Иқтисодиёт реал секторига инновациялар

Абдукаримов Абдуваҳоб Макамбаевич

Бошқарма бошлиғи

Телефон: +998 71 203 32 23 (Ички рақам: 155)

Email: a.abdukarimov@mininnovation.uz

 

Вазифалари:

  • саноат ривожининг илмий-техник, саноат ва инновацион соҳаларида Инновацион ривожланиш вазирлигининг ягона сиёсатини таъминлаш;
  • ёқилғи-энергетика соҳасининг ривожланишида илмий-техник ва инновацион соҳаларда ислоҳотлар ва тараққиёт йўлларини белгилашда иқтисодиётнинг реал секторига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлигининг таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлиги ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг реал секторида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • илмий-тадқиқот муассасаларининг иқтисодиётнинг реал секторида илмий-тадқиқот ишларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
  • инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий-техник ва инновацион потенциалини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
  • тадқиқотларнинг замонавий маъқулланган шаклларини иқтисодиётнинг реал сеторига жорий қилиш;
  • Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий қилинишига кўмаклашиш;
  • вазирликнинг иқтисодий кўрсаткичларини таъминлаш ва яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаролик жамияти институтлари билан жойлардаги долзарб муаммоларни хал қилишда ўзаро таъсирининг инновацион ёндошувларини ишлаб чиқиш.

Саноатни ривожлантириш бўлими

E-mail: j.samatov@mininnovation.uz

 

Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўлими

E-mail: s.berdiev@mininnovation.uz

 

Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими

E-mail: e.narmetov@mininnovation.uz

 

Қурилишни ривожлантириш бўлими

E-mail: i.arslonov@mininnovation.uz

 

Туризм ва бизнес хизматларини ривожлантириш бўлими

E-mail: d.mirzaev@mininnovation.uz

 

Атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бўлими

E-mail: a.ishimov@mininnovation.uz

 

 

 

 

Оролбўйи халқаро инновация маркази ва унинг жамғармаси тузилди 

Орол денгизининг қуриши натижасида шўрланган ерларда инновацияларни жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва унинг жамғармаси ташкил этилди.

Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолиятини йўлга қўйиш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ҳамда Япониянинг Тоттори университетининг қурғоқчил ерлар бўйича тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Оролбўйи ҳудудларида шўр сувларда балиқчилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грант маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудуди бўйича махсус Траст фондини ташкил қилиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ филиалини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилди. Мўйноқ филиалида шўрланган ерларга чидамли ўсимликлар кўчатларини етиштириш учун тажриба ва уруғчилик майдонлари учун 20 га ер ажратиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасини Инновацион ривожлантириш стратегияси 

Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлик ва инновацион жиҳатдан тараққиёт даражасини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Ушбу мақсадда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини Инновацион ривожлантириш стратегияси ва 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг Мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Глобал инновацион индекс бўйича жаҳоннинг 50 та илғор давлатлар қаторига кириш учун барча вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларда белгиланган индексларга эришилиши зарур.

 

“Тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди.

Тармоқ илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш мақсадида вазирлик, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялаштириш механизми ишлаб чиқилди.

Шунингдек, 2019 йилда иқтисодиёт соҳаларида илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш ва улар фаолиятини такомиллаштириш чоралари кўриш, илмий-тадқиқот муассасалари тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш тизими тайёрлаб энг яхши “Топ-10” ташкилотлар аниқланиб борилиши ва биринчи 3 та ўринни эгаллаган муассасаларни мукофотлаш тартиби режада тутилган.

Олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган инженер-техник йўналишлардаги бакалаврлар квоталарини ошириш чоралари кўрилади. Иқтидорлик талабаларга бакалавр ва магистрлик ишларини илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказиш ва кейинчалик ишга жойлаштириш шароитлари яратилади.

“Устоз-шогирд” услуби қўлланилиши орқали илмий салоҳиятга эга кадрларни илмий-тадқиқот муассасаларига жалб қилиниши амалга оширилади. Истиқболли илмий ишланмаларни ва технологияларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

 

“Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 

Унга асосан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган холда, инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъуллар тайинланган ҳамда келгуси йил учун тегишли тармоқ ва соҳаларни инновацион ривожлантириш ишларини самарали амалга оширилиши ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Шу жумладан, 27 та тегишли тармоқ ва соҳаларни инновацион ривожланиш масъуллари тайинланган ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

 

"Ақлли бекат" 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифидан сўнг, Термиз шаҳрида йўловчиларни жамоат транспортларини кутиш вақтини қулай ва самарали ташкил этиш мақсадида “Сурхон ошпази” хусусий корхонаси билан давлат-хусусий шериклик асосида 10 та “Ақлли бекат”лар тантанали равишда ишга туширилган. Мазкур бекатлар барча замонавий анжом, мебель ва техника билан жиҳозланган: қуёш панели, телевизор, Wi-Fi, қиш-ёз совутгич, қулай мебель, электрон жадвал, смартфон зарядлаш ускуна ва банкоматлар.

 

"Ақлли шаҳар"  

"Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепцияси ишлаб чиқилиши натижасида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув, фуқаролар ҳамда хорижий туристлар учун яшаш ва дам олишга қулай, иқтисодий самарадорликнинг ўсишини таъминлайдиган замонавий инновацион шаҳарлар қуриш таъминланади.

Ушбу мақсадда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш" Концепцияси ишлаб чиқилди.

Концепцияда шаҳар инженер-коммуникация инфратузилмасини "Ақлли шаҳар" технологиялари асосида қайта ташкил қилиш ва замонавийлаштириш, давлат-хусусий шерикчилиги асосида давлат бюджети харажатлари самарадорлигини ошириш шунингдек йўл-транспорт инфратузилмасига инновацион технологияларни жорий қилиш орқали шаҳар аҳолиси меҳнат унумдорлигини ошириш кўзда тутилган.

 

Муқобил энергия

Чиқариб юборилаётган иссиқлик, йўлдош ва факел газларидан фойдаланган ҳолда электр энергия ишлаб чиқаришни ошириш инновацион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Турли технологик янгиланишлар ва йўқотишларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар билан бир қаторда, йирик нефтгаз ва саноат объектларида ҳосил бўладиган иккиламчи энергоресурслардан фойдаланиш ишлари ЯИМ энергия сарфи ҳажмини камайтиришга самарали таъсир этувчи омил ҳисобланади.

Иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш потенциали фақатгина газ-транспорт тармоғи объектларида 630 МВтдан зиёддир. Энергия сарфи юқори бўлган тармоқларда иккиламчи иссиқликдан ҳамда факел газларидан фойдаланиш истиқболларидан келиб чиқиб, қўшимча углеводород ёқилғини ишлатмасдан 5-6 млрд. кВтс электрэнергиясини ишлаб чиқариш имкониятини беради, яъни 2017 йилда ялпи ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 8-10 % миқдорини ташкил этади. Бунда йилига 1,65 млрд. м3 табиий газ иқтисод қилишга эришилади.

 

"Смарт туризм"

Туризм соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш йўналишида "SMART CHAIN" компаниясининг Nazzar дастури асосида музейлар ва маданий мерос объектлари учун "Smart музей"
"Smart-карточка", "Мамлакатнинг ҳар бир минтақаси учун ақлли карталар" ва "Мобил 3D-кўрсатув" лойиҳалари ишлаб чиқилди.