ҳафталиги даврида “”да 400 дан ортиқ янги илмий ва илмий техникавий ғоялар, ишланмалар ва технологиялар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилди.

Бошқарма томонидан вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларига уларнинг инновацион фаоллигини ошириш ва фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 400 дан ортиқ илмий ғоялар, ишланмалар ва технологиялар бўйича лойиҳаларни тизимга жорий қилиш орқали тижоратлаштириш мақсадида таклифлар йўлланди.

Келажак Университети

UdacityX MOOC”(АҚШ), “MOOC Iversity” (Голландия), “Open Polytechnic” (Янги Зеландия) корхоналари билан олий таълим тизимида масофавий таълимга асосланган “Келажак Университети”ни ташкил этиш тўғрисида умумий қиймати 40,0 млн. долларлик шартнома имзоланди.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида керакли техника ва алоқа воситалари билан таъминланган “Келажак университети”нинг марказларини ташкил этиш орқали масофавий таълим тизимини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратилади

Ягона маълумотлар базаси

Лойиҳаларни тижоратлаштириш ишларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида Олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари томонидан ихтиролар учун олинган амалдаги патентлар тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда алмашиш механизми йўлга қўйилди ва Ягона маълумотлар базаси яратилди. 

Фарғонада инновацион мактаб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон карорига мувофиқ, Фанлар Академиясининг Химия ва физика полимерлари институти ва Фарғона шаҳрида жойлашган “Фейхан текс” МЧЖ ўртасида лицензия шартномаси асосида “Полиардез” лойиҳасини тижоратлаштириш билан биргаликда вазирлик ва “Feyxan-Teks” МЧЖ ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси тузилди, Фарғона шаҳрида “BURSA INNOVATION SCHOOL” МЧЖ инновацион мактаби очилди ҳамда у бугунги кунда фаолият юритмоқда.

“Саҳоват йўли”

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 23 ноябрда Илғор технологиялар маркази, INT TECH robotics робототехника мактаби, Jons English Academy нодавлат ўқув муассасаси, “Events” МЧЖ ва Zlotnikov dance рақс студияси билан хамкорликда Республика болалар таянч ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказида “Саховат йўли” хайрия эстафетаси ташкил этилди. Хайрия эстафетаси нафақат хайрия, балки болаларда илм, янги технологияларга интилишларини шакллантиришга қаратилган. Тадбирда мазкур реабилитация марказида янги йилдан бошлаб, болалар учун робототехника курслари бепул тарзда ташкил этилади . Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад болаларга замонавий технологиялар ва инновацияларни ўргатишдан иборат. “Саховат йўли” хайрия эстафетаси йил давомида мехрибонлик уйларида ва имконияти чекланган махсус муассааларда утказилади.

STEM дастури

Инновация вазирлиги ва Халон технологиялар институти (Исроил) ўртасида жорий йил 15 ноябрда хамкорликда бошланғич таълим тизимидан бошлаб, таълим тизимининг барча бўғинида STEM (Science technology engineering mathematics) (Илм-фан, технология, инжинерлик маҳорати, математика) таълимини ва бошқа таълим тизимларини кенг жорий этиш бўйича ҳамкорликни назарда тутган ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Миллий университети билан хамкорликда STEM дастурини шакллантириш бўйича ишлар амалга оширлмоқда.

C.A.T. Science Accelerator

Вазирлик ташаббуси ва Илғор технологиялар маркази хамкорлигида 2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари ScienceThon интенсив тренинг-семинар ташкил этилди, семинар доирасида 50та янги ғоялар тақдимоти бўлиб ўтди Тақдимотлар кўтаринки рухда, мухокамаларга ва таклифларга бой тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида бошқарма ходими лойиха эгаларига маслахатлар ва таклифлар бериб борди ва саралаш эксперт комиссияси таркибида экспрет сифатида иштирок  этилди ва “” – стартап акселерация программаси учун 25та янги инновацион лойихалар бирламчи танлаб олинишида қатнашди.

Тақдимотда стартап акцелерация талабларига тўғри келмаган лекин мохияти жихатидан инновацион лойиха эгаларини лойихаларини Инновацион ривожланиш вазирлигида шакллантирилаётган инновацион ғоялар банкига киритиш учун таклиф этилди.

Google, Apple ва Massachusetts Institute of Technology

Вазирлик ташаббуси ва Илғор технологиялар маркази хамкорлигида, ИКТ соҳасида ҳалқаро конкурс – Google, Apple ва Massachusetts Institute of Technology каби ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган халқаро технологик танловларда иштирок этиш орқали 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёш тоифадаги болалар орасида технологик фикрлашни ривожлантириш бўйича дастури йулга куйилди.

START-UP бизнесингизни биргаликда юксалтирамиз

“STARTUP бизнесингизни биргаликда юксалтирамиз” мавзусидаги бизнес конференцияси. Наманган вилояти, ICON инновация марказида тижоратлаштириш, тадбиркорлик ва стартап лойихаларга кумакалашиш тематикасида семинарлар ва хакатон утказилди.

Фанлар Академияси Навоий бўлимида устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва «стартап» лойиҳаларни иктисодиетга жорий килиш буйича маъруза утказилди.

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида “Инновацион иқтисодиёт шароитида аёллар инновацион бизнесини қўллаб-қувватлаш” мавзусида “Тадбиркор аел” уюшмаси аъзоларига бизнес тренинг ва семинар утказилди.

“Тадбиркор аел” хафталиги доирсада “Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш механизмлари” семинар ўтказилди.

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида “Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш механизмлари” бўйича маъруза ва семинар ўтказилди.

Илмий-тадқиқот масалалари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда олий таълим муассалари илмий ва инновация бўйича ректор ўринбосарлари иноовацион фаолият ва инновацияларни бошқариш бўйича махсус курслар ишлаб чиқиб Вестминистер университетида 48 соатлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Илгор технологиялар марказида, инновация соҳасида истеъдодли ёшларнинг салоҳиятини ошириш, тижоратлаштириладиган ғояларини ривожлантириш ва юқори технологияли кичик корхоналар учун инновацион стартап-акселераторлар ва стартап-инкубаторлар утказилди.

 

GIST  стартап трейнинги

 Вазирлик ташаббуси билан, Илғор технологиялар марказида АҚШ элчихонаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигидаги ташкил қилинган биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилди. Трейнингда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган командалар иштирок этишди. Тадбир глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтида “Банк тизимида инновациялар” давра сухбати доирасида “Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш механизмлари” мавзусида маъруза ўқилди.