Долзарб хабарлар

Ҳурматли журналистлар, ОАВ вакиллари!

 

Стартап лойиҳаларнинг моҳияти, ёш олимларни ҳорижий илмий стажировкаларга юбориш масалаларини кенг ёритиш, Ўзбекистон инновацион экотизимининг бугунги босқичи ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка етказиш мақсадида жорий йилнинг 17 май куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон инновацион экотизимининг ривожланишида стартап лойиҳалар ва ёш олимларнинг илмий стажировкалари тараққиёт омили сифатида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбир 17 май куни соат 09.00 дан 11.00 гача қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент ш., Ш.Рашидов кўч., 16-уй, “Тараққиёт стратегияси” маркази.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан берилган грантлар соҳиблари, ҳорижий илмий стажировкаларни ўтаган ёш олимлар, Ўзбекистондаги илк илмий лойиҳалар Акселератор - C.A.T. Science Accelerator иштирокчилари шунингдек “Яшнобод” инновацион технопарк резидентлари иштирок этади.

Тадбир дастури илова қилинади.

Дастур