Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси


Худанов Бахтинур Ойбутаевич

Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 122

b.hudanov@mininnovation.uz

Вазифалари:

  • олий, ўрта ва мактабгача таълим тизимида инновацияларни, замонавий ва интерфаол ўқитиш усулларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш;
  • рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлайдиган инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг инновацион фаолияти учун шароитлар яратиш, таълим муассасаларида инновацион дастурларни жорий этиш имкониятларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, айниқса мухандислик-техник ходимларни тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, ҳамда техник мутахассисликларнинг фаолиятини такомиллаштириш;
  • юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • касалликларни эрта аниқлаш ва унинг олдини олиш, ўз вақтида ва самарали даволаниш имконини берувчи соғлиқни сақлаш соҳасида илғор технологияларни кенг жорий этишда иштирок этиш;
  • жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган ягона тизимни яратиш;
  • касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишни таъминловчи илғор технологиялар, «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий ахборот маркази» концепцияларини йўлга қўйиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришда иштирок этиш;
  • аҳолининг умр кўришини узайтириш учун қўшимча шароит яратишда кўмаклашиш.

Таълим тизимини ривожлантириш бўлими

E-mail: j.musaev@mininnovation.uz

 

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлими

E-mail: b.ubaydullaev@mininnovation.uz

 

 

 

Халқаро молекуляр аллергология маркази

Етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда илмий-диагностик, таълим ва ишлаб чиқаришга оид инновацияларни ривожлантириш, аллергик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг молекуляр ва бошқа илғор усулларини татбиқ қилиш ҳамда кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, ультразамонавий технологияларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш бўйича инновацион технологияларни ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил қилинди.

Австриянинг MADX компаниясидан аллергологик микрочиплар (282 та аллерген триггерларини ўзида сақловчи) олиб келинди ва ҳозирда юртимиз аҳолисининг айнан нималарга аллергияси борлигини аниқлаш йўлга қўйилди.

 

Чанг қопқонлари

Шу билан биргаликда Италиянинг Ланзони компаниясидан 2 та чанг қопқонлари сотиб олинди ва Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларига ўрнатилди. Ушбу чанг қопқонлари ҳавода тарқалган турли хилдаги аллерген чангларни ўзига сўриб олиши ва бу орқали мутахассислар томонидан олиб борилаётган текширувлар натижасида аллерген чангларни ўрганиш ва таҳлил қилиб маълумотларни жамлаш олиб борилмоқда. Бунинг натижасида Халқаро молекуляр аллергология марказида ташкил этилган аэробиологик мониторинг тизими ҳаводаги аллергенлар турларини, аллерген ўсимликлар чангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқламоқда.

“Ақлли тиббиёт”

Ҳозирги вақтда бўлим томонидан “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” концепцияларини бирламчи варианти ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияларни янада такомиллаштириш учун қуйидагилар амалга оширилмоқда. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд тиббий ахборот тизимларининг жорий аҳволи ва “ақлли” технологияларни жорий этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ушбу соҳага татбиқ этиш имкониятлари таҳлилий ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, Туркиянинг “Акгун Груп” компанияси билан соҳага “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” тизимларини яратиш ва жорий этиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Касалликларни олдиндан аниқлаш ва профилактика қилиш, республиканинг фуқаролари учун тиббий электрон карта яратишни таъминлаб берувчи “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази”нинг концепцияси лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритилди.

Фармацевтика

Инновацион ривожланиш, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбар ходимларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳудудларга чиқиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганди. Шу билан биргаликда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларни таҳлил қилди. Фармацевтика соҳасидаги белгиланган вазифалар ҳолатини яхшилашга реал таъсир кўрсатиши мумкин бўлган масалалар бўйича бозор шароити таҳлил қилиниб, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари инобатга олинган ҳолда, эҳтиёжлар аниқланди.

Муҳими, дори воситалари ва тиббий буюмларни тоифаларга ажратиш ҳамда эркин экологик зоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар рўйхати шакллантирилишида уларнинг эҳтиёж учун зарурлиги, ижтимоий аҳамиятлилиги, ишлаб чиқариш ва жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва имкониятларнинг мавжудлиги инобатга олинди.

Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар:

  • Республикадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа;
  • Карлар учун диспетчерлик хизмати лойиҳаси;
  • Ўзбекистондаги махсус лицей-интернатларда ўқитиш модели лойиҳаси;
  • Тез ёрдам - инновацион янгиланиш тизимида;
  • Тошкент шаҳрининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида Стоматологик касалликларнинг олдини олиш учун инновацион ечим лойиҳаси