Давлат ва жамият қурилишига инновациялар

Бобохонов Аббос Тўхтамуродович

Бошқарма бошлиғи

Телефон: +998 71 203 32 23 (Ички рақам: 108)

Email: a.bobokhonov@mininnovation.uz

Вазифалари:

  • давлат ва жамият қурилишидаги инновацияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларни ҳисобга олган ҳолда, жамият ва давлатнинг ривожланишини таъминлайдиган илмий тадқиқот ҳамда илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларни ривожлантириш стратегиясини белгилайди
  • давлат ва жамият бошқарувининг ривожланиши, давлат хизматлари сифатининг яхшиланишига қаратилган инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ишлаб чиқилиши, ҳамда илмий тадқиқотларнинг олиб борилишини ташкиллаштиради;
  • жойларда долзарб муаммоларни ечиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро таъсирининг инновацион ёндошувларини ишлаб чиқади;
  • жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий қилади.

Давлат бошқарувига инновацияларни жорий этиш бўлими

E-mail: @mininnovation.uz

 

Жамият бошқарувига инновацияларни жорий этиш бўлими

E-mail: k.tagaev@mininnovation.uz 

Инновацион марказлар

Бугунги кунда 5 вилоятда, яъни Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятларида инновацион марказлар очилиб, иш фаолиятини олиб бормоқда. Қолган 9 вилоятда давлат ва хусусий шериклик шартлари асосида инновацион марказлар очилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Менинг назоратим

Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматларининг сифати ва тезкорлигини ошириш, очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳамда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш вазифасидан келиб чиқиб, давлат органлари тизими фаолияти шаффофлигини таъминловчи “Менинг назоратим” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Тараққиёт” республика танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3 йилда бир маротаба “Тараққиёт” республика танловини ўтказиш бўйича ПҚ-3755 қарори қабул қилинди. Танловга умумий ҳисобда талабгорлардан 8335 та аризалар топширилди ҳозирги кунда танлов жараёнлари давом этиб, саралаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда, якунида танлов ғолиблари “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийди ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташи ва давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади. Шунингдек, танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

 

Грузия тажрибаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакиллиги ўртасида давлат бошқарувида инновацияларни тадқиқ қилувчи Инновациялар лабораториясини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Лабораторияни ташкил этилди. Лаборатория фаолияти доирасида БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда бир неча тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Фуқароларни давлат хизматлари кўрсатиш ва улар сифатини яхшилаш жараёнига жалб этиш: Грузия тажрибаси“ мавзусида семинар ўтказилди. Унда Грузия Адлия Уйи мутахассислари иштирок этиб, Грузия давлатида фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва тажрибалари бўйича амалий тренинг ўтказишди.

 

Ўзбекистонда бошқарув инновациялари

Шунингдек, лаборатория доирасида жорий йилнинг 3–5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Тошкентдаги Британия элчихонаси билан ҳамкорликда хорижий экспертлар, мамлакатимиз вазирликлари ва идоралари вакиллари, жамоат ва тадбиркорлик тузилмалари иштирокида Ўзбекистонда бошқарув инновациялари кунлари семинари ўтказилди.

Биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови

Тараққиёт стратегияси маркази, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, БМТ Тараққиёт Дастурининг “Барқарор тараққиёт мақсадида стратегик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси билан ҳамкорликда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва Барқарор ривожланиш мақсадларини кўзда тутувчи Биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови ўтказилди.

Ушбу танлов якунлари бўйича 168 та номзод Стратегиянинг 5 та йўналишида иштирок этишди ва Инновацион ҳафталик “Innoweek” доирасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибга 8 та иштирокчига 2 млн., 3 та иштирокчига 10 млн., ва та иштирокчига 20 млн. сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди.

 

Huawei билан ҳамкорлик

Илғор инновацион технологиялардан фойдаланишда Хитой тажрибасини ўрганиш мақсадида ХХРга ташриф давомида “Huawei Tech Investment Tashkent” ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳудудлардаги инновацион марказни жиҳозлаш бўйича инвестицая киритиш ва “ақлли шаҳар” лойиҳаси ҳамда илмий марказларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ҳақида ўзаро аҳдлашув Меморандуми имзоланди.

 

“Инновацион менежмент” ўқув-тренинги

Вазирлар Маҳкамасининг 24-сонли Қарорига асосан 29 октябрь – 2 ноябр кунлари Халқаро Вестминстер университетида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган университетлар инновациялар бўйича проректорлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибидаги илмий тадқиқот Институтлари инновациялар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг ўтказилди.

Шунга қўшимча равишда, 12-15 ноябр кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Буюк Британия элчихонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри инновациялар бўйича хоким ўринбосарлари ва ОТМлар проректорлари иштирокида инновацион менежмент курси ва 16 ноябрда халқаро “давра суҳбати” ўтказилди.

Бундан ташқари йил давомида бошқарма томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури белгиланган бандлардаги вазифаларни бажариш билан бир қаторда, 15 га яқин конференция ва семинарлар, хориж давлатларининг давлат бошқарувидаги инновациялар бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрланиб, юқори инстанцияга топширилди.