Жамоатчилик кенгаши

Жамоатчилик Кенгашининг асосий вазифалари:
 
  • қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вазирлик ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • биргаликда мулоқот қилиш, вазирликнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
  • вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • вазирлик фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • вазирлик фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • вазирлик ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3837-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур Жамоатчилик кенгашига 15 нафар катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинган.

Кенгаш аъзолари таркиби:

  1. Салимов Акил Умурзакович, Мирзо Улуғбек номидаги Республика хайрия фонди раиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик Кенгаши раиси
  2. Неъматов Сойибжон Содиқович, академик, Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари
  3. Ходжаев Шабат Ходжаевич, академик
  4. Имамов Сабитжон Худайназарович, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Кўкча оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси
  5. Махмудова Гулнора Ғуломназаровна , Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркор аёл» уюшмаси раиси
  6. Насирходжаев Фаррух, “Huawei Tech Investment Tashkent” масъулияти чекланган жамияти катта менеджери
  7. Муротова Лола Неъматовна, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер ҳўжалиги раҳбари
  8. Юнусов Мухаммадали Юсупович, уста-ҳунарманд
  9. Иқбол Мирзо (Мирзаалиев Иқболжон), Ўзбекистон халқ шоири
  10. Султонов Исажон Абдураимович, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
  11. Халилова (Дадабоева) Матлуба Болтаевна, Ўзбекистон Республикаси ҳалқ артисти
  12. Рафиқов Абзал Азимович, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти
  13. Саидикрамова Мухайё Хасанходжаевна, Олмазор туманидаги 106-махсус мактаб-интернат директори Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик Кенгаши котиби
  14. Ибрагимов Шоҳруҳ Олимович, Ўзбекистон Миллий университети математика факультети 1-курс магистри, иқтидорли талаба
  15. Байкузиев Жасур Тавбаевич, спорчи, Жаҳон чемпионати совриндори (таэквандо бўйича)