Долзарб хабарлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси ҳамкорликда ишлаш ва амалга ошириш учун лойиҳалар қабулини эълон қилади

Агар Сизда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича қизиқарли ғоялар ёки лойиҳа концепциялари бўлса, биз ҳамкорликда уларни амалга оширишга кўмаклашамиз! 

Қуйидагиларга ёрдам берамиз:

  • лойиҳангиз, таклифингиз ёки ғоянгизни мукаммаллаштиришга;
  • таклифларингиз ва ғояларингизни давлат органлари тизимига илгари суриш ва жорий этиш.

Лойиҳалар, таклифлар ёки ғоялар m.matyakubov@mininnovation.uz эл. манзили ёки 998-90-932-22-34 рақамдаги Телеграм мессенжери орқали рус, инглиз ёки ўзбек тилларида қабул қилинади.

Форматга талаблар:

1. Муаммо;

2. Ечим;

3. Амалга ошириш йўллари.

Лойиҳангиз, таклифингиз ёки ғоянгизни сифатли тайёрлаш учун Павел Безручконинг “Как писать предложения и отчеты для первых лиц без воды” китобини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Бизнинг шиор – “Дунёни биз билан ўзгартир!”