Молия-иқтисод секторига инновациялар

Телефон: +998 71 203 32 23 (Ички рақ. 138)

Вазифалари:

  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларни ҳисобга олган ҳолда, давлат ва жамият қурилишида инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва превентив режалаштириш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий потенциалининг барқарор ўсиши учун зарурий шароитларни таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогнозлаш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатнинг молиявий-иқтисодий потенциалининг барқарор ўсиши учун инновацион ғояларни жорий қилишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Монетар сиёсат ва банк тизимини ривожлантириш бўлими

E-mail: a.kurbanov@mininnovation.uz

 

Бюджет сиёсати ва солиқ тизимини ривожлантириш бўлими

E-mail: a.usarov@mininnovation.uz

 

Инвестицияларни жалб қилиш бўлими

E-mail:

 

Ижтимоий хизматлар ва пенсия таъминоти бўлими

E-mail: a.begjanov@mininnovation.uz

 

Демография ва аҳоли бандлигини тадқиқ этиш бўлими

E-mail: 

Сўнгги икки йил давомида бизнесни юритиш ва инвестицияларни жалб қилиш учун қулай муҳитни яратиш бўйича амалга оширилган улкан ишларга қарамасдан, бошланғич стартап лойиҳаларни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қанча муаммолар мавжуд:

- бизнесни ташкил этишнинг, шу жумладан инвестицияларни танлашда чекловлар;

- инвесторларни, хусусан, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ташкилий платформанинг йўқлиги;

- профессионал инвестиция бошқарувининг етишмаслиги;

- инвесторлар ва бизнес лойиҳа ташаббускорлари ўртасидаги муносабатларни ортиқча тартибга солиш;

ва, албатта, малакали инвесторлар, инвестициялар ва бошқарув компаниялари ҳақида тушунча берувчи норматив ҳужжатлар йўқлиги.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2018 йил 24 октябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ ги ПФ-5583-сон Фармонини имзолади.

Ҳужжатда бозор иштирокчилари тўғрисида аниқ таърифлар келтирилган:

инвестиция компанияси - бу лойиҳаларни молиялаштириш учун бошқарув компанияси жалб этган малакали инвесторларнинг пулларини шакллантириш ва тўплаш билан шуғулланадиган тижорат ташкилоти;

бошқарув компанияси инвестиция компаниясининг инвестицион ҳиссасини улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ бошқарадиган тижорат ташкилоти;

Венчур жамғармаси - бошқарув компанияси томонидан бошқариладиган ва фақатгина юқори хавфли лойиҳаларни инвестициялаш учун мўлжалланган инвестиция компанияси;

малакали инвесторлар - юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл фуқаролари, исталган валютада камида 500 млн. сўм сармоя киритган инвесторлар тушунилади.

Бундан ташқари, агар қонун ҳужжатларда бошқача тартибда назарда тутилган бўлмаса, бошқарув ва инвестиция компаниялари фаолияти ҳар қандай юридик шаклда яратилиши мумкин ва уларнинг фаолияти лицензияланмайди.

Ва энг муҳими - инвестиция компаниялари, бошқарув компаниялари ва малакали инвесторлар ўртасидаги муносабатлар фақатгина битим асосида тартибга солинади.

Бироқ, ушбу қоидалар 1-январ, 2022 йилгача инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолиятларини ўрганиш ва баҳолаш учун эксперимент сифатида ишлайди. Инвестиция ва бошқарув компанияларни янада тартибга солишга қаратилган таклиф ва ўзгартиришлар киритилади.