Долзарб хабарлар

Тадбиркорлик бўйича Ўзбек-Ҳинд ёшлар форуми  

 

 

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, «Ground Zero» коворкинг маркази,Тадбиркорлик глобал тармоғи.

Сана: 2019 йилнинг 30 – 31 май кунлари

Ўтказиш жойи: ITC бизнес маркази

Форум инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унинг доирасида “Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати” (Entrepreneurship World Cup)нинг миллий саралаш босқичи бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари 2019 йил 12 ноябрда Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳрида бўладиган Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг халқаро супер-финалида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар. Аризалар инглиз тилида 2019 йилнинг 15 май санасига қадар қабул қилинади.

Форум давомида жамоалар ўз ғоялари ва бизнес-режаларини жюри олдида тақдим этиб, унинг таркибига эркин халқаро ва маҳаллий экспертлар киради.

Форум натижаларига кўра Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш учун ғолиб жамоа аниқланади. Жамоалар, шунингдек, мавжуд бизнес-режаларини мукамаллаштириш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тезкор курсларда ўқитилади (бухгалтерия, компания қийматини баҳолаш, маркетинг ва ҳ.).

 

Мақсадли аудитория

Танловда 18 дан 30 ёшгача бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин. Танлов ғоявий ва бошланғич, шунингдек ўсиш жараёнидаги тадбиркорлик лойиҳалари учун очиқдир.

 

Кутилаётган натижалар

Танлов финалчилари Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳрида бўладиган Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг халқаро супер-финалида иштирок этиш имконияти, «Ground Zero» коворкинг марказида резиденцияни, шунингдек ҳомийлардан совғаларни қўлга киритади (ноутбук, смартфон ва б.).

 

Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 15 май санасига қадар инглиз тилида қабул қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/aATkxBBp1g2EsDYn9

 

Тадбир дастури икки кунга мўлжалланган:

1-кун – Форум очилиши; спикерларнинг чиқиши; панел муҳокамалар; семинарларни ташкил қилиш; экспертлар билан консультациялар.

2-кун – Стартап танлови финалини ўтказиш; ғолибларни аниқлаш; спикерларнинг якуний чиқишлари.